-
-
Ла-лига 17.05.2024 00:30 Альмерия 0 - 2 Барселона Ла-лига 17.05.2024 01:00 Реал Сосьедад 1 - 0 Валенсия «A» Серия 17.05.2024 23:45 Фиорентина 2 - 2 Наполи «A» Серия 18.05.2024 21:00 Лечче - Аталанта «A» Серия 18.05.2024 23:45 Торино - Милан Ла-лига 19.05.2024 00:00 Алавес - Хетафе «A» Серия 19.05.2024 15:30 Сассуоло - Кальяри «A» Серия 19.05.2024 18:00 Монца - Фрозиноне «A» Серия 19.05.2024 18:00 Удинезе - Эмполи АПЛ 19.05.2024 20:00 Лутон - Фулхэм АПЛ 19.05.2024 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла АПЛ 19.05.2024 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм АПЛ 19.05.2024 20:00 Челси - Борнмут АПЛ 19.05.2024 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест АПЛ 19.05.2024 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед АПЛ 19.05.2024 20:00 Брентфорд - Ньюкасл АПЛ 19.05.2024 20:00 Арсенал - Эвертон АПЛ 19.05.2024 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм АПЛ 19.05.2024 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон «A» Серия 19.05.2024 21:00 Интер - Лацио Ла-лига 19.05.2024 22:00 Атлетико - Осасуна Ла-лига 19.05.2024 22:00 Мальорка - Альмерия Ла-лига 19.05.2024 22:00 Кадис - Лас-Пальмас Ла-лига 19.05.2024 22:00 Бетис - Реал Сосьедад Ла-лига 19.05.2024 22:00 Барселона - Райо Вальекано Ла-лига 19.05.2024 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья Ла-лига 19.05.2024 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид Ла-лига 19.05.2024 22:00 Валенсия - Жирона Ла-лига 19.05.2024 22:00 Гранада - Сельта «A» Серия 19.05.2024 23:45 Рома - Женоа Лига—1 20.05.2024 00:00 Монако - Нант Лига—1 20.05.2024 00:00 Лилль - Ницца Лига—1 20.05.2024 00:00 Лорьян - Клермон Лига—1 20.05.2024 00:00 Лион - Страсбур Лига—1 20.05.2024 00:00 Реймс - Ренн Лига—1 20.05.2024 00:00 Ланс - Монпелье Лига—1 20.05.2024 00:00 Тулуза - Брест Лига—1 20.05.2024 00:00 Гавр - Марсель Лига—1 20.05.2024 00:00 Метц - ПСЖ -
Тасодифий финалчилар
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » УЕФА чемпионлар лигаси » Финал
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
ЕЧЛдек нуфузли турнирда қатнашиш ҳар қандай жамоанинг орзуси эканлиги барчага маълум.
Унда ғолиб чиқиш эса ҳар қандай клуб учун азалий орзу. Лекин майдон текис, тўп думалоқ - баъзан ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган жамоа номдор грандларни доғда қолдириб, турнир финишигача етиб бориши мумкин. Фақат алдоқчи мухлисгина «Интер»нинг финалга чиқишига сентябрь ойидаёқ ишонч ҳосил қилгандим, дея мақтаниши мумкин. Мисол учун, ҳозирда эскирган сафардаги гол қоидаси бўлмаганида, «ПСЖ» «сетка»нинг португал-итальян қисмида фаворит бўларди. Бироқ Истанбулга Мбаппе эмас, балки Лукаку ва Мартинеслар йўл олдилар. Бу асримиздаги 12-тасодифий финалчи. Келинг, уларни эслаб ўтамиз.
2000/2001 йиллар мавсуми. «Валенсия»
Гарчи бу «кўршапалаклар»нинг қаторасига иккинчи финали бўлсада, Эктор Купер жамоаси худди «Реал» билан бўлгани каби, яна совринни қўлга кирита олмади. Ваҳоланки, у «Арсенал», «Лидс» тўсиқларидан ўтган, «Бавария» билан тенгма-тенг курашганди. Бироқ пенальтилар сериясида Кан Канисаресдан устун келди. Айала, Бараха, Мендьета, Аймар, Кили Гонсалес ва Карьюлар жамоаси эса самовий метеордек куйиб кетди.
2001/2002. «Байер»
«Доришунослар» иккинчи гуруҳ босқичида «Арсенал» ва «Ювентус»дан устун келишди, Топпмеллер «Ливерпуль» ва «МЮ»ни томошабинга айлантирди. Лекин финалда Рауль ва Зидан уларга имконият қолдирмадилар. «Байер» таркибида Баллак, Лусио, Шнайдер, Рамелов ва Нойвиллар тўп суришган бўлсада, Зайниддиннинг ғалаба келтирган голи жавобсиз қолди. «Доришунослар» Бундеслигада ҳам ғолиб чиқа олмадилар...
2003/2004. «Порту» ва «Монако»
Бирданига иккита «қаттиқ ёнғоқ» жамоа финалда. Навқирон Моуриньо ва Дешам ўшанда юксак савияли жамоани шакллантирган эдилар. Францияликлар «Реал» ва «Челси»ни, португаллар «МЮ»ни маҳв этишди. Кейин Жозе жамоасига қуръада омад келди. «Лион» ва «Депортиво» «Ювентус» ва «Милан»чалик кучли эмасдилар. Бироқ италияликларни Ла-Корунья жамоаси таслим этди. Моуриньо Аленичев, Деку, Манише ва Карвальюлар ёрдамида «Монако»дан устун келди.
2004/2005. «Ливерпуль»
«Қизиллар» Истанбулда андердогларга айланишди. Буни биринчи бўлим натижаси исботлади, чунки Бенитес шогирдлари 45 дақиқа ичида 3та тўп ўтказиб юборишганди. «Ливерпуль» ўша мавсумда АПЛда ғолиб бўлмади, ўз мухлисларини фақат қўшимча вақтда «Алавес»ни 5:4 ҳисобида енгиб, УЕФА Кубоги билан хушнуд этишганди. Демак, «Милан»га қарши баҳсдаги камбэк - андердог ғалабаси. Жеррард ва Дудек кубокни яққол фаворитдан тортиб олишди, Анчелотти буюк финалда енгилди.
2005/2006. «Арсенал»
«Тўпчилар» ЕЧЛда жуда ёмон иштирок этишган, бир марта ҳам финалга чиқмаган эдилар. АПЛдаги муваффақиятлар эса «Арсенал»ни ЕЧЛнинг плей-офф босқичида фаворитлик мақомига кўтара олмади. Роналдиньонинг «Барселона»си «Челси» ва «Милан» тўсиқларидан ўтди, «Арсенал» «Реал», «Ювентус»ва «Вильярреал»ни енгди. Ҳал қилувчи баҳсда эса Леманн қизил карточка олиб, жамоадошларини қийин вазиятда қолдирди. Учрашув 2:1 ҳисобида каталонияликлар фойдасига ҳал бўлди.
2009/2010. «Интер»
«Ливерпуль» ва «Арсенал» аутсайдерлик мақомига эътироз билдириши мумкин, Моуриньонинг «Интер»и эса чинакам андердог. Улар «Челси» ва «Барселона» тўсиқларидан ўта олишларига ҳеч ким ишонмаганди. Чунки ҳатто ЦСКАни бир амаллаб енгишганди. «Бавария» «МЮ» ва «Лион» қаршилигини синдириш билан овора бўлган паллада Жозе янада жанговар жамоани шакллантирди. Гарчи Лам, Роббен, Швайнштайгер ва Мюллерлар фаворит мақомида тўп сурган бўлсаларда, шоҳсупани миланликлар забт этишди ва тасодифий қиролларга айланишди.
2012/2013. «Боруссия Д.»
Финалда Юрген Клопп учрашув якунида ўзи билан ҳамкорликни таклиф этган ва рад жавобини олган «Бавария»га дуч келганди. Гюндоган, Ройс ва Хуммельс каби иқтидорлар ёрдамида «арилар» Левандовскининг покери эвазига «Реал»дан финал йўлланмасини тортиб олдилар. Лекин ҳал қилувчи беллашувда кучлари етмай қолди. Финаллар тўпурари мақоми билан танилган Манжукичнинг голига Гюндоган пенальтидан гол уриб, жавоб қайтарди. Бироқ Роббеннинг аниқ зарбаси эвазига «Бавария» учинчи уринишда кубокни қўлга киритди.
2013/2014. «Атлетико»
Ўзининг иккинчи финалида Диего Симеоне тасодифий меҳмон эмасди. 2014 йилда унинг шогирдлари нуфузли соврин йўлида ўзларидан анча кучли ҳисобланган «Барселона» ва «Челси»ни мусобақадан чиқариб юбориш орқали кўпчиликни лол қолдирган эдилар. Айни паллада «Реал» немис клублари - «Шальке», «Боруссия Д.» ва «Бавария»ни таслим этганди. Лекин «қироллик клуби» учун ҳам финал муҳим аҳамият касб этганди. Боиси, бу жамоа ҳам «Байер» билан тўқнашганидан бери илк марта совринга яқин келганди. Ҳал қилувчи беллашувнинг сўнгги сонияларида Рамоснинг аниқ зарбаси «Реал»ни мағлубиятдан қутқариб қолди, овертаймларда эса фаворит Куртуа, Вилья ва Габилар жамоасини маҳв этди.
2018/2019. «Тоттенхэм»
Янги асрдаги ўта тасодифий финалчи! «Порту»да кучли таркиб ва Моуриньо бор эди, «Интер» ўз юртида зафар қучган, Почеттино «Аякс»дан ўта олмаганди. Бироқ кутилмаганда Моура ярим финалнинг қаҳрамонига айланди. Сал аввалроқ «Манчестер Сити»га қарши баҳсда «тақачилар»га ҳакамлар бобида омад кулиб боққанди. Гарчи Кейн, Эриксен, Вертонген ва Льорислар ажойиб футболчилар бўлсаларда, ҳеч ким уларни финалда кутмаганди. Лондонликлар ўйин давомида «Ливерпуль»ни босим остида ушлаб туришди, лекин Муҳаммад Салоҳ ва Дивок Оригининг голлари нуфузли соврин тақдирини ҳал қилди.
2020/2021. «Челси»
«Ливерпуль», «Арсенал» ва «Челси» клублари Валенсия, Порту ёки Леверкузендаги касбдошларидан фарқ қиладилар. Бироқ андердог учун пулсиз ёки шон-шуҳратсиз бўлиш шарт эмас. Сўнгги йиллардаги ЕЧЛда рақобат шу қадар кучлики, ҳатто «ПСЖ»дек гранд ҳам атиги бир марта финалда майдонга тушди. Шу сабабли, мавсум давомида айнан Париж клубидан Тухелни илиб кетган «Челси»ни кубок билан кўриш - сюрприз. Канте ва Хаверцнинг «Манчестер Сити»дан устун келганлиги - суперсюрприз! Шак-шубҳасиз фаворит финалда мағлуб бўлди.
2022/2023. «Интер»
11 аутсайдернинг 4таси кубок билан. Инзагининг «Интер»ини финалда кутишмаганди. Бу гал ҳам Истанбулда ўта кучли таркибга эга бўлган совриндор жамоа анчайин камтар жамоага қарши майдонга тушди. Бенитеснинг «Ливерпул»и 3та нокдаундан кейин қаддини тиклаб олганди. «Нерадзурри» билан хорижликлар ЕЧКни қўлга киритишган, маҳаллий мураббий эса иккинчи марта маҳв этилди. Дастлабки финалда Инзаги жамоаси «Аякс»ни енга олмаганди.
МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади
Манба: «Интерфутбол» газетаси.Киритилган сана: 12.09.2023 23:48.
Ўқилди: 2846 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Реал Мадрид | 36 | 93 |
2 | Барселона | 36 | 79 |
3 | Жирона | 36 | 75 |
4 | Атлетико | 36 | 73 |
5 | Атлетик Бильбао | 36 | 62 |
6 | Реал Сосьедад | 36 | 57 |
7 | Бетис | 36 | 56 |
8 | Вильярреал | 36 | 51 |
9 | Валенсия | 36 | 48 |
10 | Хетафе | 36 | 43 |
11 | Алавес | 36 | 42 |
12 | Севилья | 36 | 41 |
13 | Осасуна | 36 | 41 |
14 | Лас-Пальмас | 36 | 38 |
15 | Райо Вальекано | 36 | 38 |
16 | Сельта | 36 | 37 |
17 | Мальорка | 36 | 36 |
18 | Кадис | 36 | 32 |
19 | Гранада | 36 | 21 |
20 | Альмерия | 36 | 17 |
Ўтган ўйинлар
36-тур | Осасуна | 1-1 | Мальорка |
36-тур | Реал Мадрид | 5-0 | Алавес |
36-тур | Жирона | 0-1 | Вильярреал |
36-тур | Севилья | 0-1 | Кадис |
36-тур | Райо Вальекано | 2-1 | Гранада |
36-тур | Хетафе | 0-3 | Атлетико |
36-тур | Сельта | 2-1 | Атлетик Бильбао |
36-тур | Лас-Пальмас | 2-2 | Бетис |
36-тур | Альмерия | 0-2 | Барселона |
36-тур | Реал Сосьедад | 1-0 | Валенсия |
Навбатдаги ўйинлар
37-тур | Алавес | - | Хетафе |
37-тур | Валенсия | - | Жирона |
37-тур | Мальорка | - | Альмерия |
37-тур | Кадис | - | Лас-Пальмас |
37-тур | Бетис | - | Реал Сосьедад |
37-тур | Барселона | - | Райо Вальекано |
37-тур | Атлетико | - | Осасуна |
37-тур | Атлетик Бильбао | - | Севилья |
37-тур | Вильярреал | - | Реал Мадрид |
37-тур | Гранада | - | Сельта |