-
-
Суперлига 21.05.2024 19:00 Бунёдкор 3 - 2 Локомотив «A» Серия 23.05.2024 23:45 Кальяри - Фиорентина -
"Севинч" жамоаси тақдирланди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Аёллар футболи » Футбол чемпионати
Рукн: Янгиликлар
Бугун "Севинч" жамоасида йил якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Жорий мавсум "Севинч" қизлари учун том маънода унутилмас мавсумга айланди. Мавсум бошида жамоа Бухорода Жиззахнинг "Сўғдиёна-W" жамоасини 3:0 ҳисобида таслим этишди ва Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритишди. Жамоа Ўзбекистон чемпионатида бирорта ўйинда мағлубият ёки дуранг қайд этмасдан 66 очко жамғарган ҳолда ўн бешинчи бор Ўзбекистон Чемпионлигини қўлга киритишди. Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финалида Олмалиқнинг "ОКМК-W" жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб 12-марта мамлакат кубогини қўлга киритишди. "Севинч" 2023-йилда олтин "Хет-трик" қайд этди.
Бугун жамоа ютуқларига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Кечада жамоа бош ҳомийси “Шўртан газ-кимё мажмуаси” бош директори Шуҳрат Асланов бу йилги футбол мавсуми ва киритилган ютуқлар билан жамоа аъзоларини табриклади. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги номидан вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Шуҳрат Игамбердиев сўзга чиқиб, қизларни муборакбод этди. Кейинги сўз навбати “Насаф” жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга берилди. Рўзиқул Сагдуллаевич ҳам Владислав Хан бошчилигидаги қизларни қўлга киритилган ютуқлар билан табриклаб, кейинги мавсумда бундан-да катта ютуқларга эришишларини тилади.
Сўнгги сўз ўрнида жамоа бош мураббийи Владислав Хан яратиб берилган шарт-шароитлар учун клуб раҳбарияти ва ҳомийларга жамоа номидан миннатдорчилик билдириб, кириб келаётган янги йил билан барчани табриклади.
Киритилган сана: 16.12.2023 18:02.
Ўқилди: 925 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Навбаҳор | 7 | 15 |
2 | Насаф | 7 | 15 |
3 | ОКМК | 8 | 14 |
4 | Андижон | 8 | 13 |
5 | Пахтакор | 7 | 11 |
6 | Нефтчи | 7 | 11 |
7 | Сўғдиёна | 8 | 11 |
8 | Қизилқум | 8 | 9 |
9 | Сурхон | 8 | 8 |
10 | Локомотив | 8 | 8 |
11 | Олимпик | 6 | 7 |
12 | Динамо | 7 | 6 |
13 | Бунёдкор | 8 | 6 |
14 | Металлург | 7 | 4 |
Ўтган ўйинлар
8-тур | Қизилқум | 2-4 | Олимпик |
8-тур | Андижон | 1-1 | Металлург |
8-тур | Навбаҳор | 1-0 | Нефтчи |
8-тур | ОКМК | 5-3 | Сўғдиёна |
8-тур | Динамо | 1-1 | Пахтакор |
8-тур | Сурхон | 0-1 | Насаф |
8-тур | Бунёдкор | 3-2 | Локомотив |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |