-
-
ЕЧЛ 09.05.2024 00:00 Реал Мадрид 2 - 1 Бавария «A» Серия 10.05.2024 23:45 Фрозиноне - Интер Лига—1 11.05.2024 00:00 Брест - Реймс Ла-лига 11.05.2024 00:00 Алавес - Жирона Лига—1 11.05.2024 00:00 Ницца - Гавр АПЛ 11.05.2024 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити Ла-лига 11.05.2024 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас АПЛ 11.05.2024 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас АПЛ 11.05.2024 19:00 Вест Хэм - Лутон АПЛ 11.05.2024 19:00 Борнмут - Брентфорд АПЛ 11.05.2024 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед АПЛ 11.05.2024 19:00 Ньюкасл - Брайтон АПЛ 11.05.2024 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли Ла-лига 11.05.2024 19:15 Вильярреал - Севилья «A» Серия 11.05.2024 21:00 Наполи - Болонья Ла-лига 11.05.2024 21:30 Гранада - Реал Мадрид АПЛ 11.05.2024 21:30 Ноттингем Форест - Челси «A» Серия 11.05.2024 23:45 Милан - Кальяри Ла-лига 12.05.2024 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна -
Қайси соҳа Мессини «The Best» соҳибига айлантиргани маълум бўлди
Баҳо: 0Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ » ФИФА тадбирлари » Йилнинг энг яхшилари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
«The Best»-2023 танлови билан қизиқ ҳолат. Сўровнома якунида Лионель Месси ва Эрлинг Холанд бир хил балл тўплашган — 48 баллдан. Мбаппе ҳисобида эса 35 балл билан учинчи бўлди. Бу очколар қандай ҳисобланган? Аввал шунга ойдинлик киритишга ҳаракат қиламиз.
Сўровнома 4 тоифа инсонлари ўртасида ўтказилади. ФИФАга аъзо мамлакатлар терма жамоалар САРДОРЛАРИ (футболчилар), БОШ МУРАББИЙЛАРИ, ўша мамлакат футбол ассоциацияси МАТБУОТ ХИЗМАТИ раҳбари (аъзоси) ва МУХЛИСЛАР.
Мухлислар интернет орқали бир номзодга овоз берди. Уларнинг овозларидан сўнг кучли учлик қуйидаги кўринишда бўлди:Месси — 613 293
Холанд — 365 893
Мбаппе — 201 866.
Қолган тоифа вакиллари ҳар бир номинацияга 3 нафардан номзод беришди. ФИФА эса 1-ўринда кўрсатилганларга 5 балл, иккинчи ўриндагига 3 балл ва 3-ўриндаги номзодга 1 балл берди.
Шундан сўнг: ҳар бир соҳа вакиллари берган овозлар алоҳида ҳисобланади. Якуний ўринлар асосида номзодларга яна бошқатдан балл бериб чиқилади.
Масалан, сардорлари овозлари натижасида шаклланган рўйхатдагиларга қуйидагича балл берилади:
1-ўринга — 13 балл
2-ўринга — 11 балл
3-ўринга — 9 балл
4-ўринга — 8 балл
5-ўринга — 7 балл
6-ўринга — 6 балл
7-ўринга — 5 балл
8-ўринга — 4 балл
9-ўринга — 3 балл
10-ўринга — 2 балл
11-ўринга — 1 балл
12-ўрин ва ундан пастдагиларга 0 балл берилади.
Худда шу тартибда мураббийлар, матбуот соҳаси вакиллари ва мухлисларнинг овозлари умумлаштирилади ҳамда шу тарзда алоҳида балл берилади.
Энди эса якуний натижаларга қараймиз:
Овоз берувчилар натижалари кетма-кетликда — сардорлар + мураббийлар + ОАВ + мухлислар = ЖАМИ
1. Лионель Месси — 13 + 11 + 11 + 13 = 48 очко
2. Эрлинг Холанд — 11 + 13 + 13 + 11 = 48 очко
3. Килиан Мбаппе — 9 + 9 + 9 + 8 = 35 очко
Кўриб турганингиздек, Месси ва Холанднинг очколари тенг бўлди. Танлов регламентига кўра, бундай ҳолатда ғолибни аниқлаш мақсадида футболчилар (терма жамоалар сардорлари) овозлари қайта кўриб чиқилади. Бунда 1-ўринда энг кўп қайд этилган футболчи ғолибликни қўлга киритади. Натижа эса: Месси 107 та ҳолатда, Холанд эса 64 овоз берувчида биринчи ўринда кўрсатилган.
Демак, Лео — ғолиб!
Хулоса, футболчилар (терма жамоалар сардорлари) ва мухлислар Лионель Мессини "The Best" ғолибига айлантиришди.Манба: @futbol_qoidalar.Агар мураббийлар танловида тенглик юзага келганида, мураббийлар берган овозлар қайта ҳисобланиб, ғолиб аниқланарди.
Киритилган сана: 16.01.2024 09:36.
Ўқилди: 4445 марта.
Билдирилган фикрлар: 47 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Андижон | 6 | 11 |
2 | Насаф | 5 | 11 |
3 | Сўғдиёна | 6 | 11 |
4 | Нефтчи | 5 | 10 |
5 | Навбаҳор | 5 | 9 |
6 | ОКМК | 6 | 8 |
7 | Қизилқум | 6 | 8 |
8 | Локомотив | 6 | 8 |
9 | Пахтакор | 5 | 7 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 4 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 5 | 2 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Андижон | 0-1 | Сўғдиёна |
6-тур | Навбаҳор | 4-0 | Локомотив |
6-тур | Бунёдкор | 0-2 | Сурхон |
6-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
6-тур | Пахтакор | 4-3 | Металлург |
6-тур | ОКМК | 3-4 | Насаф |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |