-
-
ЕЧЛ 08.05.2024 00:00 ПСЖ 0 - 1 Боруссия Д ЕЧЛ 09.05.2024 00:00 Реал Мадрид 2 - 1 Бавария «A» Серия 10.05.2024 23:45 Фрозиноне - Интер Лига—1 11.05.2024 00:00 Ницца - Гавр Лига—1 11.05.2024 00:00 Брест - Реймс Ла-лига 11.05.2024 00:00 Алавес - Жирона -
Самвел Бабаян: “Биз “Навбаҳор” футболчилари билан фахрланишимиз керак”
Баҳо: 0Бўлим: ОСИЁ » Чемпионлар лигаси » Гуруҳ босқичи
Рукн: Интервьюлар
Осиё Чемпионлар лигаси, “D” гуруҳи, 6-туридан ўрин олган “Мумбай Сити” – “Навбаҳор” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Самвел Бабаян ва мазкур ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган “лочинлар” ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеровлар иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб беришди.
Қуйида уларнинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Самвел Бабаян: - Бугун “Навбаҳор” учун тарихий ҳодиса юз берди. Биз Осиёнинг энг кучли 16 та жамоаси қаторидан жой олдик. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида таъкидлаганимдек, “Мумбай Сити” таркибидан жуда кучли ва яхши футболчилар жой олишган.
Осиёнинг энг кучли 16 та жамоаси қаторидан жой олганлиги боис, “Навбаҳор” ўсиши ҳамда инфратузилмасини ривожлантириши лозим. Шунингдек, биз нимчорак финал босқичида Наманган шаҳри ва юртимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилиш учун сифатли селекция ишини олиб боришимиз керак. Бу биз учун катта натижа. Менимча, бу клуб тарихида қолади ҳамда “Навбаҳор” ривожланишда давом этиши лозим.
Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, “Мумбай Сити”нинг Наманганда ва бугунги беллашувда майдонга тушган футболчилари жуда кучли ҳамда бугун ҳам улар яхши ўйин намойиш этишди.
Жамоамизга келадиган бўлсак, бу бизнинг жорий мавсумдаги сўнгги баҳсимиз эди. Уч кун олдин ҳам шогирдларим Суперлига доирасидаги охирги ўйинни ўтказишгани боис, уларда чарчоқ аломатлари бор эди. Ҳисобда ортда бораётиб, олдинга бориш ва гол уришдан бошқа вариантимиз йўқ эди ҳамда йигитлар буни уддалашди. Шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Улар ҳақиқий профессионал эканликларини исботлаб, шаҳар ва юртимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилишди.
Биз “Навбаҳор” футболчилари билан фахрланишимиз керак. Улар юқори даражадаги профессионаллар ҳамда шаҳар ва юртимизнинг ҳақиқий ватанпарварларидир.
Жамшид Искандеров: - Учрашув жуда қийин кечди. Айниқса, ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганимиздан сўнг, қийналдик. Боиси, бу жамоамизнинг жорий мавсумдаги сўнгги ўйини эди ва вазиятни ўзгартириш учун куч тўплашимиз осон бўлмади.
Жарима зарбасидан гол урганлигимга келадиган бўлсак, Суперлига ҳамда Ўзбекистон кубоги баҳсларида ҳам жарима зарбаларидан тўп киритгандим. Бугун ҳам омадим келди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.Манба: www.pfcnavbahor.uz.Киритилган сана: 05.12.2023 06:41.
Ўқилди: 3189 марта.
Билдирилган фикрлар: 18 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Андижон | 6 | 11 |
2 | Насаф | 5 | 11 |
3 | Сўғдиёна | 6 | 11 |
4 | Нефтчи | 5 | 10 |
5 | Навбаҳор | 5 | 9 |
6 | ОКМК | 6 | 8 |
7 | Қизилқум | 6 | 8 |
8 | Локомотив | 6 | 8 |
9 | Пахтакор | 5 | 7 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 4 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 5 | 2 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Андижон | 0-1 | Сўғдиёна |
6-тур | Навбаҳор | 4-0 | Локомотив |
6-тур | Бунёдкор | 0-2 | Сурхон |
6-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
6-тур | Пахтакор | 4-3 | Металлург |
6-тур | ОКМК | 3-4 | Насаф |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |