-
-
Лига—1 13.05.2024 00:00 Марсель 3 - 1 Лорьян Лига—1 13.05.2024 00:00 Ренн 1 - 1 Ланс Лига—1 13.05.2024 00:00 ПСЖ 1 - 3 Тулуза Лига—1 13.05.2024 00:00 Монпелье 0 - 2 Монако Лига—1 13.05.2024 00:00 Нант 1 - 2 Лилль Лига—1 13.05.2024 00:00 Клермон 0 - 1 Лион Лига—1 13.05.2024 00:00 Страсбур 2 - 1 Метц Ла-лига 13.05.2024 00:00 Бетис 3 - 2 Альмерия Суперлига 13.05.2024 19:00 Сурхон 1 - 1 Динамо Суперлига 13.05.2024 19:00 Насаф 0 - 0 Бунёдкор «A» Серия 13.05.2024 21:30 Лечче - Удинезе «A» Серия 13.05.2024 23:45 Фиорентина - Монца АПЛ 14.05.2024 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль Ла-лига 14.05.2024 00:00 Барселона - Реал Сосьедад Суперлига 14.05.2024 19:00 Локомотив - ОКМК Ла-лига 14.05.2024 22:30 Осасуна - Мальорка АПЛ 15.05.2024 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити Ла-лига 15.05.2024 00:30 Реал Мадрид - Алавес Ла-лига 15.05.2024 01:00 Жирона - Вильярреал Ла-лига 15.05.2024 22:30 Райо Вальекано - Гранада Ла-лига 15.05.2024 22:30 Севилья - Кадис АПЛ 15.05.2024 23:45 Брайтон - Челси Лига—1 16.05.2024 00:00 Ницца - ПСЖ Лига—1 16.05.2024 00:00 Реймс - Марсель АПЛ 16.05.2024 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл -
«Андижон» бош директори клубнинг янги стратегияси, Хебайнинг кетиши ва таркибдаги ўзгаришлар бўйича интервью берди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » ПФЛ клублари » Андижон
Рукн: Янгиликлар
Саноқли кунлардан сўнг янги футбол мавсуми бошланади. «Андижон» ҳам астойдил тайёрланмоқда. Қишки трансфер чоғида эса бир қатор янги ўйинчилар қўшиб олинди ва бу жараён давом этяпти.
«Андижон» футбол клуби жорий йилдан ривожланиш стратегиясини янада такомиллаштирган ҳолда ўзгача йўналишда иш олиб бормоқда. Янги мавсум бошланиши арафасида жамоамизнинг бош директори Элбек Саматов «Андижон» матбуот хизматига интервью берди.
— Яқинда ЎФАда йиғилиш бўлди. Унда аёллар, болалар футболи ва умуман барча инфраструктура бўйича йўналишлар белгилаб олинди. Бу борада жамоамизда қандай ишлар амалга ошириляпти?
— Дарҳақиқат, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти томонидан барча клуб раҳбарларига йиғилиш бўлиб ўтди. Болалар ва ўсмирлар футболи, аёллар футболи, умуман ёшлар футболи бўйича қилиниши керак бўлган ишлар айтилди. Бизда 2024 йилдан яхши ғоялар тузилган. Бундан синчков мухлисларимизнинг хабарлари бор. Ҳозир хужжат ишлари давом этяпти. Яқинда Олтинкўлда «Андижон» футбол клубининг базасини қуриш ишлари бошланади. Насиб қилса, кейинги йилдан Олтинкўлда асосий ҳамда ёшлар жамоаларимиз учун қароргоҳ бўлади. У ерда табиий ва сунъий майдонлар барпо этилади. 70 кишига мўлжалланган замонавий ОФК талабларига жавоб берадиган бино қуриш кўзда тутилган. Бундан ташқари, «Андижон» клуби ҳозирда Бўстон даҳасида жойлашган қароргоҳда истиқомат қиляпти. Ўз-ўзидан жамоа Олтинкўлга кўчиб ўтганидан сўнг Бўстонда жамоамизнинг футбол академияси ташкил қилинади. Бунинг учун хориждан уч нафар мутахассисни олиб келдик ва улар биринчи босқич ишларини бошлаб юборишган. Бу борада режа ва шартнома тузилади. Қароргоҳимиздаги майдонларни ҳам албатта таъмирлаймиз ҳамда янги майдон ҳам қурамиз. Бу йилдан яна футзал жамоамиз ташкил қилинди. Биласиз, Андижонда аввалдан футзал жамоаси бўлган ва Республикада ўзига яраша ном қозонган, бир неча маротаба чемпионликни қўлга киритган. Биз яна футзал жамоамизни ривожлантирмоқчимиз. Аёллар футболимизга ҳам эътибор кучаймоқда. Ҳозир ривожланиш босқичидамиз. Худо хоҳласа, бу ўз самарасини беради. Хабаринглар бор, «Андижон» У-21 жамоамизда ҳам кескин ўзгаришларни қиляпмиз. Таркибни янада ёшартиряпмиз. Ёшлар жамоаси таркиби деярли 70-80 фоизга ўзгармоқда, янада кўпроқ ёшлар бириктириляпти. Мақсад асосий жамоага истеъдодли ўйинчиларни тайёрлаб бериш. Яна бир гап: бу йилдан эътиборан мухлисларга янада қулайлик яратиш мақсадида уй ўйинларимиз учун электрон чипталарни йўлга қўймоқчимиз.
— Ўтган йили жамоа тўпурари бўлган Рубин Хебай клубдан кетди ва бунга қандай муносабатда бўлдингиз? Уни ўрнига ким олиб келинади?
— Тўғри, Рубин Хебайнинг кетгани жамоамиз учун йўқотиш десак бўлади. Лекин қарс икки қўлдан чиқади. Биз унинг қолишини хоҳладик. Керак бўлса ойлик маошини ошириб, янги таклифларни билдирдик. Албатта, уни кетганидан мухлисларимиз ранжишган, бундан хабарим бор. Қайсидир маънода кетиб қолганидан биз ҳам ранжидик. Хебай масаласида ҳозир мавриди келди ва тўлиқ айтиб ўтишни истардим, бу ерда яширадиган ҳеч нима йўқ. Рубин Хебайни ўзи кетишни жуда хоҳлади. Қайсидир маънода бизга тўланган маблағнинг маълум бир қисмини Рубин ўзини чўнтагидан тўлади, десак ёлғон бўлмайди. Яна бир гап: Тожикистонда ўтган йиғинимизда баҳоналар ишлатиб машғулотларга чиқмади. Туркиядаги йиғинда ҳам машғулотларда қатнашмади. Ўзи билан кўп маротаба гаплашдик. Трансфер сумманинг маълум бир қисмини ўз ёнидан тўлаши ўз-ўзидан кўриниб турибдики, клубдан кетишни хоҳлаган. Бизга, клуб раҳбариятига ёқмаган яна бир нарса шу бўлдики, у жамоа билан хайрлашмасдан кетди. Хуллас, Хебай бўйича бошқа йўлимиз қолмаганлиги боис уни ўзимиз кўзлаган маблағга сотишга эришдик. Буни яна бир яхши томони, «Андижон» клуби тарихида ҳали бундай трансфер бўлмаган. Энди Рубиннинг ўрнини қандай тўлдирамиз, деган савол бўлади. Бу – футбол. Унда ҳар қандай ўйинчи клубдан кетиб, бошқасига қўшилади. Бу футболнинг ажралмас бир қисми. Таркибимизга Россия ёшлар терма жамоаси аъзоси ҳисобланган, ССКА ёшлар таркибида тўп сурган ҳужумчи Лука Згурский қўшилди. Қолаверса, Ўзбекистон У-20 терма жамоамиз ҳужумчи Рустам Турдимуродов ҳам сафимизда. Қолаверса, яна бир янги ҳужумчи билан оғзаки келишувга эришдик. Бир-икки кунда бу ҳақида расмий маълумот берамиз. Бу борада мухлисларимиз хотиржам бўлишсин.
— Жамоа бир қатор футболчилар билан шартномалар имзолади. Селекциядан қониқяпсизми?
— Барчаси режамиз асосида амалга ошириляпти. Жумладан, Шерзод Эсановни мухлислар яхши билади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида ўйнади. Бу йил яна сафимизга қайтди. «Металлург»дан Бектемир Абдуманноновни олдик. Иқтидорли бола. Ишқибозлар бунга ўйинлар давомида гувоҳ бўладилар. Суриялик дарвозабонни ҳам олдик. Максим Сарраф Сурия терма жамоаси дарвозабони ҳисобланади. Шунингдек, македонялик Демир Имерини таклиф қилдик. Уни ҳам савияси юқори. Европа футболини кўрган, албатта жамоамизга фойдаси тегади. Бундан ташқари, иқтидорли ҳимоячи Марлен Чобановни жалб қилдик. «Пахтакор»да ўйнаган. Ўтган йили «Турон»да эди. Асосий жамоамизнинг 70-80 фоиз негизи сақлаб қолинган ва буни катта ютуқларимиздан бири деб айтиб ўтишим мумкин. Кетганлар ўрнини янги ўйинчилар билан тўлдиряпмиз. Ўйлайманки, янги келаётганлар кетганлардан ҳеч бир жабҳада қолишмайди, улар албатта бизга ёрдам беради.
— Жамоамиз Анталия йиғинидан сўнг Тошкентда шуғулланмоқда. Мавсум бошланишига қадар клубнинг кейинги режаси қандай?
— Ҳа, Туркия йиғинидан сўнг жамоамиз 18 февралдан Тошкентда йиғилган. 3 март куни биринчи тур ўйинида Олмалиқда ОКМКга қарши майдонга тушамиз. 18 февралдан 2 март санасига қадар Тошкентда йиғин ўтказамиз. Бу давр оралиғида иккита ўртоқлик учрашуви режалаштирганмиз.
— Чемпионатни сафарда ОКМК билан бошлаймиз. Қуръа сиз ўйлагандек бўлдими?
— Албатта, ОКМК кучли жамоа. Лекин олдинги «Андижон» билан ҳозирги «Андижон»ни ўртасида фарқ катта. Сабаби, ўтган йили бунинг исботини ҳамма кўрди. ОКМК билан ўйнаса бўлади. Қайсидир маънода, биринчи турда улар билан тўқнаш келишимиз яхши бўлди. Сабаби дастлабки турларда ҳар қандай баҳсда менинг назаримда фаворит бўлмайди. Иккинчи турда «Бунёдкор»ни қабул қиламиз. Кейин «Сурхон»га борамиз. Андижонда «Насаф» билан беллашамиз. Қуръадан кўнглим тўқ. Ўйнаса ва натижа қилса бўлади, бу борада хавотирим йўқ.
— Бу йил «Андижон»ни 60 йиллиги ва жамоа олдига қўйилган вазифа ҳамда режаси қандай?
— Ҳар бир жамоани йил бошида ўз режаси бўлади. Таркибимиз анча ёшарди. Шунга қарамай, тажрибали ўйинчилар билан тўлдирилмоқда. Биринчи навбатда ўзимиздан чиқаётган йигитларни асосий жамоага жалб қилиб, уларни тайёрлаб Ўзбекистон терма жамоаларида ўйнайдиган даражага олиб чиқмоқчимиз. Бу йилги мақсадимиз албатта яхши натижа кўрсатиш. Айниқса, ўтган йилгидан кўра юқорига кўтарилиш вазифаси қўйилган. Мухлисларни хабари бор, бу йил «Андижон» жамоамиз ташкил этилганининг 60 йиллиги бўлади. Худо хоҳласа, ёзда, биринчи даврадан сўнг 60 йилликни нишонлаш тадбирини ўтказишни кўзда тутганмиз. Режа ва ғояларимиз тайёрланяпти. Чиройли тарзда ўтказамиз. Футбол фахрийларини чақириш, ўртоқлик ўйини учун хориждан номдор жамоани таклиф қилиш ишлари олиб бориляпти.Манба: andijanfc.uz.Киритилган сана: 20.02.2024 21:31.
Ўқилди: 1480 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Навбаҳор | 6 | 12 |
2 | Андижон | 7 | 12 |
3 | Насаф | 6 | 12 |
4 | Нефтчи | 6 | 11 |
5 | Сўғдиёна | 7 | 11 |
6 | Пахтакор | 6 | 10 |
7 | Қизилқум | 7 | 9 |
8 | ОКМК | 6 | 8 |
9 | Локомотив | 6 | 8 |
10 | Сурхон | 7 | 8 |
11 | Динамо | 6 | 5 |
12 | Олимпик | 5 | 4 |
13 | Металлург | 6 | 3 |
14 | Бунёдкор | 7 | 3 |
Ўтган ўйинлар
7-тур | Олимпик | 1-2 | Пахтакор |
7-тур | Металлург | 0-0 | Қизилқум |
7-тур | Нефтчи | 2-2 | Андижон |
7-тур | Сўғдиёна | 1-2 | Навбаҳор |
7-тур | Сурхон | 1-1 | Динамо |
7-тур | Насаф | 0-0 | Бунёдкор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |