-
-
АПЛ 16.05.2024 00:00 Ман. Юнайтед 3 - 2 Ньюкасл Лига—1 16.05.2024 00:00 Реймс 1 - 0 Марсель Лига—1 16.05.2024 00:00 Ницца 1 - 2 ПСЖ Ла-лига 16.05.2024 01:00 Сельта 2 - 1 Атлетик Бильбао Ла-лига 16.05.2024 01:00 Хетафе 0 - 3 Атлетико Ла-лига 16.05.2024 22:30 Лас-Пальмас 2 - 2 Бетис Ла-лига 17.05.2024 00:30 Альмерия 0 - 2 Барселона Ла-лига 17.05.2024 01:00 Реал Сосьедад 1 - 0 Валенсия «A» Серия 17.05.2024 23:45 Фиорентина - Наполи «A» Серия 18.05.2024 21:00 Лечче - Аталанта «A» Серия 18.05.2024 23:45 Торино - Милан Ла-лига 19.05.2024 00:00 Алавес - Хетафе -
Евро-2024. «Ўлим гуруҳи» ва бошқа ҳолатлар
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Европа чемпионати » Гуруҳ баҳслари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Европа чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуйида натижалар ҳақида фикр юритамиз.
«А» гуруҳи: Германия, Шотландия, Венгрия, Швейцария
Турнир мезбонлари Германия терма жамоасига очиғи қуръа ҳам омад келтирди. Сўнгги пайтларда Бундестим унчалик кучли кўринмаяпти ва кўпчилик мухлислар бу жамоанинг кучли рақиблар билан бир гуруҳга тушиб, плей-оффсиз қолиши мумкинлигидан қўрқишди. Энди Юлиан Нагельсманн жамоаси бемалол нафас олиши мумкин. Немислар нафақат плей-оффга кўзга кўринарли муаммосиз чиқишлари, балки биринчи ўринни ҳам эгаллашлари керак. Шотландия, Венгрия ва Швейцарияни ҳурмат қилган ҳолда айтиш мумкинки, немисларнинг энди иккинчи ўринни олишга ҳақлари йўқ. Уларнинг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, Швейцария ҳам биринчи ўрин учун курашиб кўради. Бироқ уларга бўйсунмас шотландлар ва жасур венгерлар халақит қилишга ҳаракат қилади. Иккинчи бўлмаса ҳам, камида учинчи ўриндан чиқишга ишонишлари мумкин.
B гуруҳи: Испания, Хорватия, Италия, Албания
Эҳтимол, бу «ўлим квартети». Испания евро фаворитларидан бири саналади, италияликлар чемпионликни ҳимоя қилишга тайёр бўлишади, хорватлар эса ҳар доим жангари. Албания қоғозда аутсайдерга ўхшайди, аммо «қоронғу от» ролига асосий даъвогар ҳисобланади. Италияликларнинг ҳозирги ҳолатини ҳисобга олсак, гуруҳда сенсация бўлиши мумкин. Етакчилари қариган хорватлар эса унчалик қўрқинчли кўринмайди, бироқ ҳамма «шашкачилар»нинг характерини билади.
C гуруҳи: Словения, Дания, Сербия, Англия
Инглизлар, худди немислар каби, гуруҳда омади чопган кўринади. Қолган уч рақибнинг ҳеч бири Еврода муваффақиятга эриша оладиган жамоага ўхшамайди. Охирги Евронинг кашфиётига айланган Дания терма жамоаси ҳали кейинги қадамни ташлагани йўқ, серблар анъанага кўра финал қисмида кучсиз кўринади, словенлар эса, принципиал жиҳатдан кучли жамоа эмасдек. Тўғри, Болқон ярим ороли жамоасининг гуруҳ босқичидаги учрашуви уларнинг Евро-2000даги эпик қарама-қаршилиги ҳақидаги хотираларни эсга солади. Қандай бўлмасин, словенлар, серблар ва данияликлар британлардан кейинги ўринлар учун курашади.
D гуруҳи: Плей-офф ғолиби А*, Нидерландия, Австрия, Франция
*Полша/Уэльс/Финляндия/Эстония
Агар польяклар муваффақият қозонишса, бу ердаги кураш ҳам қизиқарли бўлади. Французлар, албатта, яққол фаворитдек кўринади, аммо иккинчи ўрин учун ҳам жанг жиддий бўлиши мумкин. Нидерландия кичик инқироздан сўнг топ жамоалар сафига қайтди, австрияликлар эса жадаллик билан ўсишмоқда. Агар польшаликлар тўғридан-тўғри бу ерга келиб қўшилса, Роберт Левандовски ўзини кўрсатиш учун ҳамма нарсани қилади, чунки бу унинг терма жамоа даражасида нимадир қилиш учун сўнгги имконияти бўлади.
E гуруҳи: Бельгия, Словакия, Руминия, плей-офф ғолиби Б**
**Исроил/Босния ва Герцеговина/Украина/Исландия
Жамоалар хафа бўлишмасин, лекин бу гуруҳ ўйинларини диққат билан кузатиб борадиган одам бўлмаса керак. Ҳатто таназзулга юз тутган Бельгия терма жамоаси ҳам Еврода бирор нарсага эриша оладиган жамоага ўхшамайди. Албатта, Куртуа, Де Брюйне, Лукаку ва ёш Доку катта мухлислар армиясига эга, аммо барибир бу жамоа фаворит ҳисобланмайди. Шу билан бирга, бельгияликлар гуруҳдан осонгина чиқишлари ҳам мумкин, бу ерда ҳеч ким уларга жиддий қаршилик кўрсата олмайди. Ушбу квартетдаги иккинчи ўрин «D» гуруҳи вице-ғолибига рўбарў бўлишини ҳисобга олсак, бу Доменико Тедеско шогирдларининг имкониятларини янада камайтиради.
F гуруҳи: Туркия, C*** плей-офф ғолиби, Португалия, Чехия
***Грузия/Греция/Қозоғистон/Люксембург
Қуръа натижасини инобатга оладиган бўлсак, ҳатто плей-оффдан ўтган жамоа ҳам ушбу квартетдан бемалол кейинги босқичга чиқиши мумкин. Португаллар фаворит, Туркия ва Чехия эса ўз навбатида бошқа рақиблардан унчалик кучлироқ жамоалар эмасдек. Шу маънода Грузия, Греция, Қозоғистон ва Люксембург терма жамоалари футболчилари плей-офф ўйинларидан сўнг кучайиб бораверади.
Киритилган сана: 04.12.2023 19:56.
Ўқилди: 2666 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Реал Мадрид | 36 | 93 |
2 | Барселона | 36 | 79 |
3 | Жирона | 36 | 75 |
4 | Атлетико | 36 | 73 |
5 | Атлетик Бильбао | 36 | 62 |
6 | Реал Сосьедад | 36 | 57 |
7 | Бетис | 36 | 56 |
8 | Вильярреал | 36 | 51 |
9 | Валенсия | 36 | 48 |
10 | Хетафе | 36 | 43 |
11 | Алавес | 36 | 42 |
12 | Севилья | 36 | 41 |
13 | Осасуна | 36 | 41 |
14 | Лас-Пальмас | 36 | 38 |
15 | Райо Вальекано | 36 | 38 |
16 | Сельта | 36 | 37 |
17 | Мальорка | 36 | 36 |
18 | Кадис | 36 | 32 |
19 | Гранада | 36 | 21 |
20 | Альмерия | 36 | 17 |
Ўтган ўйинлар
36-тур | Осасуна | 1-1 | Мальорка |
36-тур | Реал Мадрид | 5-0 | Алавес |
36-тур | Жирона | 0-1 | Вильярреал |
36-тур | Севилья | 0-1 | Кадис |
36-тур | Райо Вальекано | 2-1 | Гранада |
36-тур | Хетафе | 0-3 | Атлетико |
36-тур | Сельта | 2-1 | Атлетик Бильбао |
36-тур | Лас-Пальмас | 2-2 | Бетис |
36-тур | Альмерия | 0-2 | Барселона |
36-тур | Реал Сосьедад | 1-0 | Валенсия |
Навбатдаги ўйинлар
37-тур | Алавес | - | Хетафе |
37-тур | Валенсия | - | Жирона |
37-тур | Мальорка | - | Альмерия |
37-тур | Кадис | - | Лас-Пальмас |
37-тур | Бетис | - | Реал Сосьедад |
37-тур | Барселона | - | Райо Вальекано |
37-тур | Атлетико | - | Осасуна |
37-тур | Атлетик Бильбао | - | Севилья |
37-тур | Вильярреал | - | Реал Мадрид |
37-тур | Гранада | - | Сельта |