-
-
-
АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:00 Замин 0 - 3 Қизилқум Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Сирдарё ФА 0 - 1 Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Андижон ФА 0 - 7 Қўқон-1912 Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 18:00 Хоразм 3 - 1 Жайхун Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия 1 - 1 Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити 2 - 1 Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона 1 - 0 Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас Ла-лига 24.04.2025 00:30 Алавес - Реал Сосьедад Ла-лига 24.04.2025 00:30 Хетафе - Реал Мадрид Ла-лига 24.04.2025 22:00 Леганес - Жирона Ла-лига 24.04.2025 22:00 Осасуна - Севилья -
Жаъфар Ирисметов: «Осиё кубоги финалида Ўзбекистон - Тожикистон тўқнашуви бўлишини истардим»
Баҳо: 0Бўлим: ОСИЁ » Осиё кубоги » Мураббийлар
Рукн: Интервьюлар
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Жаъфар Ирисметов Metaratings.ru сайтига берган интервьюсида Осиё кубоги ҳақидаги яна бир қатор саволларга жавоб берди.
– Ўзбекистонни нимчорак финалда Таиландга қарши ўйин кутиб турибди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит ҳисобланади. Сизнинг тахминингиз қандай?
– Очиғини айтсам, ушбу мусобақада сюрпризлар рўй беряпти. Ўзингиз ҳам Тожикистоннинг БААга қарши ўйинини кўрдингиз. Аммо мен учун уларнинг ғалабаси кутилмаган ҳол бўлмади.
Бизникилар эса, албатта, кучлироқ, аммо Таиландни менсимаслик яхши оқибатларга олиб келмайди. Чунки бу жамоа 3 та ўйинда гол ўтказиб юбормади. Жамоа ҳимояда тартибли ўйин намойиш этади. Шу боис, ўйин пенальтилар сериясигача етиб бориши мумкин. Тахминимча, тўп назорати бизда кўпроқ бўлади. Кўпроқ ҳужумкор ўйин кўришни истардим. Боиси, Катанецнинг ҳужумчисиз ўйин услубини яхши тушунмаяпман.
Ўзбекистон ғалаба қозонади, деб ўйлайман. Жамоамизга ишонамиз. Мусобақадаги 3 та учрашувда эса 3 хил ўйин кўрдик. Ҳозирча жамоамизнинг аниқ ўйин услуби кўринмаяпти. Айнан Таиландга қарши баҳсда ўйин услубимизга гувоҳ бўлсак керак.
– Мусобақа тўрига кўра Ўзбекистон Тожикистон билан фақат финалда тўқнаш келиши мумкин. Бундай тўқнашувни кўриш қизиқарли бўлармиди?
– Албатта, бу жамоалар финалда тўқнаш келишини истардим. Биз уларга ҳам мухлислик қиляпмиз.
Мен Тожикистоннинг БААга қарши ўйини олдидан интервью бериб, Тожикистон ғалаба қозониши мумкинлигини айтгандим. Ҳа, Тожикистон асосий вақтда ғалаба қозонса керак деб ўйлагандим. Аммо ўйин тақдири пенальтилар сериясида ҳал бўлди.
– Тожикистон ва Ўзбекистон терма жамоаси сафида қайси ўйинчиларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Қайси футболчилар Россия премьер лигасида ўйнай олади?
– Ҳозир бирор нарса дейиш қийин. Айни пайтда РПЛда легионерлар билан боғлиқ муаммолар бор. Россия клублари Тожикистон терма жамоасининг баъзи футболчиларига қизиқиш билдириши мумкин. Масалан БАА дарвозасига гол урган марказий ҳимоячи Ҳанонов. У ёмон ўйин намойиш этмаяпти.
Ўзбекистон сафида ҳам яхши таассурот қолдираётган ёш ўйинчилар бор. Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида шундай ўйинчилар борки, улар терма сафида муносиб ўйин намойиш этиб, ўз клуби сафида ёрқин ўйин кўрсатмаслигини мумкин. Терма жамоа футболчилари ўз салоҳиятини тўла намойиш эта олишади.
Албатта, Аббосбек Файзуллаев ўзини яхши намойиш этмоқда. У ЦСКА сафида ҳам нималарга қодирлигини кўрсатишга улгурди. У ёш бўлишига қарамай, терма жамоанинг муҳим аъзосига айланмоқда. Шунингдек, Одил Ҳамробеков Россия клубларида қизиқиш уйғотиши мумкин. У Россия жамоаларида бемалол ўйнай олади. Мураббий сифатида бу менинг фикрим. Аввал ҳам майдонда катта ҳажмда меҳнат қиладиган футболчилар бўлган. Ҳамробеков шундай тоифадаги ўйинчи ҳисобланади. Шахсан ўзим у билан 5 йил давомида ишладим ва уни яхши биламан. Унинг футболга бўлган муносабатини билганим учун айта оламанки, у РПЛда бемалол ўйнай олади.Манба: https://metaratings.ru.Киритилган сана: 29.01.2024 22:34.
Ўқилди: 2749 марта.
Билдирилган фикрлар: 16 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 33 | 76 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 32 | 51 |
7 | Мальорка | 33 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 32 | 39 |
14 | Валенсия | 33 | 39 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 32 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
33-тур | Валенсия | 1-1 | Эспаньол |
33-тур | Барселона | 1-0 | Мальорка |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |