-
-
Ла-лига 19.10.2024 00:00 Алавес - Вальядолид АПЛ 19.10.2024 16:30 Тоттенхэм - Вест Хэм Ла-лига 19.10.2024 17:00 Атлетик Бильбао - Эспаньол «A» Серия 19.10.2024 18:00 Комо - Парма «A» Серия 19.10.2024 18:00 Женоа - Болонья АПЛ 19.10.2024 19:00 Фулхэм - Астон Вилла АПЛ 19.10.2024 19:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд АПЛ 19.10.2024 19:00 Ньюкасл - Брайтон АПЛ 19.10.2024 19:00 Ипсвич - Эвертон АПЛ 19.10.2024 19:00 Саутгемптон - Лестер Ла-лига 19.10.2024 19:15 Осасуна - Бетис «A» Серия 19.10.2024 21:00 Милан - Удинезе АПЛ 19.10.2024 21:30 Борнмут - Арсенал Ла-лига 19.10.2024 21:30 Жирона - Реал Сосьедад «A» Серия 19.10.2024 23:45 Ювентус - Лацио Ла-лига 20.10.2024 00:00 Сельта - Реал Мадрид -
Нима учун Африка кубоги энг яхши қитъа турнири эканлигини исботлаб берамиз (Мутолаа учун)
Баҳо: 0Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ » Қитъа чемпионатлари » Африка миллатлар кубоги
Рукн: Янгиликлар
Ҳар икки йилда Европага ўйнаш учун кетган иқтидорли африкалик футболчилар учун уйларига қайтиш вақти келади - улар энди маҳоратларини Африкага ва бутун дунёга кўрсатишлари керак. Ва бу томоша Африка Миллатлар Кубоги деб аталади.
Африка кубогидаги барча ўйинлар сифат жиҳатидан Евро ўйинларига қиёс эмас, лекин ранг-баранглик жиҳатидан тенги йўқ, деб ўзингиз хоҳлаганча баҳслашишингиз мумкин. Футболга қизиқмасангиз ҳам, Гана терма жамоасининг безакли мухлиси кўзингизга тушади. Кийиниш хонасига миллий қўшиқ остида рақсга тушиб кирган Жанубий Африка терма жамоаси футболчилари ёки анъанавий либосларда кийинган Танзания терма жамоаси мухлисини эслаш мумкин.
Энг яхши жамоага тўғри келадиган ўртача юлдузлар сони бўйича Африка фақат Европадан пастроқ бўлиши мумкин, аммо бу ерда ҳам савол туғилади: биз нимани биринчи деб ҳисоблаймиз? Балки, бош совринни қўлга киритиб, қитъанинг энг яхши жамоаси унвонини олган жамоа ўзини юқори деб ҳисоблаши мумкинлигинидир. Ва бу ерда Африка қолганлардан олдинда.
Ўзингиз баҳо беринг: Осиёда бор-йўғи тўққизта жамоа қитъа чемпиони бўлган (Африкада 54 та давлат бор, Осиёда ҳам худди шунча), Жанубий Америкада атиги саккизта чемпион жамоа бор (бу ерда минтақадаги жамоалар сонини ҳисобга оламиз, 14 та), Европада бутун тарихда атиги 10 та жамоа чемпионликни қўлга киритган (46 мамлакатдан). Рақамлар бўйича Африка сўзсиз пешқадам: 15 та жамоа турли вақтларда қитъа кубогини боши узра кўтарган. Бу ерда футбол монополияси ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Эфиопия ҳам худди Миср каби турнирда ғалаба қозониш учун имконият ва умидларга эга, Замбия ва Судан эса турнирдаги исталган суперюлдузларга эга жамоани мағлуб эта оладиган таркибни тўплаши мумкин.
Ғалаба учун кўплаб номзодларнинг ҳикояси кўп жиҳатдан Африка қитъасининг иқлимий хусусиятлари билан боғлиқ. Кўпинча ёзда мисли кўрилмаган иссиқлик ёки ёмғирли мавсум туфайли турнирларни ўтказиш мумкин эмас. Масалан, 2023 йилнинг ёзида Кот-д'Ивуарда бўлиб ўтиши керак бўлган жорий турнир ўша ерда, 2024 йилнинг қишида бўлиб ўтмоқда. Одамлар Кот-д'Ивуарга футбол ўйнаш учун бутунлай бошқа иқлим зоналаридан келишади: экваториал, субекваториал, тропик ва субтропик.
Кўплаб терма жамоаларнинг футболчилари Европада ўйнашади, аммо бу уларнинг қитъа шароитига ўрганиб қолган рақиблари учун фойда келтиради. Жазоир ва Тунис жорий турнирда гуруҳ босқичидан чиқиб кетишган ва бу ўйин амалиёти етишмаслиги билан боғлиқ эмас, чунки уларнинг иккаласи ҳам Африка стандартлари бўйича энг барқарор жамоалардан бири. Гап шундаки, қитъанинг шимолий қисмидаги футболчилар Ғарбий Африкада бўлиб ўтадиган мусобақада анъанавий тарзда қийинчиликларга дуч келишади.
Қизиғи шундаки, ўз майдонидаги турнир кўп ҳолларда мезбон жамоага ёрдам бермайди. 1982 йилдан буён Африка Миллатлар Кубогида фақат бешта мезбон давлат ғолиб чиқди, сўнгги тўққизта турнирда эса мезбон жамоа мухлислари ўз жамоаси кубокни кўтарганини кўрмаган. Бу шуни кўрсатадики, турнирда ғалаба қозониш ниҳоятда қийин.
Ҳар қандай спорт мусобақасида қизиқарли ҳолатлар бўлади ва Африка Миллатлар Кубоги ҳам бундан мустасно эмас. Масалан, 2022 йилда Тунис ва Мали терма жамоалари ўртасидаги ўйинда учрашув бош ҳаками Жанни Сиказве икки марта ўйинни муддатидан олдин ҳуштак чалиб якунлаган. Аввалига у 86-дақиқада ўйинни тугатган, бироқ футболчиларнинг ғазабидан сўнг ўйинни давом эттирди. Таблода 89 дақиқа 47 сония кўрсатилганида, у яна бир бор ўйинни якунлади! Бу ўйинда иккита пенальти белгиланган, тўққизта ўзгариш ва қизил карточка кўрсатилганига қарамай у нафақат қўшимча дақиқалар бермади, балки ўйинни муддатидан аввал якунлаб қўя қолди. Кейинроқ ҳакамнинг бу ғалати хатти-ҳаракатига изоҳ берилди. Гап шундаки, ўйин Камеруннинг Лимбе шаҳрида +35 даража иссиқда ва 65 фоиз намликда бўлиб ўтди. Ҳакам касал бўлиб қолди - уни иссиқ урди ва вақтни ҳис қилишни йўқотди.
Яна бир ажойиб воқеа Камерундаги Африка кубоги доирасидаги Гамбия - Мавритания ўйини олдидан бўлиб ўтган. Ташкилотчилар Мавритания мадҳиясини нақ 3 марта бошқа давлатники билан адаштириб юборади, бу эса терма жамоа футболчиларини довдиратиб қўйди. Натижада, тўғри мадҳияни топа олмаган ташкилотчилар фақат Гамбия мадҳияси қўйиб беришди, холос. Қизиқарли воқеалар фақат Африка кубогида эмас 2006 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам кўрганмиз. Хорватия - Австралия ўйинининг бош ҳаками Грэм Полл хорватиялик Йосип Симуничга учинчи сариқ карточка кўрсатгач, уни майдондан четлатган эди! Энди тасаввур қилинг, агар бу Африка кубогида содир бўлганида нима бўларди. Умуман олганда, жуда қизиқарли.
Африка кубогини кўриб, ҳеч бўлмаганда формаси туфайли жамоалардан бирига ошиқ бўлиб қолмаслик мумкин эмас. Ҳеч бир турнирда унчалик ёрқин ва нафис либосларни кўрмайсиз. Нигерия терма жамоаси анъанавий тарзда ўзининг чиройли формаси билан машҳур, уни жаҳон чемпионатида ҳам кўриш мумкин. Ушбу Африка кубогида Мали терма жамоаси жуда чиройли формага эга. Унда мамлакат рамзи, бургут тасвирланган. Кабо-Верде жамоасининг формасида акулалар, Гамбия термасида эса чаёнлар бор. Умуман олганда, у ердаги формалардан ҳит парад ташкил қилиш мумкин.
Киритилган сана: 02.02.2024 21:39.
Ўқилди: 2709 марта.
Билдирилган фикрлар: 7 та.
Турнир жадвали
A - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Эрон | 4 | 10 |
2 | Ўзбекистон | 4 | 10 |
3 | БАА | 4 | 4 |
4 | Қатар | 4 | 4 |
5 | Қирғизистон | 4 | 3 |
6 | КХДР | 4 | 2 |
B - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Жанубий Корея | 4 | 10 |
2 | Иордания | 4 | 7 |
3 | Ироқ | 4 | 7 |
4 | Уммон | 4 | 3 |
5 | Кувайт | 4 | 3 |
6 | Фаластин | 4 | 2 |
C - Гуруҳи
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Япония | 4 | 10 |
2 | Австралия | 4 | 5 |
3 | Саудия Арабистони | 4 | 5 |
4 | Баҳрайн | 4 | 5 |
5 | Индонезия | 4 | 3 |
6 | Хитой | 4 | 3 |
Ўтган ўйинлар
4-тур | Япония | 1-1 | Австралия |
4-тур | Жанубий Корея | 3-2 | Ироқ |
4-тур | Хитой | 2-1 | Индонезия |
4-тур | Ўзбекистон | 1-0 | БАА |
4-тур | Қирғизистон | 1-0 | КХДР |
4-тур | Эрон | 4-1 | Қатар |
4-тур | Иордания | 4-0 | Уммон |
4-тур | Фаластин | 2-2 | Кувайт |
4-тур | Саудия Арабистони | 0-0 | Баҳрайн |