-
-
Ла-лига 12.05.2024 00:00 Атлетик Бильбао 2 - 2 Осасуна «A» Серия 12.05.2024 15:30 Лацио 2 - 0 Эмполи Ла-лига 12.05.2024 17:00 Кадис 1 - 0 Хетафе «A» Серия 12.05.2024 18:00 Женоа 2 - 1 Сассуоло «A» Серия 12.05.2024 18:00 Верона 1 - 2 Торино Суперлига 12.05.2024 19:00 Нефтчи 2 - 2 Андижон Суперлига 12.05.2024 19:00 Сўғдиёна 1 - 2 Навбаҳор Ла-лига 12.05.2024 19:15 Атлетико 1 - 0 Сельта АПЛ 12.05.2024 20:30 Ман. Юнайтед 0 - 1 Арсенал «A» Серия 12.05.2024 21:00 Ювентус 1 - 1 Салернитана Ла-лига 12.05.2024 21:30 Валенсия 0 - 0 Райо Вальекано «A» Серия 12.05.2024 23:45 Аталанта 2 - 1 Рома Лига—1 13.05.2024 00:00 Марсель 3 - 1 Лорьян Лига—1 13.05.2024 00:00 Монпелье 0 - 2 Монако Лига—1 13.05.2024 00:00 Клермон 0 - 1 Лион Лига—1 13.05.2024 00:00 Нант 1 - 2 Лилль Лига—1 13.05.2024 00:00 Страсбур 2 - 1 Метц Ла-лига 13.05.2024 00:00 Бетис 3 - 2 Альмерия Лига—1 13.05.2024 00:00 ПСЖ 1 - 3 Тулуза Лига—1 13.05.2024 00:00 Ренн 1 - 1 Ланс «A» Серия 13.05.2024 21:30 Лечче - Удинезе «A» Серия 13.05.2024 23:45 Фиорентина - Монца Ла-лига 14.05.2024 00:00 Барселона - Реал Сосьедад АПЛ 14.05.2024 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль Ла-лига 14.05.2024 22:30 Осасуна - Мальорка АПЛ 15.05.2024 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити -
Англия терма жамоаси йўқотиши мумкин бўлган юлдузлар
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Футболчилар » Тахминлар
Рукн: Янгиликлар
Гарет Саутгейт қўлида шу кеча-кундузда дунёнинг энг яхши таркибларидан бири мавжуд. Аммо у бор футболчиларнинг ҳаммасини ҳам сақлаб қола олмаслиги мумкин. Англияда талантлар шунчалик кўпки, улар халқаро мақомда ҳам ҳаракат қилиш учун ўз миллий терма жамоасини ўзгартириши ҳеч гап эмас. Қуйида Англия ФА йўқотиши мумкин бўлган АПЛ юлдузлари ҳақида сўз боради.
Харви Барнс – Шотландияга
Хабарларга кўра, Барнс Англияни ташлаб, уларнинг энг қадимий рақиби бўлган Шотландияга ўтиши мумкин. Негаки, у 3 йилдан бери "Уч шерлар" сафига чақирилмади. Шотландия устози Стив Кларк Харви Барнсга эшиклар доимо очиқ эканини айтган. Шу сабабли Саутгейт бу борада эҳтиёткор бўлиши керак.
Эдди Нкетиа – Ганага
Нкетиа эндигина биринчи бор Англия катталар термаси сафига чақириқ олди. У 21 ёшлилар сафида Алан Ширер рекордини янгилаб, яққол тўпурарга айланган эди. Ҳали бирорта баҳсда майдонга тушмаган бўлсада, Нкетиа ўз имкониятини кутмоқда. У ўтмишда Гана термасидан бир неча бор чақирув олган. Бироқ, у рад жавобини берганди. Нкетианинг ота-онаси асли ганалик ҳисобланади.
Эзри Конса – Конго ДР, Португалия, Анголага
Халқаро футбол масаласида Консанинг вариантлари анчагина. У тўртта терма жамоа шарафини ҳимоя қила олади. Ҳужумчи Унаи Эмери жамоасида ёрқин ҳаракатлари билан ажралиб турибди. У 21 ёшлилар сафида инглизлар сафида кўп бор иштирок этган. Агарда катталар жамоасидан чақириқ олмаса, Конса тез орада асл ватанларидан бирини танлайди.
Нони Мадуэке – Нигерияга
Мадуэке "Челси"га келганидан бери яхши таассурот қолдирмоқда. Аммо унинг даражаси Англия миллий терма жамоасига тортмайди. Вингер 15 ёшидан бери Англия шарафини турли ёш тоифаларида ҳимоя қилиб келди. Аммо катталар сафидаги рақобат сабабли ўз эътиборини Нигерияга қаратишга мажбур бўлиши мумкин.
Эрон Уан-Биссака – Конгога
Уан-Биссака 6 йилдан бери доимий равишда АПЛ баҳслари иштирокчиси бўлиб келмоқда. Аммо у бирор марта Англия термасидан чақирув олган эмас. Шу сабаб ҳимоячи бир пайтлар, 17 ёшида ҳаракат қилган Конго ДР термасига йўл олиши мумкин.
Тино Ливраменто – Шотландия ёки Португалияга
"Ньюкасл" ҳимоячиси ажойиб ёш талантдир. У келажакда терма жамоага чақирилиши мумкин. Агарда бу иш амалга ошмаса, унда иккита вариант бор. У отаси томондан португал бўлса, онаси томонидан эса шотланддир. Шу сабаб Тинода ҳар икки терма жамоага чақирилиш имконияти мавжуд.
Морган Гиббз-Уайт – Ямайкага
"Ноттингем"га келганидан бери бу футболчидан фақат ёрқин лаҳзаларни қабул қилиб олдик. 23 ёшли ҳужумчининг келажаги порлоқдек кўринмоқда. Морган Англиянинг 17 ёшлилар сафида Жаҳон чемпиони бўлган. 21 ёшлилар билан эса яқиндагина Европада тенгсиз деб топилди. Агарда Англия шундай футболчини бой берса, жуда ҳам ачинарли бўлган бўларди.
ИСМАТОВ Ж.Манба: planetfootball.com.Киритилган сана: 13.09.2023 23:58.
Ўқилди: 3060 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Навбаҳор | 6 | 12 |
2 | Андижон | 7 | 12 |
3 | Насаф | 5 | 11 |
4 | Нефтчи | 6 | 11 |
5 | Сўғдиёна | 7 | 11 |
6 | Пахтакор | 6 | 10 |
7 | Қизилқум | 7 | 9 |
8 | ОКМК | 6 | 8 |
9 | Локомотив | 6 | 8 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 5 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 6 | 3 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
7-тур | Олимпик | 1-2 | Пахтакор |
7-тур | Металлург | 0-0 | Қизилқум |
7-тур | Нефтчи | 2-2 | Андижон |
7-тур | Сўғдиёна | 1-2 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |