-
-
Лига—1 20.05.2024 00:00 Лорьян 5 - 0 Клермон Лига—1 20.05.2024 00:00 Метц 0 - 2 ПСЖ Лига—1 20.05.2024 00:00 Гавр 1 - 2 Марсель Лига—1 20.05.2024 00:00 Тулуза 0 - 3 Брест Лига—1 20.05.2024 00:00 Ланс 2 - 2 Монпелье Лига—1 20.05.2024 00:00 Реймс 2 - 1 Ренн Лига—1 20.05.2024 00:00 Лион 2 - 1 Страсбур Лига—1 20.05.2024 00:00 Лилль 2 - 2 Ницца Лига—1 20.05.2024 00:00 Монако 4 - 0 Нант Суперлига 20.05.2024 19:00 Динамо 1 - 1 Пахтакор Суперлига 20.05.2024 19:00 Сурхон 0 - 1 Насаф «A» Серия 20.05.2024 21:30 Салернитана 1 - 2 Верона «A» Серия 20.05.2024 23:45 Болонья 3 - 3 Ювентус -
Суперлигада ёшини кичрайтирган футболчилар аниқланди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Суперлига » Футболчилар
Рукн: Янгиликлар
Лига ўзининг илк профессионал шартномасини имзолаган футболчилар рўйхатини мунтазам эълон қилиб боради. 2023 йилда бундай футболчилар сони 296 нафарни ташкил этди.
Илк профессионал шартномасини имзолаган футболчилар рўйхати
Кейинчалик мазкур рўйхат Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг Давлат хизматлари департаментига футболчининг ёши кичрайтирилиши билан боғлиқ ҳолат мавжуд ёки йўқ эканлигини аниқлаш учун юборилади. Сабаби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 4-декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сон Фармонида мамлакатда футболни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммолар сифатида халқаро ва миллий даражадаги футбол мусобақаларида қатнашувчи спортчиларнинг биологик ёшини сунъий кичрайтириш каби салбий ҳолатларнинг мавжудлиги қайд этилган бўлиб, келгусида бу каби ҳолатлар олдини олиш белгиланган.ЎзПФЛ кичрайтирилган ёш билан рўйхатдан ўтказилган яна уч футболчи бўйича ўрганиш бошлади
Ўрганишлар натижасида илк профессионал шартномасини имзолаган футболчилар орасидан ҳар йили 2-3 нафарининг ҳужжатларида юқоридаги каби ҳолатлар қайд этилади. Ўз навбатида Лига бу каби ҳолатларга қарши жиддий кураш олиб боргани ҳолда, профессионал футбол клублари ёрдамида футболчининг ҳужжатлари қонун доирасида ҳақиқий туғилган йили бўйича расмийлаштирилишини назорат қилади. Бунда Лига катта футболга эндигина қадам қўяётган ёш футболчининг келажаги борасида максимал даражада қайғуради. Зеро, бу каби ҳолатлар футболчи томонидан ихтиёрий равишда эмас, аксар ҳолатларда унинг ота-онаси ёки яқинлари томонидан амалга оширилади. Унутмаслик керакки, бугунга келиб Лига бу каби иллатларга қарши курашишнинг самарали усулларини қўлламоқда. Аммо Лига талабидан кейин ҳам футболчининг ҳужжатлари унинг ҳақиқий туғилган йили бўйича расмийлаштирилмаса, мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли тартибда чора қўллаш юзасидан иш тегишли прокуратура органларига оширилади.Юқорида қайд этилган 296 нафар ёш футболчининг ҳужжатлари ўрганилганида улардан 3 нафарининг туғилганлик ҳақидаги далолатномаси ва бошқа ҳужжатлари ўртасида туғилган йили бўйича ёзувларда тафовут борлиги аниқланди. Мазкур уч футболчининг шартномаси Суперлиганинг икки клуби томонидан Лига рўйхатидан ўтказилганди.
Лига тегишли футбол клубларига футболчиларнинг ҳужжатларида туғилган йили юзасидан тафовут борлиги аниқлангани, уларнинг хужжатлари 1 ой ичида ҳақиқий туғилган йили қайд этилган ҳолда расмийлаштирилишини таъминлаш тўғрисида расмий хат юборди. Шундан сўнг, бир нафар футболчининг ёшни кичрайтириш билан боғлиқ ҳолати бартараф этилиб, унинг ҳақиқий туғилган йили бўйича ҳужжатлари расмийлаштирилди. Иш ўз вақтида қонун доирасида ҳал этилганидан келиб чиқиб, Лига футбол клуби ҳамда футболчининг номини жамоатчилик учун ошкор этмайди. Бироқ бу каби ҳолатдан қолган футбол клублари ҳамда ҳали ҳамон эски қарашлар билан ўз фарзандининг келажагини сўроқ остида қолдираёган ота-оналар хабардор бўлиши учун мазкур хабар чоп этилмоқда.
Қолган икки нафар футболчи тегишли футбол клуби билан меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилгани маълум бўлди. Натижада мазкур икки футболчи билан мулоқот ўрнатилиб, аниқланган ҳолат бўйича тушунтириш берилди. Улар томонидан мазкур камчилик ихтиёрий равишда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бартараф этиш учун муддат сўралди. Агар мазкур футболчилар белгиланган муддатда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз ҳужжатларини ҳақиқий туғилган йили бўйича расмийлаштирмаса, ҳолатга аниқлик киритилиши, қонунбузилиш ҳолатларига ваколати доирасида ҳуқуқий баҳо берилишини сўраб прокуратура органларига мурожаат қилинади.
Манба: PFL.UZ.Киритилган сана: 03.01.2024 12:09.
Ўқилди: 4700 марта.
Билдирилган фикрлар: 14 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Реал Мадрид | 37 | 94 |
2 | Барселона | 37 | 82 |
3 | Жирона | 37 | 78 |
4 | Атлетико | 37 | 73 |
5 | Атлетик Бильбао | 37 | 65 |
6 | Реал Сосьедад | 37 | 60 |
7 | Бетис | 37 | 56 |
8 | Вильярреал | 37 | 52 |
9 | Валенсия | 37 | 48 |
10 | Алавес | 37 | 45 |
11 | Осасуна | 37 | 44 |
12 | Хетафе | 37 | 43 |
13 | Севилья | 37 | 41 |
14 | Сельта | 37 | 40 |
15 | Лас-Пальмас | 37 | 39 |
16 | Райо Вальекано | 37 | 38 |
17 | Мальорка | 37 | 37 |
18 | Кадис | 37 | 33 |
19 | Гранада | 37 | 21 |
20 | Альмерия | 37 | 18 |
Ўтган ўйинлар
37-тур | Алавес | 1-0 | Хетафе |
37-тур | Валенсия | 1-3 | Жирона |
37-тур | Мальорка | 2-2 | Альмерия |
37-тур | Кадис | 0-0 | Лас-Пальмас |
37-тур | Бетис | 0-2 | Реал Сосьедад |
37-тур | Барселона | 3-0 | Райо Вальекано |
37-тур | Атлетико | 1-4 | Осасуна |
37-тур | Атлетик Бильбао | 2-0 | Севилья |
37-тур | Вильярреал | 4-4 | Реал Мадрид |
37-тур | Гранада | 1-2 | Сельта |
Навбатдаги ўйинлар
38-тур | Альмерия | - | Кадис |
38-тур | Реал Мадрид | - | Бетис |
38-тур | Севилья | - | Барселона |
38-тур | Реал Сосьедад | - | Атлетико |
38-тур | Райо Вальекано | - | Атлетик Бильбао |
38-тур | Осасуна | - | Вильярреал |
38-тур | Жирона | - | Гранада |
38-тур | Хетафе | - | Мальорка |
38-тур | Сельта | - | Валенсия |
38-тур | Лас-Пальмас | - | Алавес |