-
-
-
Ла-лига 21.04.2025 00:00 Реал Мадрид 1 - 0 Атлетик Бильбао Суперлига 21.04.2025 20:00 Сурхон 1 - 0 Навбаҳор АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия - Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас -
Ўзбек клубларининг савияси тушиб кетдими? Миржалол Қосимов жавоб берди
Баҳо: 0Бўлим: ОСИЁ » Чемпионлар лигаси » Гуруҳ босқичи
Рукн: Репортажлар
Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи, 6-тур доирасидаги «Эйр Форс» — ОКМК учрашувидан олдин ташкиллаштирилган матбуот анжуманида олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов ва ҳимоячи Сардор Раҳмонов иштирок этди.
— Бу биз учун мавсумдаги охирги ўйин. Миллий чемпионатимиз якунига етди. Осиё чемпионлар лигаси биз учун катта тажриба бўлди.
— Ўзбек клубларининг ҳозирги ҳолати ҳақида фикрингиз қандай? Авваллари ўзбек жамоалари Осиё чемпионлар лигасида плей-оффга чиқар эди. Ҳозирда уларнинг кейинги босқичга чиқиши сўроқ остида турибди.
— Менимча, ўзбек клубларининг савияси ёмон эмас. Чемпионлар лигасида 4 та клубимизнинг иштирок этиши даражамиз ёмон эмаслигини билдиради. Қолаверса, олдин гуруҳдан икки жамоа кейинги босқичга чиқар эди. Ҳозир эса 2-ўринни эгаллаган орасида 3 таси плей-оффга чиқади. Айтиб ўтилганидек, 3 жамоамизда нимчорак финалга чиқиш учун яхши имконият бор.
— ОКМК "Сепаҳон"га 9 та тўп фарқи билан ютқазди, аммо аввалги турда "Ал-Иттиҳод"дек кучли жамоага қарши жуда яхши ўйин ўтказди. Бунинг сабаби нимада?
— Шунинг учун ҳам футболни бутун дунёда яхши кўришади. "Сепаҳон"га қарши тур баҳсида бизнинг кунимиз эмасди. Бундан ташқари, ўзига яраша муаммоларимиз бор эди. Асосий таркибнинг 7-8 нафар аъзосида жароҳат бор эди. Қизил карточка ҳам натижанинг йирик бўлиб кетишига таъсир кўрсатди. Футболда бундай йирик ҳисоблар учраб туради. Бу ҳам ўзига яраша натижа. Ўйинчилар бу мағлубиятни унутиб, "Ал-Иттиҳод" билан учрашувда яхши ўйин намойиш этишди.
— Эртанги ўйин олдидан қандайдир қўрқувлар борми?
— Гуруҳимизда кучли жамоалар йиғилган. "Эйр Форс"ни ҳурмат қилган ҳолда майдонга чиқамиз. Бизда ҳеч қандай қўрқув йўқ. Агар қўрқув бўлганида футбол ўйнамасдик. Имкон қадар яхши натижа учун ҳаракат қиламиз. Аммо осон бўлмайди. Чемпионатимизнинг сўнгги турида оғир ўйин ўтказдик ва бу ерга йўл босиб келдик. Ҳали жароҳатидан фориғ бўлмаган футболчилар ҳам бор. Шунга қарамасдан, майдонга мухлисларимизни хурсанд қилиш учун чиқамиз.Манба: stadion.uz.Киритилган сана: 04.12.2023 09:14.
Ўқилди: 6411 марта.
Билдирилган фикрлар: 11 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |