-
-
ЕЧЛ 09.05.2024 00:00 Реал Мадрид 2 - 1 Бавария «A» Серия 10.05.2024 23:45 Фрозиноне - Интер Лига—1 11.05.2024 00:00 Брест - Реймс Ла-лига 11.05.2024 00:00 Алавес - Жирона Лига—1 11.05.2024 00:00 Ницца - Гавр АПЛ 11.05.2024 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити Ла-лига 11.05.2024 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас АПЛ 11.05.2024 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас АПЛ 11.05.2024 19:00 Вест Хэм - Лутон АПЛ 11.05.2024 19:00 Борнмут - Брентфорд АПЛ 11.05.2024 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед АПЛ 11.05.2024 19:00 Ньюкасл - Брайтон АПЛ 11.05.2024 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли Ла-лига 11.05.2024 19:15 Вильярреал - Севилья «A» Серия 11.05.2024 21:00 Наполи - Болонья Ла-лига 11.05.2024 21:30 Гранада - Реал Мадрид АПЛ 11.05.2024 21:30 Ноттингем Форест - Челси «A» Серия 11.05.2024 23:45 Милан - Кальяри Ла-лига 12.05.2024 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна -
Уч нафар ўзбек ҳаками «Қўқон-1912» спорт директоридан пора олгани учун умрбод футболдан четлатилди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Ҳакамлар » Расмий учрашувлар
Рукн: Янгиликлар
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекцияси томонидан тақдим этилган ЎзФҲМ ҳакамлари Ҳусан Музаффаров, Обид Жумаев ва Жасур Рустамов ҳамда «Қўқон-1912» футбол клуби спорт директори Шуҳрат Мўминовнинг келишилган ўйинларда иштирок этганлиги тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.
Қўмита томонидан кун тартибидаги масалани ўрганиш давомида аниқланишича, 2023 йил 22 март куни Пролига доирасида бўлиб ўтган «Қўқон-1912» – «Машъал» футбол клублари ўртасидаги учрашувдан олдин «Қўқон-1912» футбол клуби вакили Шуҳрат Мўминов Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳаками Ҳусан Музаффаровга «Қўқон-1912» футбол клуби фойдасига ҳакамлик қилишини сўраб мурожаат қилган ҳамда эвазига пул маблағи таклиф қилган. Учрашув бош ҳаками Ҳусан Музаффаров ушбу таклифга рози бўлган ва ўйин «Қўқон-1912» футбол клуби фойдасига якунланган.
Шунингдек, 2023 йил 18 июнь санасида Пролига доирасида бўлиб ўтган «Орол» – «Қўқон-1912» футбол клублари ўртасидаги учрашув олдидан «Қўқон-1912» клуби вакили Шуҳрат Мўминов ўйин ҳакамлари Ҳусан Музаффаров, Обид Жумаев ва Жасур Рустамовга учрашувни «Қўқон-1912» клуби фойдасига ҳал бўлиши учун моддий манфаат таклиф этган. Учрашув бош ҳаками Ҳусан Музаффаров мазкур таклифга рози бўлган ҳамда пул маблағларини ёрдамчи ҳакамлар Обид Жумаев ва Жасур Рустамовлар билан ўзаро бўлиб олганлар.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитаси мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳакамлари Ҳусан Музаффаров, Обид Жумаев ва Жасур Рустамовни ЎФА Интизом кодексининг тегишли бандларини бузган деб топди. Уларга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан умрбод четлатиш ҳамда жарима интизомий жазо чоралари қўлланилди.
Шунингдек, «Қўқон-1912» футбол клуби спорт директори Шуҳрат Мўминов ЎФА Интизом кодексининг тегишли бандларига асосан айбдор деб топилиб, унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан умрбод четлатиш жазоси тайинланди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича ФИФА, ОФК, «Спортрадар» ва бошқа тегишли ташкилотлар билан мунтазам равишда ҳамкорлик қилиб келаётганлигини маълум қилади. Ўз навбатида, келгусида аниқланадиган ҳолатлар юзасидан айбдор шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантиради.Манба: ufa.uz.Киритилган сана: 07.01.2024 10:37.
Ўқилди: 3769 марта.
Билдирилган фикрлар: 31 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Андижон | 6 | 11 |
2 | Насаф | 5 | 11 |
3 | Сўғдиёна | 6 | 11 |
4 | Нефтчи | 5 | 10 |
5 | Навбаҳор | 5 | 9 |
6 | ОКМК | 6 | 8 |
7 | Қизилқум | 6 | 8 |
8 | Локомотив | 6 | 8 |
9 | Пахтакор | 5 | 7 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 4 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 5 | 2 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Андижон | 0-1 | Сўғдиёна |
6-тур | Навбаҳор | 4-0 | Локомотив |
6-тур | Бунёдкор | 0-2 | Сурхон |
6-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
6-тур | Пахтакор | 4-3 | Металлург |
6-тур | ОКМК | 3-4 | Насаф |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |