-
-
ЕЧЛ 08.05.2024 00:00 ПСЖ 0 - 1 Боруссия Д ЕЧЛ 09.05.2024 00:00 Реал Мадрид 2 - 1 Бавария «A» Серия 10.05.2024 23:45 Фрозиноне - Интер Лига—1 11.05.2024 00:00 Ницца - Гавр Лига—1 11.05.2024 00:00 Брест - Реймс Ла-лига 11.05.2024 00:00 Алавес - Жирона -
Бугун «Насаф»га Суперлига-2023 кумуш медалларини топшириш ва янги футболчиларни таништириш маросими бўлиб ўтди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » ПФЛ клублари » Насаф
Рукн: Янгиликлар
Бугун «Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов» номидаги Қашқадарё вилоят Академик-драма театрида «Насаф» жамоасига тантанали равишда Суперлига-2023 кумуш медаллари топширилди.
Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов сўзга чиқиб, вилоятимиз аҳлини ўтган мавсумда жамоамиз томонидан қўлга киритилган ютуқлар билан табриклади ва Қашқадарё халқи анчадан буён севимли жамоамизнинг Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритишни орзу қилаётгани ва жорий йилда ушбу орзуни ушалишига бор кучимиз билан ҳаракат қилишимиз кераклигини таъкидлаб ўтди. Жамоа олдидаги мақсад ва вазифаларни бажариш учун вилоят раҳбарияти ҳар қандай ёрдамни аямаслигини таъкидлаб ўтди.
Сўнгра клуб президенти, «Шўртан газ-кимё мажмуаси» бош директори Шуҳрат Асланов сўзга чиқиб, «Насаф» футбол клуби ўтган мавсумда катта ҳажмдаги ишни амалга оширганини ва жамоа бу билан тўхтаб қолмаслигини қайд этди. Жамоа совринлардан ташқари футболни аёллар, футзал, турли ёшдаги кичик терма жамоалар ҳамда Ўзбекистон Миллий терма жамоасига ҳам футболчиларни етказиб берадиган катта механизмга айланганини эътироф этди. Клубимиз президенти жамоанинг шу даражага етиши учун хизмат қилган барча ишчи-ходимлар, мухлислар, вилоят раҳбарияти ва «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Жамоа номидан сўзга чиққан бош мураббий Рўзиқул Бердиев йил давомида «Насаф»ни қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди ва янги мавсумда жамоа олдига қўйилаётган мақсад йўлида бирлашиб, вилоятимиз аҳли узоқ кутган чемпионлик учун курашишга ваъда берди.
Шундан сўнг жамоага янги келиб қўшилган Виктор Да Силва, Зоран Марушич, Темур Чогадзе, Игор Голбан, Ислом Кенжабоев, Шароф Муҳитдинов, Бобур Абдухолиқов ва Зафар Сафаров мухлисларга таништирилди.
«Насаф» футбол клуби матбуот хизматиМанба: fcnasaf.uz.Киритилган сана: 07.02.2024 20:07.
Ўқилди: 1908 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Андижон | 6 | 11 |
2 | Насаф | 5 | 11 |
3 | Сўғдиёна | 6 | 11 |
4 | Нефтчи | 5 | 10 |
5 | Навбаҳор | 5 | 9 |
6 | ОКМК | 6 | 8 |
7 | Қизилқум | 6 | 8 |
8 | Локомотив | 6 | 8 |
9 | Пахтакор | 5 | 7 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 4 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 5 | 2 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Андижон | 0-1 | Сўғдиёна |
6-тур | Навбаҳор | 4-0 | Локомотив |
6-тур | Бунёдкор | 0-2 | Сурхон |
6-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
6-тур | Пахтакор | 4-3 | Металлург |
6-тур | ОКМК | 3-4 | Насаф |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |