-
-
Лига—1 13.05.2024 00:00 Марсель 3 - 1 Лорьян Лига—1 13.05.2024 00:00 Ренн 1 - 1 Ланс Лига—1 13.05.2024 00:00 ПСЖ 1 - 3 Тулуза Лига—1 13.05.2024 00:00 Монпелье 0 - 2 Монако Лига—1 13.05.2024 00:00 Нант 1 - 2 Лилль Лига—1 13.05.2024 00:00 Клермон 0 - 1 Лион Лига—1 13.05.2024 00:00 Страсбур 2 - 1 Метц Ла-лига 13.05.2024 00:00 Бетис 3 - 2 Альмерия Суперлига 13.05.2024 19:00 Сурхон 1 - 1 Динамо Суперлига 13.05.2024 19:00 Насаф 0 - 0 Бунёдкор «A» Серия 13.05.2024 21:30 Лечче 0 - 2 Удинезе «A» Серия 13.05.2024 23:45 Фиорентина 2 - 1 Монца АПЛ 14.05.2024 00:00 Астон Вилла 3 - 3 Ливерпуль Ла-лига 14.05.2024 00:00 Барселона 2 - 0 Реал Сосьедад Суперлига 14.05.2024 19:00 Локомотив - ОКМК Ла-лига 14.05.2024 22:30 Осасуна - Мальорка АПЛ 15.05.2024 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити Ла-лига 15.05.2024 00:30 Реал Мадрид - Алавес Ла-лига 15.05.2024 01:00 Жирона - Вильярреал Ла-лига 15.05.2024 22:30 Райо Вальекано - Гранада Ла-лига 15.05.2024 22:30 Севилья - Кадис АПЛ 15.05.2024 23:45 Брайтон - Челси Лига—1 16.05.2024 00:00 Ницца - ПСЖ Лига—1 16.05.2024 00:00 Реймс - Марсель АПЛ 16.05.2024 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл -
Оралиқ марра қаҳрамонлари
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Мураббийлар » Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Жорий мавсум кўплаб кўрсаткичлар бўйича ўта қизиқарли кечмоқда. Деярли барча топ-лигаларда чемпионлик пойгаси авжига чиққан.
Қўшимчасига, янги мавсумдаги еврокубок мусобақалар йўлланмаси учун курашнинг қизғинлиги ҳам жуда юқори. Ана шу муросасиз қарама-қаршиликда нафақат сермаҳсул футболчилар, балки мураббийлар ҳам муҳим ўрин тутадилар. Навбатдаги ҳикоямиз пешқадам жамоаларнинг илғор бошқарувчиларига бағишланган.
Мичел («Жирона»)
«Жирона» ва унинг мураббийи чинакамига жорий мавсумнинг асосий кашфиётларидан бири бўлди. Мичел учун мураббийлик соҳаси янгилик эмас. Ўз вақтида у «Уэска» ва «Райо Вальекано»ни Примерага олиб чиққан, лекин бу жамоалар билан мақтанарли натижаларга эриша олмаганди. «Жирона» - ўзгача жамоа. Курашнинг ярми ортда қолган бўлсада, у ҳамон ғолибликка асосий даъвогар. Ёзда «Реал»дек гегемонга «Класико»даги азалий рақиби бўлмиш «Барселона» эмас, балки камтарин клуби жиддий қаршилик кўрсатишини ким ўйлабди, дейсиз. Мавсумнинг якуний натижаси қандай бўлишидан қатъий назар, Мичел ва унинг «қизил-оқ« жамоаси тарихдан жой олишига шубҳа йўқ.
Хаби Алонсо («Байер»)
Леверкузендаги дебют мавсумидаёқ Хаби анойилардан эмаслигини намойиш этганди. Жорий мавсум буни тасдиқлади. Стартда етакчига айланган «доришунослар» биринчи давра маррасига пешқадам мақомида етиб келишди, сўнгги йилларнинг доимий чемпиони «Унион» билан қолдирилган 13-тур ўйинини ҳисобга олган ҳолда 4 очколик фарқ билан 2-поғонада бормоқда. Тафовут катта эмас, бироқ муҳими, Мюнхен грандига анчадан бери ҳеч қайси жамоа шунчалик босим ўтказа олмаётганди. Хаби қисқа вақт ичида навқирон, шижоатли, ажойиб жамоани шакллантирди. Ҳозирда «Байер» жорий мавсумда мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб қолмоқда.
Унаи Эмери («Астон Вилла»)
Навбатдаги сенсация «айбдори». Бир томондан, Эмерининг ажабтовур муваффақиятларига кўпчилик мухлислар аллақачон кўникиб улгуришган. Боиси, у таниқли, малакали ва кўплаб совринларга сазовор бўлган мураббий. Бироқ унинг «Астон Вилла»даги ижодий фаолияти алоҳида эътиборга лойиқ. 2022 йил ноябрида у жамоа тасарруфини ўз зиммасига олганида, «шерлар» аянчли ҳолатда эдилар. Бир йилдан сал кўпроқ вақт ичида Эмери уларни фақат олдинга етаклай бошлади. Ҳозирда «Вилла» пешқадам «Ливерпул»дан атиги 2 очкога ортда қолмоқда. Чемпионлик Бирмингем клуби орзулигича қолиши мумкин, аммо ЕЧЛдек нуфузли турнир йўлланмаси деярли нақд бўлган десак, муболаға бўлмаса керак.
Ангелос Постекоглу («Тоттенхэм»)
Постекоглу АПЛга шиддат билан кириб келди. Англияда умуман иш тажрибасига эга бўлмаган мутахассис қаторасига 3 марта ойнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди - АПЛ тарихидаги дастлабки сенсация. Кейинчалик ўйинларда жароҳатлар туфайли муайян пасайиш кузатилган бўлсада, жамоа курашни давом эттирмоқда. Турнир жадвалидаги вазият хавотирли эмас - жамоа етакчи квартетга анча яқин. Постекоглу шогирдлари анчайин хавотирли юқори прессингдан фойдаланишга одатланишган. Ана шу қалтис услуб кўпинча жамоага манфаат келтирмоқда. «Шпорлар» жорий мавсумда совриндорлар сафидан жой олмасликлари мумкин, лекин шу кетишда улар тез орада фаворитлардан бирига айлана оладилар.
Петер Бош («ПСВ»)
Эйндховен клуби Бош учун ўзига хос синов вазифасини ўтамоқда. Бунгача нидерландиялик мутахассис «Лион»да ҳам, Дортмунднинг «Боруссия»сида ҳам муваффақиятга эриша олмади, «Байер»даги эсда қоларли натижаси Германия Кубогининг финали бўлди. Бироқ шуни ҳам таъкидлаш жоизки, у билан ишлаган жамоаларнинг кўпчилиги Бошнинг услубига мослаша олмадилар. Ниҳоят, мураббий «ПСВ»да ўз ғояларини 100 фоизга рўёбга чиқара бошлади - 17та ўйин, 17та ғалаба. Жамоа 2-ўринда бораётган «Фейеноорд»дан 12 очкога илгарилаб кетган. Шунингдек, уни ЕЧЛнинг плей-офф босқичи кутмоқда. Қисқаси, от айланиб-айланиб қозиғини топди. Изланганга толе ёр!
Энцо Мареска («Лестер»)
Жамоанинг Клаудио Раньери ва Брендан Рожерс давридаги муваффақиятлардан кейин Чемпионшипга тушиб кетиши ажабтовур ҳодиса бўлса, Маресканинг бош мураббий лавозимини эгаллаши чинакам сенсация бўлди. Чунки «тулкилар» элитага қайтиш вазифасини камтарона фаолият юритаётган мутахассисга ишониб топширишганди. Италиялик мураббий «Лестер»дан аввал «Манчестер Сити»да Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчиси бўлган, ундан аввал «Парма»ни қабул қилган ва бор-йўғи 14та ўйинда майдонга олиб тушганди. Бироқ воқелик «тулкилар» танловда янглишмаганликларини (тахаллус бежиз эмаслигини ҳам!) исботлади. Чемпионшипдаги ортда қолган 27 тур натижаларига кўра, «Лестер» энг яқин таъқибчиси «Ипсвич»га нисбатан 7 очко кўпроқ тўплаган ҳолда АПЛ сари интилмоқда. Мареска ўз шогирдларига керакли турткини бера олди, «Лестер» АПЛга тобора яқинлашиб бормоқда.
Тьяго Мотта («Болонья»)
«Болонья» анчадан бери «А» сериясининг ўртамиёна жамоалари қаторида, мавсумни кўпинча жадвални иккинчи ярмида якунлаб келаётганди. Тақдир тақозоси билан бу жамоага ҳам Марескадек тажрибаси оз мураббий - Мотта келдию, ишлар юришиб кетди. Ваҳоланки, Мотта «Болонья»дан аввал «Специя»да ҳам, «Женоа»да ҳам ижобий ўзгаришларга эриша олмаганди. Ҳозир вазият тамоман ўзгача - 20-турдан кейин «Болонья» етакчи квартетдан атиги 2 очкога ортда қолган ҳолда, 7- поғонада бормоқда, «Рома» ва ҳатто амалдаги чемпион «Наполи»дан олдинда. Кадрлар бобида ва молиявий жиҳатдан чекланган имконият билан намойиш этилаётган самарали фаолият учун жамоа ва албатта, камтарин мураббий таҳсинга лойиқ.
Себастьян Хёнесс («Штутгарт»)
«Штутгарт»нинг амалдаги мураббийи улкан футболчилар оиласида улғайган. Себастьян жаҳон вице-чемпиони Дитер Хёнесснинг ўғли, «Бавария» фахрий президенти Ули Хёнесснинг жияни. Футболчи мақомида жуда оз ва ўртамиёна фаолият юритган. Кейин «Целендорф», «РБ Лейпциг» ва «Бавария»нинг ёшлар жамоаларида сабоқ берган. 2020 йил ёзида Себастьян «Хоффенхайм»ни қабул қилиб, қониқарли натижаларга эриша олмади. «Штутгарт»даги дебюти эса муваффақиятли бошланди. Жамоанинг совриндорлар учлигида юришини кўпчилик мухлис ва мутахассислар ўткинчи муваффақият сифатида эътироф этишганди. Бироқ мавсумнинг ярми тарихга айланиб улгурган паллада ҳам вазият ўша-ўша - фақат «Байер» ва «Бавария» Себастьян жамоасидан олдинда. Афтидан, шонли оила ўғлонининг чинакам фаолияти энди бошлангандек.
Содиқ СОБИР тайёрлади
Манба: «Интерфутбол» газетаси.Киритилган сана: 21.01.2024 23:55.
Ўқилди: 1308 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Реал Мадрид | 35 | 90 |
2 | Барселона | 35 | 76 |
3 | Жирона | 35 | 75 |
4 | Атлетико | 35 | 70 |
5 | Атлетик Бильбао | 35 | 62 |
6 | Бетис | 35 | 55 |
7 | Реал Сосьедад | 35 | 54 |
8 | Вильярреал | 35 | 48 |
9 | Валенсия | 35 | 48 |
10 | Хетафе | 35 | 43 |
11 | Алавес | 35 | 42 |
12 | Севилья | 35 | 41 |
13 | Осасуна | 35 | 40 |
14 | Лас-Пальмас | 35 | 37 |
15 | Мальорка | 35 | 35 |
16 | Райо Вальекано | 35 | 35 |
17 | Сельта | 35 | 34 |
18 | Кадис | 35 | 29 |
19 | Гранада | 35 | 21 |
20 | Альмерия | 35 | 17 |
Ўтган ўйинлар
35-тур | Алавес | 2-2 | Жирона |
35-тур | Мальорка | 1-0 | Лас-Пальмас |
35-тур | Вильярреал | 3-2 | Севилья |
35-тур | Гранада | 0-4 | Реал Мадрид |
35-тур | Атлетик Бильбао | 2-2 | Осасуна |
35-тур | Кадис | 1-0 | Хетафе |
35-тур | Атлетико | 1-0 | Сельта |
35-тур | Валенсия | 0-0 | Райо Вальекано |
35-тур | Бетис | 3-2 | Альмерия |
35-тур | Барселона | 2-0 | Реал Сосьедад |
Навбатдаги ўйинлар
36-тур | Осасуна | - | Мальорка |
36-тур | Реал Мадрид | - | Алавес |
36-тур | Жирона | - | Вильярреал |
36-тур | Севилья | - | Кадис |
36-тур | Райо Вальекано | - | Гранада |
36-тур | Хетафе | - | Атлетико |
36-тур | Сельта | - | Атлетик Бильбао |
36-тур | Лас-Пальмас | - | Бетис |
36-тур | Альмерия | - | Барселона |
36-тур | Реал Сосьедад | - | Валенсия |