-
-
ЕЧЛ 08.05.2024 00:00 ПСЖ 0 - 1 Боруссия Д ЕЧЛ 09.05.2024 00:00 Реал Мадрид 2 - 1 Бавария «A» Серия 10.05.2024 23:45 Фрозиноне - Интер Лига—1 11.05.2024 00:00 Ницца - Гавр Лига—1 11.05.2024 00:00 Брест - Реймс Ла-лига 11.05.2024 00:00 Алавес - Жирона -
Одил Аҳмедов: «Академиямиз учун йилига 200-300 минг доллар сарфлаймиз..»
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Футболчилар » Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
Setanta Sports журналисти Валерий Самсонов Тошкентда бўлиб, Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ сардори Одил Аҳмедовдан катта интервью олди. Ўзбекистон футболининг энг машҳур вакилларидан бири суҳбат жараёнида бутун ёрқин фаолияти ҳақида гапирди - бошланиш чизиғидаги қийинчиликлар, «Пахтакор», юлдузларга тўла ўта бой «Анжи»нинг муаммолари, шахсий клуб саналган «Краснодар», Хитой чемпиони «Шанхай СИПГ»даги ўйинлари ва менежер ролида эришган ютуқлари... 2021 йилнинг охирида ЎФА вице-президенти ролида иш бошлаган Аҳмедов миллий футбол академиясини Тьерри Анри ва Килиан Мбаппени тарбиялаган билим даргоҳига тенглаштирмоқчи эканлигию, ҳамон жаҳон чемпионатини орзу қилаётганини яширмади.
АҲМЕДОВ-МЕНЕЖЕР: ЎЗБЕКИСТОНДА ФУТБОЛНИ РИВОЖЛАНТИРМОҚДА
- Қачон ва қандай қилиб ЎФА вице-президенти бўлдингиз?
- 2 йилча олдин футболчилик фаолиятимга нуқта қўйдим. Кейин федерация президенти Абдусалом Азизов қўнғироқ қилиб, ишга чақирди.
- Зиммангиздаги мажбурият ва вазифалар қандай?
- Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳозирги асосий вазифаси - болалар футболини тартибга солиш. Агар мустаҳкам пойдевор қўйилса, қолганида ҳаммаси жойида бўлади. Бизда мураббийлар ва техник директорлар етишмайди. Айни шу масала устида ишлаяпмиз.
- Мураббийлар етишмаслиги маош камлигиданми?
- Илгари болалар мураббийлари ойига чамаси 300 доллар олишарди. Президент Фармони билан маош миқдори 700-800, ҳаттоки, 1000 долларгача кўтарилди. Агар футболчи ўз ёш тоифасидаги Ўзбекистон терма жамоаси таркибига кирса, унинг мураббийи маоши автоматик равишда оширилади.
- 1 йилча олдин «Айнтрахт» клуби эгаларидан бири Козим Арипов Ўзбекистон футболидаги асосий муаммо сифатида иқтидорларнинг Европа эмас, балки Яқин Шарққа интилишларини тилга олганди. Бу фикрга қўшиласизми?
- Йўқ. Агар футболчи Европадан таклиф олса, у ерга боради, албатта.
- Нега унда ўзбекистонлик футболчилар камдан-кам ҳолда Европада ўйнашади?
- Профессионал футболга ўтиш жараёнида кўплаб истеъдодлар йўқолиб қолишмоқда. Балки катта пул тушаётгани учундир... Аслида Европада ўйнай оладиган йигитларимиз кўп. Умид қиламанки, улар яқин орада ўша қитъанинг кучли клубларида жавлон уришади.
- Ҳозир кузатиб боришга арзийдиган ёшлар терма жамоаси футболчилари...
- Аббос Файзуллаев. ЦСКА унинг фаолиятида асосий жамоа бўлиб қолмаслигини истардим. Аббосда ўсиш, юқори савияда ўйнаш учун зарур сифат ва интизом бор. Шунингдек, «Ланс»да ўйнаётган Абдуқодир Ҳусановни ҳам айтиш мумкин. Умуман, бундай йигитлар етарли, фақат ҳаммаси уларнинг ўзларига боғлиқ: уриниб кўришса, қўлларидан келса керак.
ШАХСИЙ АКАДЕМИЯ ЙЎЛИДА ЙИЛИГА 200-300 МИНГ ДОЛЛАР...
- Айнан қайси паллада шахсий академия очишга қарор қилдингиз?
- Краснодарда Галицкий қурган ажойиб академияни кўрганимдаёқ кўнглимда шундай ғоя туғилганди. Ишни жонажон шаҳрим - Наманганда бошладим. Биринчи гуруҳда иқтидорли футболчилар йиғилишди, шундан сўнг Тошкентда асосий филиални очдик. Академияда болалар 12 ёшдан бошлаб шуғулланишади. Ҳозирда жами 300 нафар тарбияланувчи таҳсил олмоқда. Замонавий футбол селекция ишларига боғлиқ. Ҳозирда селекционерларимиз бутун мамлакат бўйлаб ишлашади. Дейлик, 2009 йили туғилганлар жамоасида 25 нафар футболчидан атиги 11 нафари наманганлик, қолганлар бошқа вилоятлардан. Асосийси, қизиқтириш: агар бола машғулотлардан роҳатланса, у яхши футболчи бўлиб етишади.
- Бу борада Галицкий билан маслаҳатлашдингизми?
- Йўқ, лекин «Краснодар» академияси дунёдаги энг яхшиларидан биридир. Ўзбекистонда ҳам шундай таълим даргоҳи бўлиши учун ўз Галицкийимиз керак. Токи, футболни яхши кўрсин ва шляпасини ечиб, сармоя киритсин.
- Хўш, шахсий академиянгиз бош мақсади нима?
- Топ-клублар талабига жавоб бера оладиган юқори савияли футболчилар тарбиялаш, албатта. Ҳозир Биринчи лигада тарбияланувчиларимиздан тузилган жамоамиз бор. Келажакда академия клубини Суперлигада кўришни хоҳлайман. Асосий мақсад - футболчилар ортидан пул ишлаш эмас, балки уларни тарбиялаш.
- Дастлабки 4 йилда академиянгиз эришган 3та асосий ютуқни тилга олсангиз... - Ўзбекистоннинг турли ёш тоифасидаги терма жамоаларида 5-6 нафар йигитимиз бор. Энг каттаси 2006 йилда туғилган. Яна бирини «Пахтакор», иккинчисини «Локомотив» олди.
- Футболчи ёшлигида катта клубга кетса, товон пули оласизларми?
- Ёш футболчиларни ўтиш даврида назорат қилиш жуда қийин. Агар уларга бирор гапни 100 марта айтсангиз ҳам, ўзларича йўл тутишади. Шундай футболчилар борки, улар учун шунча иш қилганингизга қарамай, ҳаттоки, хайрлашишни ҳам унутишади.
- Академияни ушлаб туриш учун йилига қанча сарф-лаяпсиз?
- 200-300 минг доллар. Ўз пулингни сарфлаганингдан сўнг ҳаммасини назорат остига олишинг мумкин. Шундай академиялар борки, директори 10-15 йилдан буён ишлайди, аммо қандай футболчилар етишиб чиқишаётгани билан умуман қизиқмайди.
- Академияга ҳомийлар жалб этишга ҳаракат қилмадингизми?
- Ҳозирча йўқ, лекин кимдир сармоя киритишни хоҳласа, муҳокама учун очиқман. Кўплаб ҳомийлар футболни тушунишмайди, шунинг учун соҳага шахсий ҳисобларидан пул ажратишни хоҳламайдилар. Бундай одамлар билан ишлаш қийин...
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
Манба: «Интерфутбол» газетаси.Киритилган сана: 11.01.2024 21:54.
Ўқилди: 3017 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Андижон | 6 | 11 |
2 | Насаф | 5 | 11 |
3 | Сўғдиёна | 6 | 11 |
4 | Нефтчи | 5 | 10 |
5 | Навбаҳор | 5 | 9 |
6 | ОКМК | 6 | 8 |
7 | Қизилқум | 6 | 8 |
8 | Локомотив | 6 | 8 |
9 | Пахтакор | 5 | 7 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 4 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 5 | 2 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Андижон | 0-1 | Сўғдиёна |
6-тур | Навбаҳор | 4-0 | Локомотив |
6-тур | Бунёдкор | 0-2 | Сурхон |
6-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
6-тур | Пахтакор | 4-3 | Металлург |
6-тур | ОКМК | 3-4 | Насаф |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |