-
-
Суперлига 21.05.2024 19:00 Бунёдкор 3 - 2 Локомотив «A» Серия 23.05.2024 23:45 Кальяри - Фиорентина -
Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ғалаба мухлисларимизники"
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Ўзбекистон кубоги » Финал
Рукн: Янгиликлар
Ўзбекистон Кубоги финали якунига етгач, мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бугун ўз мухлисларимизни Кубок билан хурсанд қилганимиздан мамнунмиз. Бундан ўзимиз ҳам хурсандмиз. Ўзбекистон Кубоги финали доирасида ўз майдонимизда илк бор ўйнадик. Ўз мухлисларимиз кўз ўнгида кубокни қўлга киритиш жуда ёқимли. Бундан бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасди. Бугун қийин ўйин ўтказдик. Чунки, рақимизда анча тажрибали ҳисобланади. Биринчи бўлимда ўйнимиз унчалик ўхшамади, лекин иккинчи бўлимда ўз ҳаракатларимиз билан ўйин тизгинини ўзгартира олдик.
- Ўйиндан олдин футболчиларга қандай мотивация бердингиз?
- Ўйиндан олдин қанчалик мотивация бермайлик, ўзларига бўлган ишончни ортирмайлик, барибир биринчи бўлимда босимда остида ўйнаётганлиги сезилиб қолди. Футболчиларга босим ўйнаш ҳақида жуда кўп марта айтдик, лекин барибир руҳий томондан бу нарса учраб туради. Иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартиришга эришдик. Албатта, бу жуда ёқимли. Чунки, биз учинчи марта Ўзбекистон Кубогини қўлга киритдик. Бу мухлисларимиз учун ажойиб совға бўлди. Жамоамизнинг қанчалик ўсганини, барқарор ўйин намойиш этаётганини мана шундай кубок ўйинлари кўрсатиб турибди.
- Машғулотларда пенальти тепиш борасида футболчилар алоҳида шуғулланадими?
- Сўнгги учта машғулотимизда мана шу нарса билан кўп шуғулландик. Бунгача ҳам Жавоҳир (Сиддиқов) пенальтиларни кўп амалга оширар эди. Бугун ҳам ишонч билан тепди. Ўйиннинг муҳим палласида у совуққонлик билан ҳаракат қилди.
Бугунги ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Барча ғалабаларимиз уларники" - деди Бердиев.
Киритилган сана: 12.11.2023 19:41.
Ўқилди: 1600 марта.
Билдирилган фикрлар: 22 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Навбаҳор | 7 | 15 |
2 | Насаф | 7 | 15 |
3 | ОКМК | 8 | 14 |
4 | Андижон | 8 | 13 |
5 | Пахтакор | 7 | 11 |
6 | Нефтчи | 7 | 11 |
7 | Сўғдиёна | 8 | 11 |
8 | Қизилқум | 8 | 9 |
9 | Сурхон | 8 | 8 |
10 | Локомотив | 8 | 8 |
11 | Олимпик | 6 | 7 |
12 | Динамо | 7 | 6 |
13 | Бунёдкор | 8 | 6 |
14 | Металлург | 7 | 4 |
Ўтган ўйинлар
8-тур | Қизилқум | 2-4 | Олимпик |
8-тур | Андижон | 1-1 | Металлург |
8-тур | Навбаҳор | 1-0 | Нефтчи |
8-тур | ОКМК | 5-3 | Сўғдиёна |
8-тур | Динамо | 1-1 | Пахтакор |
8-тур | Сурхон | 0-1 | Насаф |
8-тур | Бунёдкор | 3-2 | Локомотив |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |