-
-
-
Суперлига 28.06.2025 19:00 Навбаҳор 6 - 0 Машъал Суперлига 28.06.2025 20:00 Қизилқум 0 - 1 Нефтчи Клублар ўртасида ЖЧ 28.06.2025 21:00 Палмейрас 1 - 0 Ботафого Клублар ўртасида ЖЧ 29.06.2025 01:00 Бенфика 1 - 4 Челси Суперлига 29.06.2025 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна Суперлига 29.06.2025 20:00 Бухоро - Шўртан Клублар ўртасида ЖЧ 29.06.2025 21:00 ПСЖ - Интер Майами Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго - Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК - Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер - Флуминенсе -
"Сурхон"га қарши чора кўриладими? Клубнинг Суперлигадаги иштироки масаласи кўриб чиқилди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » ПФЛ клублари » Сурхон
Рукн: Янгиликлар
2023 йилнинг майида ОФК лицензиялаш талабларини бажара олган клублар номига ойдинлик киритди. Ўзбекистон бу борада 17 талик кўрсаткич билан қитъада етакчи бўлди. Суперлига клублари орасидан фақатгина "Сурхон" қарздорлик масаласи мавжудлиги оқибатида лицензияга эга чиқа олмади.
“Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 10.2-бандига кўра, бундай ҳолатда футбол клуби қайси ўринни эгаллашидан қатъи назар мусобақадан четлатилиши лозим. Шунингдек, “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 10.4-бандига кўра, ОФК лицензиясини қўлга кирита олмаган футбол клуби трансфер ойнасида фақатгина маҳаллий футболчини рўйхатдан ўтказиши мумкин. Ўз-ўзидан "Сурхон" 2023-йилнинг ёзги трансфер ойнасида легионер футболчилар билан ишлай олмади. Клубнинг Суперлигадаги ўрни масаласи эса Ассоциация ҳамда Лига иштирокидаги йиғилишда кўриб чиқилди.
Клубда юзага келган қарздорлик масаласи мураккаб бўлиб, у аввалги раҳбариятнинг тартибсиз ва нотўғри ишлаши оқибатида вужудга келган. Мазкур ҳолат "Сурхон" клубини хусусийлаштириш масаласининг ортга сурилишига ҳамда таъкидланганидек, янги раҳбарият билан ишлаётган жамоанинг лицензиялашдан муваффақиятли ўтишига тўсқинлик қилди. Ҳолат Сурхондарё вилоят ҳокимлиги томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилгач, тегишли чоралар кўрилди (бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берилади).
Ўзбекистон футболчилари уюшмаси билан ҳамкорликда ҳозирга қадар қарздорлик мавжуд бўлган 37 кишидан 24 нафари билан ҳисоб-китоб қилинди. Қолган қарздорлик билан боғлиқ масала тегишли органлар назоратида бўлиб турибди. Ассоциация ва Лига иштирокидаги йиғилишда вазият таҳлил қилиб чиқилди. Бугунга келиб мазкур ҳолатга олиб келган сабаблар аниқланган бўлиб, унга нисбатан тегишли чора кўриш ишлари олиб борилмоқда. "Сурхон"ни 2022 ҳамда 2023 йилги мавсумлар давомида молиялаштириб келган янги раҳбарият эса клуб инфратузилмасини шакллантириш, молиявий барқарорликни таъминлаш, маъмурий бошқарув фаолиятини ривожлантириш йўлида дадил қадам ташлай олди. ФИФА талабларидан келиб чиқиб, Ассоциация ҳамда Лига "Сурхон" жамоаси билан боғлиқ қарздорликлар масаласи тўла эчилмагунига қадар, Футболчилар уюшмаси билан ҳамкорликда ҳолатни кузатиб боради. Бироқ сўнгги икки йилда ҳар тарафлама ривожланиб бораётган клубнинг айрим шахслар томонидан илгари йўл қўйилган камчиликлар сабаб Лигадан четлатилиш даражасида жазоланишини мантиқан тўғри деб ҳисобламайди.
Юқоридагиларга қўшимча равишда "Сурхон" Лигага расмий хат билан чиқиб, эски раҳбарият жавобгар бўлган қарздорлик масаласи тўла ҳал этилиши бугунги раҳбарият томонидан назорат қилиб борилишига кафолат берди. Шундан келиб чиқиб, Ассоциация ҳамда Лига "Сурхон" футбол клуби Суперлигаъдаги иштирокини давом эттириши ҳамда легионер футболчилар билан ишлаши мумкинлигини мақсадга мувофиқ деб топди.
Манба: PFL.UZ.Киритилган сана: 09.02.2024 19:18.
Ўқилди: 2190 марта.
Билдирилган фикрлар: 4 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Нефтчи | 13 | 26 |
5 | ОКМК | 13 | 24 |
6 | Пахтакор | 14 | 23 |
7 | Бунёдкор | 13 | 21 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Машъал | 14 | 15 |
10 | Хоразм | 14 | 14 |
11 | Сурхон | 13 | 14 |
12 | Сўғдиёна | 13 | 13 |
13 | Қизилқум | 14 | 13 |
14 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
15 | Бухоро | 13 | 9 |
16 | Шўртан | 13 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 0-1 | Нефтчи |
Навбатдаги ўйинлар
14-тур | Бунёдкор | - | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | - | Шўртан |
14-тур | ОКМК | - | Сурхон |