-
-
АПЛ 04.05.2024 00:00 Лутон 1 - 1 Эвертон Ла-лига 04.05.2024 00:00 Хетафе 0 - 2 Атлетик Бильбао Лига—1 04.05.2024 00:00 Ланс 2 - 0 Лорьян АПЛ 04.05.2024 16:30 Арсенал 3 - 0 Борнмут Ла-лига 04.05.2024 17:00 Реал Сосьедад 2 - 0 Лас-Пальмас Лига—1 04.05.2024 18:00 Гавр 3 - 1 Страсбур Суперлига 04.05.2024 18:30 Андижон 0 - 1 Сўғдиёна АПЛ 04.05.2024 19:00 Брентфорд 0 - 0 Фулхэм АПЛ 04.05.2024 19:00 Шеффилд Юнайтед 1 - 3 Ноттингем Форест АПЛ 04.05.2024 19:00 Бёрнли 1 - 4 Ньюкасл Ла-лига 04.05.2024 19:15 Реал Мадрид 3 - 0 Кадис Лига—1 04.05.2024 20:00 Монако 4 - 1 Клермон «A» Серия 04.05.2024 21:00 Монца 2 - 2 Лацио АПЛ 04.05.2024 21:30 Манчестер Сити 5 - 1 Вулверхэмптон Ла-лига 04.05.2024 21:30 Жирона 4 - 2 Барселона Лига—1 04.05.2024 22:00 Метц 2 - 3 Ренн «A» Серия 04.05.2024 23:45 Сассуоло - Интер Лига—1 05.05.2024 00:00 Брест - Нант Ла-лига 05.05.2024 00:00 Мальорка - Атлетико «A» Серия 05.05.2024 15:30 Кальяри - Лечче Ла-лига 05.05.2024 17:00 Осасуна - Бетис АПЛ 05.05.2024 18:00 Челси - Вест Хэм «A» Серия 05.05.2024 18:00 Верона - Фиорентина «A» Серия 05.05.2024 18:00 Эмполи - Фрозиноне АПЛ 05.05.2024 18:00 Брайтон - Астон Вилла Ла-лига 05.05.2024 19:15 Сельта - Вильярреал АПЛ 05.05.2024 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм «A» Серия 05.05.2024 21:00 Милан - Женоа Ла-лига 05.05.2024 21:30 Валенсия - Алавес «A» Серия 05.05.2024 23:45 Рома - Ювентус Ла-лига 06.05.2024 00:00 Севилья - Гранада Ла-лига 06.05.2024 00:00 Райо Вальекано - Альмерия «A» Серия 06.05.2024 21:00 Салернитана - Аталанта «A» Серия 06.05.2024 23:45 Удинезе - Наполи АПЛ 07.05.2024 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед Лига—1 07.05.2024 00:00 Лилль - Лион -
Евро-2024 саралаши кашфиётлари
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Европа чемпионати » Саралаш гуруҳлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Ниҳоят, Евро-2024 турнирининг саралаш босқичи ниҳоясига етди.
Финал босқичида 24та терма жамоа иштирок этади. 21та йўлланма ўз эгаларини топиб улгурди, 3тасини миллатлар Лигасининг плей-офф босқичи аниқлаб беради. Ортда қолган саралаш босқичида қатнашчилар қандай таассурот қолдиришди? Биз таҳририят аъзоларининг фикр-мулоҳазалари ва сиз каби мухлислар шарҳларига асосланган ҳолда, якуний натижалари билан лол қолдирган 5та терма жамоани саралаб олдик.
1-ўрин - Қозоғистон терма жамоаси
Россиялик мураббий Магомед Адиев жанговар жамоани шакллантиришга муваффақ бўлди. Қўшниларимиз сўнгги паллагача йўлланма учун курашдилар, бироқ охирги турда Словения терма жамоасини енга олмадилар - 1:2. Оқибатда, 18 очко жамғарган жамоа гуруҳ босқичини 4-ўринда якунлади. Таққослайдиган бўлсак, Қозоғистон Евро-2020 саралашида 10 очко, Евро-2016да 5 очко тўплаганди. Бу гал эса жамоа кучли иродани намойиш этди. Яъни, Данияга қарши беллашувда 0:2ни 3:2га айлантирди, кейин сўнгги дақиқалардаги 2 гол эвазига Финляндияни маҳв (2:1) этди. Қозоғистон ҳозиргача Европа чемпионатида иштирок этмаган. Саралаш босқичида йўлланмани қўлга кирита олмаган бўлсада, жамоа мақтовга арзийдиган ўйин кўрсатди. Шунингдек, Евро-2024 иштирокчисига айланиш имконияти ҳам йўқ эмас. Энди қўшниларимиз март ойида Миллатлар Лигасининг плеф-офф босқичида Греция билан сафарда куч синашадилар. Агар сафарда ғалабага эриша олсалар, Грузия-Люксембург учрашувининг ғолиби билан ягона йўлланма тақдирини ҳал қиладилар.
2-ўрин - Люксембург терма жамоаси
Бу митти салтанат футболининг тараққиёти хусусида қониқарли тасаввурга эга бўлиш учун статистикага мурожаат қиламиз. Люксембурга Евро-2020, 2016, 2012 саралашларида 4 очкодан, 2008 йилда эса 3 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйганди. Яъни, 4та турнирда 15 очко. Евро-2024да эса 17 (!) очко жамғарди. Ҳа, жамоа ҳозирча Португалия билан беллаша олмайди (0:6 ва 0:9), лекин гуруҳдаги бошқа рақиблари билан тенгма-тенг олишди. Аниқроғи, қолган 8 учрашувда атиги 1 марта мағлуб бўлди, 4та гол ўтказиб юборди. Жамоа Боснияни 2 марта (2:0, 4:1) маҳв этди, Исландиядан 4 очко (3:1 ва 1:1) тортиб олди. Боснияликлар ЖЧ-2014да иштирок этишган, исландлар эса Евро-2016да чорак финалга чиқишган ва ЖЧ-2018да тўп суришганди. Қўшимчасига, Люксембург ҳам Қозоғистон каби бўлажак Евродан умидини узмаган. Бунинг учун жамоа Миллатлар Лигасининг «плей-офф»ида 2та ғалабага эришиш талаб этилади. Бу осон эмас, дейсизми? Бироқ Люксембург саралаш босқичида 17 очко жамғариши ҳам ҳеч кимнинг хаёлига келмаганку.
3-ўрин - Молдавия терма жамоаси
Фарер ороллари термасидек яққол аутсайдер билан ўз майдонида дурангга (1:1) имзо чеккан Молдавия омадсиз стартдан тегишли хулоса чиқариб, кейинчалик 2 тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган Польша дарвозасини 3 марта ишғол этди. Ўшанда 0:2дан кейин телевизорни ўчирган мухлислар роса афсусланганлари аниқ. Кейин жамоа Варшавада ҳам рақибларини қийнади. Йўқ, ғалаба қозона олмади, аммо 1 (1:1) очкони тортиб олиш билан Польшани 2 очкодан маҳрум қилди. Хуллас, якуний тур арафасида Молдавия Евро йўлланмасига даъвогар эди. Лекин Чехиядан йирик (0:3) мағлубиятни қабул қилиб олди. Лекин умуман олганда, саралаш босқичи учун Сергей Клешенко шогирдлари юксак баҳога сазовор бўлишди.
4-ўрин - Албания терма жамоаси
Ҳа, албанларда Европа чемпионати тажрибаси бор. Жамоа 2016 йилдаги турнирда иштирок этган ва гуруҳ босқичида битта ғалабага ҳам эришганди. Бироқ бу гал жамоа Польша ва Чехиядек номдор рақиблар билан куч синашиши маълум бўлгач, кўпчилик уни 3-ўринга лойиқ топишганди. Якунда Албания турнирни гуруҳ ғолиби мақомида маромига етказди, ўз майдонида Фарер ороллари жамоасига очко (0:0) совға қилди. Чунки у муддатидан аввал йўлланмани нақд қилганди. Ваҳоланки, жамоа саралаш босқичини Польшадаги мағлубият билан бошлаганди. Бироқ кейин 7та учрашувни мағлубиятсиз ўтказди. Айниқса, ўз майдонида ажойиб ўйин кўрсатди: 4та ўйинда бирорта ҳам гол ўтказмаган ҳолда 10 очко тўплади. Чехияга 3та, Польшага 2та жавобсиз гол ҳадя этди.
5-ўрин - Словения терма жамоаси
Эҳтимол, Словениянинг муваффақиятли иштироки кимгадир сюрприз мақомида бўлмагандир. Лекин бир ўйлаб кўрингчи, бу жамоа сўнгги бор қачон қитъа чемпионатида иштирок этган? 2000 йилда! Яъни, ҳатто Евро-2016 ва Евро-2020нинг финал босқичларига ҳам чиқа олмаган. Бу икки турнирнинг алоҳида зикр этилганига сабаб шуки, айнан 2016 йилда турнир иштирокчилари сони 24тага етганди. Бундан ташқари, Словения 2010 йилдан бери ЖЧга ҳам чиқа олмаяпти. 13 йил муқаддам жамоа ЖАР мундиалига Матъяж Кек раҳбарлигида йўл олганди. Германиядаги қитъа биринчилигага ҳам жамоани айнан шу мутахассис олиб боради. Словенияликлар саралаш босқичини анчайин хотиржамлик билан ўтказдилар. 10та ўйинда 7та ғалаба, 22 очко ва гуруҳда 2-ўрин. Дания ҳам шунча очко жамғарди, фақат қўшимча кўрсаткичлар бўйича етакчи бўлиб олди. Аслида, гуруҳ анча мураккаб, Дания ва Финляндия аввалги Евро қатнашчилари, Қозоғистон эса саралаш босқичининг кашфиётларидан бири. Лекин Словения якуний турнинг 86-дақиқасида йўлланма тақдирини ўз фойдасига узил-кесил ҳал қилди.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
Манба: «Интерфутбол» газетаси.Киритилган сана: 05.12.2023 23:54.
Ўқилди: 3393 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Реал Мадрид | 34 | 87 |
2 | Жирона | 34 | 74 |
3 | Барселона | 34 | 73 |
4 | Атлетико | 34 | 67 |
5 | Атлетик Бильбао | 34 | 61 |
6 | Реал Сосьедад | 34 | 54 |
7 | Бетис | 33 | 49 |
8 | Валенсия | 33 | 47 |
9 | Вильярреал | 33 | 45 |
10 | Хетафе | 34 | 43 |
11 | Осасуна | 33 | 39 |
12 | Севилья | 33 | 38 |
13 | Алавес | 33 | 38 |
14 | Лас-Пальмас | 34 | 37 |
15 | Райо Вальекано | 33 | 34 |
16 | Мальорка | 34 | 32 |
17 | Сельта | 33 | 31 |
18 | Кадис | 34 | 26 |
19 | Гранада | 33 | 21 |
20 | Альмерия | 33 | 14 |
Ўтган ўйинлар
34-тур | Хетафе | 0-2 | Атлетик Бильбао |
34-тур | Реал Сосьедад | 2-0 | Лас-Пальмас |
34-тур | Реал Мадрид | 3-0 | Кадис |
34-тур | Жирона | 4-2 | Барселона |
Навбатдаги ўйинлар
34-тур | Мальорка | - | Атлетико |
34-тур | Осасуна | - | Бетис |
34-тур | Сельта | - | Вильярреал |
34-тур | Валенсия | - | Алавес |
34-тур | Райо Вальекано | - | Альмерия |
34-тур | Севилья | - | Гранада |