-
-
Ла-лига 17.05.2024 00:30 Альмерия 0 - 2 Барселона Ла-лига 17.05.2024 01:00 Реал Сосьедад 1 - 0 Валенсия «A» Серия 17.05.2024 23:45 Фиорентина 2 - 2 Наполи «A» Серия 18.05.2024 21:00 Лечче - Аталанта «A» Серия 18.05.2024 23:45 Торино - Милан Ла-лига 19.05.2024 00:00 Алавес - Хетафе «A» Серия 19.05.2024 15:30 Сассуоло - Кальяри «A» Серия 19.05.2024 18:00 Монца - Фрозиноне «A» Серия 19.05.2024 18:00 Удинезе - Эмполи АПЛ 19.05.2024 20:00 Лутон - Фулхэм АПЛ 19.05.2024 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла АПЛ 19.05.2024 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм АПЛ 19.05.2024 20:00 Челси - Борнмут АПЛ 19.05.2024 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест АПЛ 19.05.2024 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед АПЛ 19.05.2024 20:00 Брентфорд - Ньюкасл АПЛ 19.05.2024 20:00 Арсенал - Эвертон АПЛ 19.05.2024 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм АПЛ 19.05.2024 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон «A» Серия 19.05.2024 21:00 Интер - Лацио Ла-лига 19.05.2024 22:00 Атлетико - Осасуна Ла-лига 19.05.2024 22:00 Мальорка - Альмерия Ла-лига 19.05.2024 22:00 Кадис - Лас-Пальмас Ла-лига 19.05.2024 22:00 Бетис - Реал Сосьедад Ла-лига 19.05.2024 22:00 Барселона - Райо Вальекано Ла-лига 19.05.2024 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья Ла-лига 19.05.2024 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид Ла-лига 19.05.2024 22:00 Валенсия - Жирона Ла-лига 19.05.2024 22:00 Гранада - Сельта «A» Серия 19.05.2024 23:45 Рома - Женоа Лига—1 20.05.2024 00:00 Монако - Нант Лига—1 20.05.2024 00:00 Лилль - Ницца Лига—1 20.05.2024 00:00 Лорьян - Клермон Лига—1 20.05.2024 00:00 Лион - Страсбур Лига—1 20.05.2024 00:00 Реймс - Ренн Лига—1 20.05.2024 00:00 Ланс - Монпелье Лига—1 20.05.2024 00:00 Тулуза - Брест Лига—1 20.05.2024 00:00 Гавр - Марсель Лига—1 20.05.2024 00:00 Метц - ПСЖ -
«Аякс»га нима бўлди ёхуд 8та ғалабасиз ўйин...
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Миллий чемпионатлар » Нидерландия Эредивизияси
Рукн: Янгиликлар
Европанинг нуфузли клубларидан бири ҳозир ўз тарихидаги энг омадсиз даврни бошдан кечирмоқда.
«Дер Классикер» номи билан танилган «Аякс» - «Фейеноорд» қарама-қаршилигининг сўнгги натижаси бунга яққол мисол бўла олади. Бу икки жамоа ўзаро куч синашганда мухлислар ўртасидаги тартибсизликлар қайсидир жиҳати билан ажралиб туради. Бироқ бу гал юз берган воқеани фанатларнинг одатий тажовузкорлиги, деб бўлмайди. «Аякс» мухлислари ўз норозиликлари билан суюкли жамоаларини руҳан синдиришди.
Сафар учрашувида «Фейе-ноорд» биринчи бўлимда «Аякс» дарвозасига иккинчи жавобсиз голни йўллаганидан кейин, вазият янада кескинлашди. Танаффусдан кейин майдонга файерлар ёғила бошлади. Ўйин охирига етмаслиги маълум бўлгач (кейин бир амаллаб охирига етказилди), оломонни тарқатиш учун полиция ва кўзни ёшлантирувчи газдан фойдаланишди. Лекин бу тадбир бир гуруҳ «Аякс» мухлисларининг стадионга асосий йўлакдан киришларига халал бера олмади. Охир-оқибат, тартиб ўрнатилди, лекин зарар етказиб бўлинганди. Боз устига, нафақат дербида.
Азалий рақибга қарши беллашувдаги таҳқирланиш жамоа сабр косасини тўлдирган сўнгги томчи бўлсада, «Аякс» раҳбарияти ва мухлислар ўртасидаги кескинлик бир неча ой аввалроқ, ўтган йилнинг февралида пайдо бўлганди. Ўшанда спорт директори Марк Овермарс клубни тарк этганди. Клуб тарихидаги энг яхши спорт директори кетгач, тизимда бўшлиқ юзага келди. Оқибатда «Аякс» бир қатор муаммоларга дуч кела бошлади.
Овермарс ортидан Эрик тен Хаг «МЮ»га ўтиб кетди. Бу мураббий 3 марта «Аякс»ни шоҳсупага олиб чиққан, ЕЧЛда ярим финалгача етиб борганди. Шунингдек, Френки де Йонг, Маттейс де Лигт ва Донни ван де Бек каби юлдузларни кашф этганди. Унинг даврида жамоа юксак савияга эга эди. Бундан ташқари, тен Хаг Лисандро Мартинес ва Антони учун «МЮ»дан 160 млн. евро олиб берди. Бу маблағ клубга қайта қуриш жараёнини якунига етказиш имконини берди.
Бироқ Овермарснинг ўрни бўш қолгач, трансфер билан Ян-Клас Хунтелар ва Жерри Хамстра шуғуллана бошладилар ва Эредивизия мезони бўйича улкан камомадга йўл қўйдилар. Жумладан, Стивен Бергвейн учун клуб «Тоттенхэм»га ўз тарихидаги рекорд маблағ - 31 млн. евро тўлади, «Рейнжерс» вакили Кэлвин Бэсси учун 23, «Лейпциг»лик Брайан Бробби учун 16,3 млн. сарфлади.
Тен Хаг ўрнини эгаллаган Альфред Схройдер зафарли парвозни давом эттириши кутилганди. Амалда ички чемпионатдаги 6 дурангли сериядан кейин, ЕЧЛни гуруҳ босқичида якунлади. Унинг ўрнини эгаллаган Жонни Хейтинга нисбатан яхшироқ натижага эришди - Эредивизияда 3-ўрин, ЕЛда 1Ғ16 финал, Нидерландия Кубогида финал (пенальтилар серияси «Фейеноорд»га имкониятни бой берди).
Жиддий ўзгаришлар зарур эканлигини тушунган мутасаддилар спорт директори лавозимига Свен Мислинтатни тайинлашди. «Боруссия Дортмунд»да асосий скаут лавозимида ишлаган мутахассис бўлажак юлдузларни топиш қобилияти эвазига «Бриллиант кўз» тахаллусини олганди. Роберт Левандовски, Усмон Дембеле, Матс Хуммельс ва Жейдон Санчо каби афсоналарни айнан у кашф этганди.
Бироқ у 2017-2019 йилларда «Арсенал»да ижобий ўзгаришни кўрсата олмади. Лондонликлар Свенни «Боруссия»нинг собиқ ўйинчилари олиб келганликда айбладилар. Дарҳақиқат, Обамеянг, Сократис ва Мхитарян «тўпчилар» сафида барқарор ўйин кўрсата олмадилар. Лекин «тўпчилар»га Вильям Салиба совға қилган ҳам ана шу мутахассис эди.
Ўтган йил ёзида «Аякс» одатдагидек бир қатор ўйинчиларини рисоладагидек баҳода АПЛ клубларига пуллади. Жумладан, Юрриен Тимбер, Муҳаммад Қуддус ва Эдсон Альваресларни. Янги харидлар ҳам анчагина - 12та. Лекин уларнинг аксарияти юксак савияни намойиш этишга улгурмаган, аммо яқин келажакда мўмай даромад келтирадиган юксак салоҳият соҳиблари эдилар.
Мавсумни «Хераклес» устидан эришилган 4:1 ҳисобидаги йирик ғалаба билан бошлаган «Аякс» 7 кундан кейин сафарда камтарин «Эксельсиор» билан дурангга (2:2) имзо чекди. ЕЛ саралашида «Лудогорец» тўсиғидан ўтгани жамоа кайфиятини кўтарган бўлсада, «Фортуна» билан нурсиз дуранг, «Твенте»дан қабул қилинган мағлубият ва «Марсель» билан ЕЛдаги жанговар (3:3) дуранг туфайли «Фейеноорд»га қарши дербига 3та ғалабасиз ўйин билан етиб келди.
Майдондаги кўнгилсизликлар билан биргаликда, Мислинтат ва ўтган йил ёзида «Спарта»дан келган янги бош мураббий ўртасидаги зиддият ҳам кучая бошлади. Келишмовчиликнинг илк белгилари «Фортуна» билан қайд этилган дурангдан кейин бўй кўрсатди. Журналистларнинг таркибни шакллантиришда унинг иштироки қай даражада бўлгани хусусидаги саволга мураббий қуйидагича жавоб қайтарди: «Биз ўз режамизни баён этдик. Бироқ Мислинтат бошқа вариантни танлади».
Стейн «Фейеноорд»га қарши баҳсда 12 нафар янги ўйинчиларнинг 7 нафарини захирада қолдирди. Бу спорт директорига қарши қарор эди. Ўйиндан бир кун аввал Мислинтат агар жамоа дербида мағлубиятга учраса, мураббий истеъфога чиқишини айтиб, клуб хизматчиларни ҳайрон қолдирганди. Бу шок ҳолатига сабаб бўладиган қадам эди. Клуб назорат кенгашининг ҳозирги раиси Пьер Эринг Мислинтатнинг ошкора баёнотини қоралади.
Якунда «Аякс» спорт директорини истеъфога чиқарди. Биринчидан, клубда функционерни қўллаб-қувватлайдиган киши йўқ эди. Иккинчидан, Мислинтат «Штутгарт»дан ўтган хорватиялик ҳимоячи Борн Сосанинг трансфери туфайли муаммоларга дуч келганди.
Энди «Аякс» Мислинтатни алмаштиришга киришишдан аввал дарғазаб ҳолатдаги мухлисларини тинчлантириши лозим. Натижаларнинг ўзгариши бу масалада муҳим аҳамиятга эга. Маълумотларга кўра, спорт директори кетганидан кейин Стейн раҳбариятнинг ишончини йўқотмаган. Лекин таркибдаги ўзи харид қилишни истамаган кўпчилик ўйинчилар билан нимага эришиши мумкин?
Агар натижалар яхшиланмаса, мураббийни ҳам ўз лавозимидан четлатилади. Ижобий ўзгаришлардан эса, ҳозирча дарак йўқ. Хуллас, «Аякс»нинг яқин келажаги мавҳум. Клуб раҳбариятидан бой берилган чўққиларни қайтадан забт этишни таъминлайдиган режани ишлаб чиқиш талаб этилади.
***
«Аякс» бош мураббийини истеъфога чиқарди. Клуб 8 ўйинда ғалаба қозона олмай, 17-ўринда бормоқда «Аякс» клуби жамоа бош мураббийи Морис Стейн билан келишув бекор қилинганини расман эълон қилди. Амстердам жамоаси хабарига кўра, клубнинг жорий мавсумдаги қониқарсиз натижалари сабабли бош мураббий истеъфога чиқарилган. Стейн билан 2026 йилгача белгиланган шартнома бекор қилинди.
«Ҳозирги вазиятдан чиқишнинг энг яхши йўли келишувни бекор қилиш деган қарорга келдик. Бундан жуда афсусдаман. «Аякс»ни ўз ўрнига қайтариш учун бор имкониятимни ишга солгандим, аммо буни уддалай олмадим», - дейди 49 ёшли мутахассис.
Амстердам клуби кетма-кет 8 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. Чемпионатнинг энг совриндор жамоаси 7 ўйиндан кейин 5 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди.
Содиқ СОБИР тайёрлади
Манба: «Интерфутбол» газетаси.Киритилган сана: 24.10.2023 14:56.
Ўқилди: 910 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Реал Мадрид | 36 | 93 |
2 | Барселона | 36 | 79 |
3 | Жирона | 36 | 75 |
4 | Атлетико | 36 | 73 |
5 | Атлетик Бильбао | 36 | 62 |
6 | Реал Сосьедад | 36 | 57 |
7 | Бетис | 36 | 56 |
8 | Вильярреал | 36 | 51 |
9 | Валенсия | 36 | 48 |
10 | Хетафе | 36 | 43 |
11 | Алавес | 36 | 42 |
12 | Севилья | 36 | 41 |
13 | Осасуна | 36 | 41 |
14 | Лас-Пальмас | 36 | 38 |
15 | Райо Вальекано | 36 | 38 |
16 | Сельта | 36 | 37 |
17 | Мальорка | 36 | 36 |
18 | Кадис | 36 | 32 |
19 | Гранада | 36 | 21 |
20 | Альмерия | 36 | 17 |
Ўтган ўйинлар
36-тур | Осасуна | 1-1 | Мальорка |
36-тур | Реал Мадрид | 5-0 | Алавес |
36-тур | Жирона | 0-1 | Вильярреал |
36-тур | Севилья | 0-1 | Кадис |
36-тур | Райо Вальекано | 2-1 | Гранада |
36-тур | Хетафе | 0-3 | Атлетико |
36-тур | Сельта | 2-1 | Атлетик Бильбао |
36-тур | Лас-Пальмас | 2-2 | Бетис |
36-тур | Альмерия | 0-2 | Барселона |
36-тур | Реал Сосьедад | 1-0 | Валенсия |
Навбатдаги ўйинлар
37-тур | Алавес | - | Хетафе |
37-тур | Валенсия | - | Жирона |
37-тур | Мальорка | - | Альмерия |
37-тур | Кадис | - | Лас-Пальмас |
37-тур | Бетис | - | Реал Сосьедад |
37-тур | Барселона | - | Райо Вальекано |
37-тур | Атлетико | - | Осасуна |
37-тур | Атлетик Бильбао | - | Севилья |
37-тур | Вильярреал | - | Реал Мадрид |
37-тур | Гранада | - | Сельта |