-
-
Ла-лига 12.05.2024 00:00 Атлетик Бильбао 2 - 2 Осасуна «A» Серия 12.05.2024 15:30 Лацио 2 - 0 Эмполи Ла-лига 12.05.2024 17:00 Кадис 1 - 0 Хетафе «A» Серия 12.05.2024 18:00 Женоа 2 - 1 Сассуоло «A» Серия 12.05.2024 18:00 Верона 1 - 2 Торино Суперлига 12.05.2024 19:00 Нефтчи 2 - 2 Андижон Суперлига 12.05.2024 19:00 Сўғдиёна 1 - 2 Навбаҳор Ла-лига 12.05.2024 19:15 Атлетико 1 - 0 Сельта АПЛ 12.05.2024 20:30 Ман. Юнайтед 0 - 1 Арсенал «A» Серия 12.05.2024 21:00 Ювентус 1 - 1 Салернитана Ла-лига 12.05.2024 21:30 Валенсия 0 - 0 Райо Вальекано «A» Серия 12.05.2024 23:45 Аталанта 2 - 1 Рома Лига—1 13.05.2024 00:00 Марсель 3 - 1 Лорьян Лига—1 13.05.2024 00:00 Монпелье 0 - 2 Монако Лига—1 13.05.2024 00:00 Клермон 0 - 1 Лион Лига—1 13.05.2024 00:00 Нант 1 - 2 Лилль Лига—1 13.05.2024 00:00 Страсбур 2 - 1 Метц Ла-лига 13.05.2024 00:00 Бетис 3 - 2 Альмерия Лига—1 13.05.2024 00:00 ПСЖ 1 - 3 Тулуза Лига—1 13.05.2024 00:00 Ренн 1 - 1 Ланс «A» Серия 13.05.2024 21:30 Лечче - Удинезе «A» Серия 13.05.2024 23:45 Фиорентина - Монца Ла-лига 14.05.2024 00:00 Барселона - Реал Сосьедад АПЛ 14.05.2024 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль Ла-лига 14.05.2024 22:30 Осасуна - Мальорка АПЛ 15.05.2024 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити -
Демир Имери: «Андижон»дан қўнғироқ қилишганида у ерда ўйнашга тайёр эканлигимни айтдим»
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » ПФЛ клублари » Андижон
Рукн: Интервьюлар
Маълумки, қишки селекция чоғида «Андижон» таркибига янги қўшилган ўйинчилар орасида македониялик легионер Демир Имери ҳам бор. Тажрибали ярим ҳимоячи Анталияда «Бургутлар» билан шартнома имзолаган ва расман «Андижон»нинг янги аъзосига айланган.
— Демир, «Андижон» клубига хуш келибсиз! Ўзбек футболи ҳақида нималарни эшитгансиз?
— Авваламбор, мени жуда илиқ кутиб олишгани учун катта раҳмат. Ўзбекистонда футбол юқори суратларда тараққий этмоқда. Кундан-кунга жадаллик билан ўсиб боряпти. Бу футбол ўйнаш учун жуда яхши мамлакат эканлигини эшитдим.
— Адашмасам, охирги клубингиз Қозоғистоннинг «Атирау»си бўлган. Айтингчи, сиз учун «Андижон» клубига ўтиш фаолиятингизда олдинга ташланган қадамми?
— Ҳақиқатан тўғри. Менинг охирги клубим Қозоғистоннинг «Атирау» жамоаси бўлган. Лекин мен Ўзбекистон ва унинг чемпионати тўғрисида жуда яхши маълумотлар эшитдим ва юртингизга келишга қарор қилдим. Ўйлайманки, бу фаолиятимда олдинга ташланган қадам бўлди, деб ҳисоблайман.
— Демир, сизга айнан «Андижон»дан таклиф бўлишини кутмаганмидингиз ёки фаолиятингизни Ўзбекистон чемпионатида давом эттириш режангизда бормиди?
— Мени олдимда бир қатор хориж давлатларидан вариантлар бор эди. Лекин мен Осиёда тўп суришни хоҳладим ва мени Ўзбекистон жуда ҳам қизиқтирди. Менга «Андижон»дан қўнғироқ қилишганида у ерда ўйнашга тайёр эканлигимни айтдим.
— Илгари ҳам сизга юртимиздан қизиқишлар бўлганми?
— Музокаралар бўлган. Лекин ҳеч нима расмийлашмаган.
— Ўзингиз учун рақам танлаб олдингизми?
— Айтишим мумкинки, 31 мен учун омадли рақам.
— «Андижон» сиз учун янги жамоа ва бу ерда сизга кўпроқ нима ёқяпти?
— Мени ҳамма жуда яхши кутиб олди. Жамоа билан Анталияда бўлдим. Клубда ўзимни жуда қулай, Худога шукурки, худди ўз уйимда юргандек ҳис қилдим.
— Демир Имери янги мавсум учун тайёрми? Чунки мухлисларимизнинг сиздан умиди катта…
— Яқинлашиб келаётган янги мавсум олдидан мотивацияга тўламан. «Андижон» клубини жуда ажойиб фанатлари борлигини кўрдим. Бундай мухлислар қаршисида тезроқ майдонга тушишни сабрсизлик билан кутяпман. Бундай жонкуяр ишқибозлар қаршисида тўп суриш мен учун жуда қулай ва қизиқарли.
— Бу ерга келишдан аввал жамоа ҳақида нималарни билиб олдингиз?
— У ерда футболни ниҳоятда яхши кўришларини эшитдим. Мухлислар доимо севимли жамоаси билан бирга экан. Андижонга тезроқ бориб, янада кўпроқ маълумотлар эга бўлишни ва ғалабаларга ўз ҳиссамни қўшишни истайман.
«Андижон» матбуот хизмати.Манба: andijanfc.uz.Киритилган сана: 20.02.2024 07:18.
Ўқилди: 1960 марта.
Билдирилган фикрлар: 4 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Навбаҳор | 6 | 12 |
2 | Андижон | 7 | 12 |
3 | Насаф | 5 | 11 |
4 | Нефтчи | 6 | 11 |
5 | Сўғдиёна | 7 | 11 |
6 | Пахтакор | 6 | 10 |
7 | Қизилқум | 7 | 9 |
8 | ОКМК | 6 | 8 |
9 | Локомотив | 6 | 8 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 5 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 6 | 3 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
7-тур | Олимпик | 1-2 | Пахтакор |
7-тур | Металлург | 0-0 | Қизилқум |
7-тур | Нефтчи | 2-2 | Андижон |
7-тур | Сўғдиёна | 1-2 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |