-
-
Суперлига 18.05.2024 19:00 Андижон 1 - 1 Металлург Суперлига 18.05.2024 19:00 Қизилқум 2 - 4 Олимпик «A» Серия 18.05.2024 21:00 Лечче 0 - 2 Аталанта «A» Серия 18.05.2024 23:45 Торино 3 - 1 Милан Ла-лига 19.05.2024 00:00 Алавес 1 - 0 Хетафе «A» Серия 19.05.2024 15:30 Сассуоло - Кальяри «A» Серия 19.05.2024 18:00 Удинезе - Эмполи «A» Серия 19.05.2024 18:00 Монца - Фрозиноне АПЛ 19.05.2024 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм АПЛ 19.05.2024 20:00 Лутон - Фулхэм АПЛ 19.05.2024 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон АПЛ 19.05.2024 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла АПЛ 19.05.2024 20:00 Челси - Борнмут АПЛ 19.05.2024 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест АПЛ 19.05.2024 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед АПЛ 19.05.2024 20:00 Брентфорд - Ньюкасл АПЛ 19.05.2024 20:00 Арсенал - Эвертон АПЛ 19.05.2024 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм «A» Серия 19.05.2024 21:00 Интер - Лацио Ла-лига 19.05.2024 22:00 Кадис - Лас-Пальмас Ла-лига 19.05.2024 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид Ла-лига 19.05.2024 22:00 Мальорка - Альмерия Ла-лига 19.05.2024 22:00 Гранада - Сельта Ла-лига 19.05.2024 22:00 Бетис - Реал Сосьедад Ла-лига 19.05.2024 22:00 Барселона - Райо Вальекано Ла-лига 19.05.2024 22:00 Атлетико - Осасуна Ла-лига 19.05.2024 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья Ла-лига 19.05.2024 22:00 Валенсия - Жирона «A» Серия 19.05.2024 23:45 Рома - Женоа Лига—1 20.05.2024 00:00 Монако - Нант Лига—1 20.05.2024 00:00 Лилль - Ницца Лига—1 20.05.2024 00:00 Лион - Страсбур Лига—1 20.05.2024 00:00 Реймс - Ренн Лига—1 20.05.2024 00:00 Ланс - Монпелье Лига—1 20.05.2024 00:00 Тулуза - Брест Лига—1 20.05.2024 00:00 Гавр - Марсель Лига—1 20.05.2024 00:00 Метц - ПСЖ Лига—1 20.05.2024 00:00 Лорьян - Клермон «A» Серия 20.05.2024 21:30 Салернитана - Верона «A» Серия 20.05.2024 23:45 Болонья - Ювентус -
«Шаҳрихончи», «Қумқўрғон-1977» ва «Зомин» Биринчилик кубогига қўйилмайди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Биринчи лига
Рукн: Янгиликлар
24-сентябрь куни Биринчи лиганинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтганди. Регламент асосида навбат Биринчилик кубогига етиб келди. Ундан аввал эса Лига мусобақа иштирокчиларининг умумий иш фаолиятини ўрганиб чиқди.
Афсуски, Биринчи лигада иштирок этаётган футбол жамоаларининг айримлари қонунчилик ҳужжатлари асосида фаолият юритишда сусткашликка йўл қўймоқда. Жумладан, «Шаҳрихончи», «Қумқўрғон-1977», «Зомин» каби жамоалар мавсум аввалида Лига томонидан қўйилган талабларнинг бирортасини бажармаган.
«Шаҳрихончи» футбол клубида бухгалтерия ҳисоби, ҳужжатлар умуман юритилмайди. Футболчилар билан меҳнат шартномалари шунчаки расмийлаштирилган, уларга иш ҳақи деярли тўланмайди. Клубда раҳбарият, ходимлар, мураббийлар учун шароит мавжуд эмас. Энг ачинарлиси, клуб директори номига тайинланган бўлиб, у Лига мутахассислари билан суҳбатда ўзининг клубга алоқадор шахс эмаслигини маълум қилган ва бирор масалада масъулиятни ўз зиммасига олмаган.
Сўнгги икки мавсум давомида Лига Шаҳрихон туманида катта футбол учрашувларини ташкил этиш учун ҳаракат қилди. Жамоа Иккинчи лига ғолиби сифатида Лига қатнашчилари сафига қўшилганди. Аммо туманда футбол на ҳокимлик ва на ҳомийлар томонидан қўллаб-қувватланди. Тумандаги стадионни яхшилаш бўйича берилган кафолат ва ваъдалар бажарилмади. Шундан келиб чиқиб, Лига «Шаҳрихончи» жамоасига фаолиятини Иккинчи лигада давом эттиришни тавсия қилади. Уни қатнашчилар сафидан чиқариш масаласи Лига Ижроия қўмитаси кун тартибига киритилади.
Шунингдек, мутахассисларимиз Қумқўрғонда бўлиб, «Қумқўрғон-1977» жамоаси фаолияти билан ҳам қайта танишиб чиқди. Клубда ҳужжатлар қисман юритилади, бироқ бухгалтерия ҳисоби белгиланган тартибда юритилмайди. Бунинг оқибатида клуб ҳисоб-рақамига келиб тушган ҳомийлик маблағлари айнан қандай мақсадларда ишлатилганини тасдиқловчи ҳужжатлар етарли эмас. Футболчиларга мавсум бошидан буён фақатгина бир марта иш ҳақи тўланган бўлиб, қолган даврлар учун тўловлар масаласи ҳал этилмаган. Шунинг учун жамоада раҳбарият ҳамда айрим футболчилар ўртасида зиддият юзага келган. Қўшимчасига, жамоа Биринчи лиганинг сўнгги 17-турига асоссиз ташриф буюрмади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Қумқўрғон-1977» жамоаси ҳам Биринчилик кубоги учрашувларига қўйилмайди.
«Зомин» жамоаси 2022 йилги мавсум якунида Лицензиялаш талабларини умуман бажармаганидан келиб чиқиб, Про лигадан Биринчи лигага туширилганди. Шунга қарамай, жамоа раҳбарияти Про лигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун бир қатор ёлғон маълумотлар билан турли воситаларни ишга солиб кўрди. Ваҳоланки, «Зомин» клубининг бугунги аҳволи Биринчи лига талабларига ҳам жавоб бермайди. Унда ҳужжатлар ва бухгалтерия ҳисоби белгиланган тартибда юртилмайди. Клуб учун етарлича шароитлари мавжуд стадион ҳамда ўқув-машғулот базаси қуриб берилган бўлсада, футбол клубида фаолият юритаётган биргина шахсдан бошқа раҳбарият органи фақат қоғоздагина мавжуд. Футболчиларга март ва апрель ойлари учун иш ҳақи қисман берилган, қолган ойларда уларга шартнома асосида иш ҳақи тўланганлиги юзасидан маълумот мавжуд эмас. Клуб деярли молиялаштирмаслигидан келиб чиқиб, унинг сафар ва бошқа ҳаражатлари нақд пул кўринишида қоплаб борилган. Бироқ бу маблағлар манбаси маълум эмас. Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатадики, «Зомин» футбол клубининг Иккинчи лига жамоасидан мутлақо фарқи йўқ.
Лига, шунингдек, "Дўстлик Тошкент", "Пахтакор-79", "Янгиер", "Жиззах" каби клублар фаолиятида ҳам айрим камчиликларни қайд этди. Бироқ мазкур камчиликлар юқоридагилар каби эмаслигидан келиб чиқиб, мазкур жамоаларга мавсум якунига қадар имконият тақдим этилади. Декабрь ойига қадар бу камчиликлар бартараф этилмаса, мазкур жамоаларнинг Лига қатнашчилари сафида қолиши масаласи Ижроия қўмита кун тартибига киритилади.Манба: pfl.uz.Киритилган сана: 09.10.2023 22:52.
Ўқилди: 1021 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Реал Мадрид | 36 | 93 |
2 | Барселона | 36 | 79 |
3 | Жирона | 36 | 75 |
4 | Атлетико | 36 | 73 |
5 | Атлетик Бильбао | 36 | 62 |
6 | Реал Сосьедад | 36 | 57 |
7 | Бетис | 36 | 56 |
8 | Вильярреал | 36 | 51 |
9 | Валенсия | 36 | 48 |
10 | Алавес | 37 | 45 |
11 | Хетафе | 37 | 43 |
12 | Севилья | 36 | 41 |
13 | Осасуна | 36 | 41 |
14 | Лас-Пальмас | 36 | 38 |
15 | Райо Вальекано | 36 | 38 |
16 | Сельта | 36 | 37 |
17 | Мальорка | 36 | 36 |
18 | Кадис | 36 | 32 |
19 | Гранада | 36 | 21 |
20 | Альмерия | 36 | 17 |
Ўтган ўйинлар
37-тур | Алавес | 1-0 | Хетафе |
Навбатдаги ўйинлар
37-тур | Валенсия | - | Жирона |
37-тур | Вильярреал | - | Реал Мадрид |
37-тур | Атлетик Бильбао | - | Севилья |
37-тур | Атлетико | - | Осасуна |
37-тур | Барселона | - | Райо Вальекано |
37-тур | Бетис | - | Реал Сосьедад |
37-тур | Кадис | - | Лас-Пальмас |
37-тур | Мальорка | - | Альмерия |
37-тур | Гранада | - | Сельта |