-
-
Ла-лига 30.04.2024 00:00 Барселона 4 - 2 Валенсия ЕЧЛ 30.04.2024 05:00 Боруссия Д - ПСЖ ЕЧЛ 30.04.2024 05:00 Боруссия Д - ПСЖ ЕЧЛ 01.05.2024 00:00 Бавария - Реал Мадрид ЕЧЛ 01.05.2024 00:00 Бавария 2 - 2 Реал Мадрид AFC U-23 02.05.2024 20:30 Ироқ - Индонезия АПЛ 02.05.2024 23:30 Челси - Тоттенхэм -
Рашиджон Ғофуров: “Ёш ҳамда иқтидорли футболчиларни кўрикдан ўтказишни режалаштирганмиз”
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Мураббийлар » Фаолият
Рукн: Янгиликлар
Хабар берганимиздек, “Навбаҳор-фарм” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бугундан бошлади. Бугунги машғулот якунига етгач, фарм жамоамиз мураббийи Рашиджон Ғофуровдан қисқача интервью олдик.
- Янги мавсумга тайёргарликни барвақт бошладинглар. Ўқув-машғулот йиғинини бунчалик эрта бошлашингларнинг сабаби нимада?
- Авваламбор, ассалому алайкум! Тўғри айтдингиз, йиғинни барвақт бошладик. Бунга сабаблар кўп. Биринчидан, Про лиганинг бу йилги мавсуми жуда эрта тугади, яъни, 25 октябрда жамоамиз “Локомотив”га қарши охирги ўйинни ўтказганди. Орадан эса қарийб бир ярим ой вақт ўтди.Шу даврда эса йигитлар ҳордиқ чиқаришди. Ушбу муддат эса футболчига таътил учун жуда катта муддат хисобланади. Шу боис, йигитлар спорт формаларини йўқотмасликлари учун бугундан янги мавсумга тайёргарликни бошлаб юбордик. Қолаверса, янги мавсумда жамоамиз олдига таркибни ёшартириш вазифаси қўйилган ва биз кўплаб ёш ҳамда иқтидорли футболчиларни кўрикдан ўтказишни режалаштирганмиз. Шунинг учун йиғиннинг асосий қисмига қадар, жамоамизда олиб қолишимиз лозим бўлган ўйинчиларни тезроқ аниқлаб, йиғиннинг кейинги, асосий босқичида ўша футболчилар билан машғулотлар олиб бориш ниятидамиз.
- Янги мавсумга тайёргарлик режаси хусусида ҳам тўхталсангиз...
- Кўриб турганингиздек, янги мавсумга тайёргарликни бугундан бошладик. Айни пайтда футболчиларни тикланиш жараёнини олиб боряпмиз ва секин-аста юкламалар беришни бошлаймиз.
Йиғиннинг биринчи қисми жорий йил якунига қадар бўлиб ўтади. Янги йил арафасида футболчиларга бир ҳафталик таътил берамиз. 2024 йилнинг 5 январидан яна йиғинга киришамиз ҳамда 10 кун давомида ўз қароргоҳимизда жисмоний холатимизни яхшилашга қаратилган юкламалардан иборат йиғин ташкил этамиз. Кейин эса ўқув-машғулот йиғинини пойтахтда олиб боришни режалаштирганмиз.- Режангиздан назорат-синов баҳслари ўрин олганми?
- Албатта, ахир, ўртоқлик ўйинларисиз йиғин кемтик бўлиб қоладику! Тошкентда машғулотлар олиб боришдан асосий мақсадимиз ҳам айнан назорат – синов ўйинларини ўтказишга қаратилган. Боиси, кўплаб жамоалар ўз ўқув-машғулот йиғинларини пойтахтимизда олиб боради ва у ерда спарринг- рақиб топиш осон кечади ҳамда кўпроқ ўртоқлик беллашувларида майдонга тушиш имконияти туғилади.
Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.Киритилган сана: 12.12.2023 05:09.
Ўқилди: 761 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Арсенал | 35 | 80 |
2 | Манчестер Сити | 34 | 79 |
3 | Ливерпуль | 35 | 75 |
4 | Астон Вилла | 35 | 67 |
5 | Тоттенхэм | 33 | 60 |
6 | Ман. Юнайтед | 34 | 54 |
7 | Ньюкасл | 34 | 53 |
8 | Вест Хэм | 35 | 49 |
9 | Челси | 33 | 48 |
10 | Борнмут | 35 | 48 |
11 | Вулверхэмптон | 35 | 46 |
12 | Брайтон | 34 | 44 |
13 | Эвертон | 35 | 44 |
14 | Фулхэм | 35 | 43 |
15 | Кристал Пэлас | 35 | 40 |
16 | Брентфорд | 35 | 35 |
17 | Ноттингем Форест | 35 | 30 |
18 | Лутон | 35 | 25 |
19 | Бёрнли | 35 | 24 |
20 | Шеффилд Юнайтед | 35 | 16 |
Ўтган ўйинлар
35-тур | Вест Хэм | 2-2 | Ливерпуль |
35-тур | Ман. Юнайтед | 1-1 | Бёрнли |
35-тур | Вулверхэмптон | 2-1 | Лутон |
35-тур | Фулхэм | 1-1 | Кристал Пэлас |
35-тур | Ньюкасл | 5-1 | Шеффилд Юнайтед |
35-тур | Эвертон | 1-0 | Брентфорд |
35-тур | Астон Вилла | 2-2 | Челси |
35-тур | Тоттенхэм | 2-3 | Арсенал |
35-тур | Борнмут | 3-0 | Брайтон |
35-тур | Ноттингем Форест | 0-2 | Манчестер Сити |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Челси | - | Тоттенхэм |