-
-
Ла-лига 12.05.2024 00:00 Атлетик Бильбао 2 - 2 Осасуна «A» Серия 12.05.2024 15:30 Лацио 2 - 0 Эмполи Ла-лига 12.05.2024 17:00 Кадис 1 - 0 Хетафе «A» Серия 12.05.2024 18:00 Женоа 2 - 1 Сассуоло «A» Серия 12.05.2024 18:00 Верона 1 - 2 Торино Суперлига 12.05.2024 19:00 Нефтчи 2 - 2 Андижон Суперлига 12.05.2024 19:00 Сўғдиёна 1 - 2 Навбаҳор Ла-лига 12.05.2024 19:15 Атлетико 1 - 0 Сельта АПЛ 12.05.2024 20:30 Ман. Юнайтед 0 - 1 Арсенал «A» Серия 12.05.2024 21:00 Ювентус 1 - 1 Салернитана Ла-лига 12.05.2024 21:30 Валенсия 0 - 0 Райо Вальекано «A» Серия 12.05.2024 23:45 Аталанта - Рома Лига—1 13.05.2024 00:00 Марсель - Лорьян Лига—1 13.05.2024 00:00 Монпелье - Монако Лига—1 13.05.2024 00:00 Клермон - Лион Лига—1 13.05.2024 00:00 Нант - Лилль Лига—1 13.05.2024 00:00 Страсбур - Метц Ла-лига 13.05.2024 00:00 Бетис - Альмерия Лига—1 13.05.2024 00:00 ПСЖ - Тулуза Лига—1 13.05.2024 00:00 Ренн - Ланс «A» Серия 13.05.2024 21:30 Лечче - Удинезе «A» Серия 13.05.2024 23:45 Фиорентина - Монца Ла-лига 14.05.2024 00:00 Барселона - Реал Сосьедад АПЛ 14.05.2024 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль Ла-лига 14.05.2024 22:30 Осасуна - Мальорка АПЛ 15.05.2024 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити -
Гиннес рекордлари китоби нима дейди?
Баҳо: 0Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ » Футболчилар » Рекордлар
Рукн: Янгиликлар
Шахсий натижалар ҳар қандай футболчи учун жамоавий совринлар олдида ёқимли бонус ҳисобланади.
Машҳур Гиннесс рекордлар китобига киритиладиган натижа кўрсатиш эса футболчи учун ўз исмини тарихга муҳрлаб қўйишнинг яна бир ажойиб варианти. Қизиқ, футбол оламининг рекордлар дафтарида нима гап? Бу масалага алоҳида эътибор қаратган sports.ru сайти Гиннесс рекордлар китоби саҳифаларини варақлаб чиқди. Эслатма, олдинроқ газетамизда махсус сертификатли ва амалдаги рекордлар ҳақида маълумот бергандик. Бугун эса Гиннесс китобида қайд этилган натижалар (уларнинг айримлари кейинчалик янгиланган) ҳақида сўз боради.
Бугунги футболда Лионель Месси ва Криштиану Роналдуни ўзаро таққослаш учун мавзу ҳамиша топилади. Мисол учун, Гиннесс рекордлар китобига кириш борасида ҳам айнан аргентиналик ва португалиялик юлдуз ҳаммадан олдинда. Ҳозирги ҳолат бўйича айтсак, жаҳон рекордлари саноғи бўйича Лионель Месси асосий рақобатчисидан озгина олдинда - 41:40. Хуллас, Гиннес рекордлар китобининг расмий аккаунти томонидан берилган энг кўп рекорд ўрнатган 5 нафар футболчи рўйхатига қарасак, Месси 1-ўринда. Аргентиналик ҳисобида нуфузли маълумотнома китобига киритилган 41та натижа бор. Леонинг рекордлари хилма-хил. Дейлик, у ЧЛда 50та гол маррасига энг тез етишган футболчи сифатида китобдан жой олган. Маълумот учун, аргентиналик ҳужумчи турнирдаги 50-голини 24 ёшида нишонлаган. 2012 йили эса Месси ЧЛдан ўрин олган Леверкузеннинг «Байер» клубига қарши баҳсда «пента-трик» қайд этиб, турнирнинг 1та учрашувида энг кўп гол урган футболчи мақомини олди. Лионель шунингдек, Испания Ла Лигасидаги ўйинлар сони бўйича ҳам рекордчи ҳисобланади - нақ 520та!
Криштиану Роналду асосий рақобатчисидан узоқда эмас. Португалияликнинг 40та кўрсаткичи Гиннесс рекордлар китобида рўйхатга олинган. Криш жумладан, ЧЛда энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади - 140та. Бундан ташқари, португалиялик 2016/2017 ва 2017/2018 йиллар мавсумларида ЧЛнинг қаторасига 11тадан ўйинида гол қувончини туйган. Португалия фахри 2018 йили ЖЧда «хет-трик» қайд этган энг ёши катта футболчи бўлганини ҳам айтиш ўринли. У Россия мундиалида Испания термасига қарши баҳсда 3та гол урганди 33 ёшу 130 кунлигида.
Кўп карра рекордчи футболчилар рўйхатининг кейинги қатори Роберт Левандовскига тегишли. Лекин польшалик голеадор Месси ва Роналдудан анча орқада. Рақамларда айтсак, Леваголнинг 9та натижаси рекордлар китобига киритилган. Қолаверса, у деярли барча рекордларини 2015 йили «Вольфсбург»га қарши кечган машҳур ўйинда расмийлаштирган. Эсингизда бўлса, Левандовски ўша баҳсга захирадан қўшилиб, қандайдир 9 дақиқа ичида «пента-трик» қайд этганди! Оддий айтганда, «Бавария»нинг собиқ ҳужумчиси бир уринишда энг тезкор «хет-трик» (3 дақиқа 22 сония), энг тезкор «покер» (5 дақиқа 42 сония) ва энг тезкор «пента-трик» (8 дақиқа 59 сония) муаллифи сифатида рекордчига айланганди.
Левандовскидан кейин Гиннес рекордлар китобига 5 марта кирган Килиан Мбаппе бор. Жумладан, Килиан «Олтин тўп» учун энг ёш даъвогар сифатида қайд этилган. Бинобарин, франциялик футболчи 18 ёшу 293 кунлигида олий индивидуал соврин учун номзодларнинг расмий рўйхатидан жой олганди. У шунингдек, муайян мавсум ЧЛ гуруҳ босқичида энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. Жаҳон чемпионати финалида кўп гол уриш бўйича рекорд ҳам Мбаппега тегишли. Албатта, эсингиздадир, у Қатар мундиали ҳал қилувчи учрашувини 3та гол билан безаганди.
Топ-5да Неймар ҳам бор. Бразилиялик ҳисобига 4та жаҳон кўрсаткичи ёзилган. У хусусан, Олимпиада ўйинларида урилган энг тезкор гол муаллифи ҳисобланади. Ней 2016 йили Гондурас термаси дарвозасини ўйиннинг 14-сониясида ишғол қилганди. Бразилиялик юлдузнинг «Барселона»дан «ПСЖ»га трансфери футбол тарихидаги энг қимматбаҳо келишув бўлиб турганини ҳам унутмаслик керак. Эслатма, Париж гранди ўшанда трансферга космик сумма - 222 млн. евро тўлаганди.
Д.АЛИМОВ тайёрладиМанба: «Интерфутбол» газетаси.Киритилган сана: 27.08.2023 16:01.
Ўқилди: 4438 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Навбаҳор | 6 | 12 |
2 | Андижон | 7 | 12 |
3 | Насаф | 5 | 11 |
4 | Нефтчи | 6 | 11 |
5 | Сўғдиёна | 7 | 11 |
6 | Пахтакор | 6 | 10 |
7 | Қизилқум | 7 | 9 |
8 | ОКМК | 6 | 8 |
9 | Локомотив | 6 | 8 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 5 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 6 | 3 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
7-тур | Олимпик | 1-2 | Пахтакор |
7-тур | Металлург | 0-0 | Қизилқум |
7-тур | Нефтчи | 2-2 | Андижон |
7-тур | Сўғдиёна | 1-2 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |