-
-
Ла-лига 27.05.2024 00:00 Севилья 1 - 2 Барселона Суперлига 27.05.2024 19:00 Локомотив 1 - 1 Сурхон -
Суперлигада майдон парвариши учун техникаси йўқ клублар рўйхати эълон қилинди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Стадионлар
Рукн: Янгиликлар
Суперлига учрашувларини қабул қилиши мумкин бўлган стадионлар ўрганилгани ҳақида ёзилганди.
Суперлига майдонлари Лига томонидан тўлиқ текшириб чиқилди
Лига сўнгги уч йилда майдоннинг дренаж ва суғориш тизими, шунингдек, майсасига талабларни кучайтириб борди. Соҳа мутахассисларига кўра, майдон тўғри парвариш қилинса, дренаж тизими 20 йил давомида, майса эса 4 марта кўпроқ вақт давомида футбол учрашувлари учун чидаб бериши мумкин. Бунинг учун албатта майдон парвариши учун зарур техника талаб этилади.
Майсанинг бутун майдон бўйлаб қопланганлиги даражаси кимда қандай?
Футбол клублари уй учрашувларини ўтказадиган стадионларни мониторинг қилиш йўриқномасида майдон парвариши учун энг зарур бўлган 7 та техника санаб ўтилган. Бундай техника фақатгина "Пахтакор" ва "Бунёдкор" стадионларида тўлиқ мавжуд. "Истиқлол", "Қарши Марказий", ОКМК, "Локомотив", "Ёшлар СМ" стадионларида талаб қилинган техниканинг 5 тури мавжуд.
Бироқ "Бобур арена", "Жар", "Бухоро СМ", "Динамо", "Металлург", "Сурхон" каби стадионлар ҳозирга қадар майдон парвариши учун техника сотиб олмаган. Мазкур ҳолат майдонларни яхши ҳолатда сақлаб туришга тўсқинлик қилади. "Бобур арена" ҳамда "Жар" майдонларини янгилаган корхона 2023 йилги мавсум якунигача хизмат кўрсатишни тўлиқ зиммасига олганди. Бироқ 2024 йилда ҳолат қандай бўлиши маълум эмас.
"Бухоро СМ" ҳамда "Металлург" стадионларига техника харид қилиш масаласида Лига ҳар икки клуб раҳбарияти билан бир неча бор фикр алмашган. Бироқ томонлар ўз ваъдасида турмади. Оқибатда, "Металлург" стадиони Суперлига учрашувларини қабул қилишдан четлаштирилди. "Бухоро СМ" майдони эса, афсуски, Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви ўтган ҳолатдан анча ёмонлашган.
Санаб ўтилган стадионлардан "Сурхон"да қурилиш ишлари давом этмоқда. Клуб раҳбарияти унинг якунига кўра майдон парвариши учун техника харид қилишга ваъда берган. "Динамо" стадиони майдонини эса янгилаш ишлари бошланган. Ишонамизки, унинг якунига кўра майдон парвариши учун зарур техника харид қилинади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 07 апрелдаги «Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-115-сонли қарорининг 15-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддаси қирқ биринчи қисмига асосан майдон учун зарур техникани сотиб олиш юзасидан қатор имтиёзлар тақдим этилган. Бироқ айрим футбол клубларида легионер футболчи учун топилаётган маблағ, энг керакли воситаларни харид қилиш учун етмаяпти. Лига ва Ассоциация мавжуд вазиятни тартибга солиш устида ишламоқда.Манба: pfl.uz.Киритилган сана: 05.01.2024 20:07.
Ўқилди: 3091 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Навбаҳор | 8 | 16 |
2 | Насаф | 8 | 16 |
3 | Андижон | 9 | 14 |
4 | ОКМК | 9 | 14 |
5 | Сўғдиёна | 9 | 14 |
6 | Нефтчи | 8 | 14 |
7 | Пахтакор | 8 | 12 |
8 | Қизилқум | 9 | 10 |
9 | Сурхон | 9 | 9 |
10 | Локомотив | 9 | 9 |
11 | Олимпик | 7 | 8 |
12 | Динамо | 8 | 7 |
13 | Бунёдкор | 9 | 6 |
14 | Металлург | 8 | 5 |
Ўтган ўйинлар
9-тур | Металлург | 1-1 | Навбаҳор |
9-тур | Олимпик | 0-0 | Андижон |
9-тур | Насаф | 1-1 | Динамо |
9-тур | Пахтакор | 1-1 | Қизилқум |
9-тур | Нефтчи | 1-0 | ОКМК |
9-тур | Сўғдиёна | 4-0 | Бунёдкор |
9-тур | Локомотив | 1-1 | Сурхон |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |