-
-
-
АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:00 Замин 0 - 3 Қизилқум Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Сирдарё ФА 0 - 1 Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Андижон ФА 0 - 7 Қўқон-1912 Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 18:00 Хоразм 3 - 1 Жайхун Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия 1 - 1 Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити 2 - 1 Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона - Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас Ла-лига 24.04.2025 00:30 Алавес - Реал Сосьедад Ла-лига 24.04.2025 00:30 Хетафе - Реал Мадрид Ла-лига 24.04.2025 22:00 Леганес - Жирона Ла-лига 24.04.2025 22:00 Осасуна - Севилья -
Ўзбекистон футбол ассоциациясида янги техник директор иш бошлади
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Миллий терма жамоа » Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
Бугун ЎФАда техник ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ФИФА вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Унда ЎФА президенти Абдусалом Азизов, ФИФА техник департаменти бош мутахассиси Мишель Саблон, бельгиялик таниқли мутахассис Ги Киала ҳамда масъул мутасаддилар иштирок этди. ЎФА раҳбари Ўзбекистонда спортга, хусусан, футболга қизиқиш юқори эканлигини қайд этиб, барча терма жамоаларимиз олдига юқори мақсадлар қўйилганини таъкидлади. Бу борада халқаро тажрибага эга мутахассислар билан техник ҳамкорлик қилиш юртимиз футболини Европа стандартлари асосида шакллантиришга хизмат қилишини эътироф этди.
"Аввало хорижда катта тажриба тўплаган мутахассислар билан ҳамкорликни бошлашдан хурсандмиз. Футбол — бутун халқимиз севиб томоша қиладиган спорт ҳисобланади. Ҳурматли Президентимиз футболга катта эътибор қаратяпти. Мухлисларимиз ҳам жуда талабчан, улар Осиё кубогидаги иштирокимизга танқидий муносабат билдирилдилар. Ана шу танқидлардан етарлича хулоса чиқариб, Сизларнинг ёрдамингиз билан мамлакатда футболни ривожлантиришни мақсад қилганмиз. Ғоя ва таклифларингизни амалга ошириш йўлида бор имкониятимизни ишга соламиз. Эскича ишлаш, лоқайдликка йўл қўйишга энди ҳаққимиз йўқ" - деди ЎФА раҳбари.
ФИФА техник департаменти бош мутахассиси Мишел Саблон мураббийлар таълими, терма жамоалар, ЎзПФЛ, академиялар фаолияти, болалар, оммавий ва аёллар футболи, шунингдек, футзал, спорт тиббиёти ва илмий-таҳлилий йўналишлари бўйича янги лойиҳаларни татбиқ этиш имкониятларини юқори баҳолади.
Бельгиялик мутахассис Ги Киала Ўзбекистонда футболни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини айтиб, ишонч учун миннатдорчилик билдирди. Шундан сўнг, ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ги Киала ўртасида шартнома имзоланди. ЎФА раҳбари олдинда турган масъулиятли вазифаларни бажаришда мутахассисга барча шароитлар тақдим этилишини маълум қилиб, омад тилади.
Маълумот учун, ўФА техник директори Ги Киала ОФК ва УЕФА Про лицензиясига эга, фаолияти давомида Бельгия, Буюк Британия, БАА ва Саудия Арабистонида ишлаган. Мураббий, скаут, техник директор ва инструктор сифатида тажриба тўплаган.
Киритилган сана: 21.02.2024 21:11.
Ўқилди: 1980 марта.
Билдирилган фикрлар: 7 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | ОКМК | 6 | 16 |
2 | Насаф | 6 | 14 |
3 | Бунёдкор | 6 | 12 |
4 | Динамо | 6 | 12 |
5 | Андижон | 6 | 9 |
6 | Нефтчи | 6 | 9 |
7 | Навбаҳор | 6 | 8 |
8 | Хоразм | 5 | 7 |
9 | Қизилқум | 5 | 7 |
10 | Пахтакор | 6 | 6 |
11 | Бухоро | 6 | 6 |
12 | Қўқон-1912 | 6 | 6 |
13 | Сурхон | 6 | 6 |
14 | Машъал | 6 | 6 |
15 | Сўғдиёна | 6 | 4 |
16 | Шўртан | 6 | 1 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Хоразм | 0-0 | Бунёдкор |
6-тур | Қизилқум | 1-0 | Қўқон-1912 |
6-тур | Шўртан | 0-1 | Машъал |
6-тур | Бухоро | 1-3 | Насаф |
6-тур | Нефтчи | 0-4 | Пахтакор |
6-тур | Андижон | 1-2 | Динамо |
6-тур | ОКМК | 3-2 | Сўғдиёна |
6-тур | Сурхон | 1-0 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Қизилқум | - | Хоразм |