-
-
ЕЧЛ 09.05.2024 00:00 Реал Мадрид 2 - 1 Бавария «A» Серия 10.05.2024 23:45 Фрозиноне - Интер Лига—1 11.05.2024 00:00 Брест - Реймс Ла-лига 11.05.2024 00:00 Алавес - Жирона Лига—1 11.05.2024 00:00 Ницца - Гавр АПЛ 11.05.2024 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити Ла-лига 11.05.2024 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас АПЛ 11.05.2024 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас АПЛ 11.05.2024 19:00 Вест Хэм - Лутон АПЛ 11.05.2024 19:00 Борнмут - Брентфорд АПЛ 11.05.2024 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед АПЛ 11.05.2024 19:00 Ньюкасл - Брайтон АПЛ 11.05.2024 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли Ла-лига 11.05.2024 19:15 Вильярреал - Севилья «A» Серия 11.05.2024 21:00 Наполи - Болонья Ла-лига 11.05.2024 21:30 Гранада - Реал Мадрид АПЛ 11.05.2024 21:30 Ноттингем Форест - Челси «A» Серия 11.05.2024 23:45 Милан - Кальяри Ла-лига 12.05.2024 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна -
Ашаддий рақиблар, ибратли уйғунлик
Баҳо: 0Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ » Машҳурлар » Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
Замонавий футболда даҳо даражасига кўтарилган Лионель Месси ва Криштиану Роналду феъл-атвор, хулқ ва кундалик ҳаётга муносабат нуқтаи назаридан турли қутбларда.
Уларнинг қарашлари ҳаттоки, қарама-қарши келиши ҳам мумкин баъзи жиҳатларда. Лекин икки юлдузда бир хил, муҳими, кўпчилик учун ибрат сифатида кўрсатишга арзийдиган ижобий хислатлар ҳам йўқ эмас.
«Интер Майами» клубида тўп сураётган Лионель Месси яқинда OLGA нашри вакили билан суҳбат чоғи ўз фарзандлари олдига телефондан фойдаланиш бўйича қатъий қоидалар қўйганини таъкидлади. Биламизки, Лео футбол оламида оилапарвар ва меҳрибон ота сифатида ҳам ном қозонган. Маълум бўлишича, у айрим масалаларда ўта қаттиққўл инсон: «Болалар тарбиясида ҳеч қачон мулойимлик қилмайман, лекин чегарадан ҳам чиқмайман. Ҳозиргача фарзандларимнинг ҳеч бири мобиль телефонига эга эмас. Уларга бу борада унча кўп гапирмайман. Шунчаки, қатъий талабимни айтсам, барчасини тушуниб олишади».
Криштиану Роналду ҳам айнан шу мазмунда фикр-мулоҳаза баён этганди 1 йилча олдин. Португалиялик ўшанда ҳанузгача ҳатто тўнғич ўғлига телефон олиб бермаганини айтганди: «Катта фарзандим яқинда 12 ёшга тўлади. У доимо битта савол билан мурожаат қилади: «Отажон, менга қачон телефон олиб берасиз, қачон олиб берасиз?» Мен эса бир хил жавобни такрорлайвераман: «Криштиану, телефон тутишинг учун олдинда вақтинг жуда кўп». Ҳа, ҳозирги авлод болалари ёшга нисбатан анча илгарилаб кетишганидан хабардорман. Бундан унумли фойдаланиш кераклигини ҳам биламан. Уларга телефон бериш керакдир, лекин нуқул ўйнаш учун эмас. Ўйлайманки, бу жуда муҳим». Эҳтимол, кичик Криштиану ҳозир шахсий смартфонга эгадир. Ахир у шу йилнинг ёзида 13 ёшга тўлди. Лекин шуниси аниқ, болаларнинг кичик ёшдан телефонга берилиб кетишларини нафақат Месси ва Роналду, балки оддий инсонлар ҳам истамайдилар.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
Манба: «Интерфутбол» газетаси.Киритилган сана: 01.11.2023 20:55.
Ўқилди: 1880 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Андижон | 6 | 11 |
2 | Насаф | 5 | 11 |
3 | Сўғдиёна | 6 | 11 |
4 | Нефтчи | 5 | 10 |
5 | Навбаҳор | 5 | 9 |
6 | ОКМК | 6 | 8 |
7 | Қизилқум | 6 | 8 |
8 | Локомотив | 6 | 8 |
9 | Пахтакор | 5 | 7 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 4 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 5 | 2 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Андижон | 0-1 | Сўғдиёна |
6-тур | Навбаҳор | 4-0 | Локомотив |
6-тур | Бунёдкор | 0-2 | Сурхон |
6-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
6-тур | Пахтакор | 4-3 | Металлург |
6-тур | ОКМК | 3-4 | Насаф |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |