-
-
ЕЧЛ 08.05.2024 00:00 ПСЖ 0 - 1 Боруссия Д ЕЧЛ 09.05.2024 00:00 Реал Мадрид 2 - 1 Бавария «A» Серия 10.05.2024 23:45 Фрозиноне - Интер Лига—1 11.05.2024 00:00 Ницца - Гавр Лига—1 11.05.2024 00:00 Брест - Реймс Ла-лига 11.05.2024 00:00 Алавес - Жирона -
Рустам Турдимуродов "Андижон"га трансфери ҳақида: "Таклифни эшитиб, хурсанд бўлдим"
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Футболчилар » Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
“Андижон”нинг жорий йилги трансфер сиёсати иқтидорли, келажаги бор бўлган ўйинчиларни жалб этишга ҳам қаратилган ва селекцияда ушбу жиҳатга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Бунга мисол тариқасида Рустам Турдимуродовни тилга олиш мумкин. Ўтган йили Беларуснинг “Энергетик-БГУ” жамоасида тўп сурган ҳужумчи “Пахтакор” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.
Қолаверса, у ўтган йили Аргентинада ўтган U20 жаҳон чемпионатида ҳам терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилган. Бу эса унинг иқтидоридан дарак.
Ҳозирда 19 ёшда, бир неча ойдан сўнг 20 ёшни қаршилайди. Тиришқоқ ва меҳнаткаш футболчининг фаолиятида энди янги саҳифа очилмоқда. Футболчи клуб матбуот хизматига ўзи ва янги мақсадлари ҳақида гапирди.
-Рустам “Андижон” клубига хуш келибсиз! Аввало, футболга кириб келишингиз қандай юз берган, ким сабабчи бўлган?
-Авваламбор, Андижон аҳлига ва жамоа мухлисларига Ассаламу алайкум! Футболга кириб келишимга оилам, кўпроқ дадам сабабчи бўлган. Дадам профессионал футболчи бўлишни истаган, лекин бу насиб қилмаган. Шунинг учун мени футболчи бўлишимни истаганлар.
-Фаолиятингизнинг бошланиши қандай юз берган?
-Биринчи мураббийим (Раҳматли – Сарвар ака Шарипов, укаси Шерзод ака Шарипов) ёрдамида “Пахтакор” академиясига ўтдим. У ерда Олим ака Шокиров тарбиясини олдим. Айнан Олим ака Шокиров ёрдамида “Пахтакор” У19, У21 ва асосий таркибга чиқдим .
-“Андижон” жамоасига кўчиб ўтдингиз. Бу таклифни илк бор эшитганингизда қандай реакция билдирдингиз?
-Реакция ажойиб ва ижобий тарзда бўлди. Ўзим ҳам таклифни эшитиб, хурсанд бўлдим.
-“Андижон”да ўз олдингизга қандай мақсад қўйдингиз?
-Албатта, жамоамга ёрдам бериш. Бунинг учун бор имкониятимни ишга соламан.
-Ҳужумчи сифатида нечта гол уришни мўлжаллаяпсиз?
-Ҳали Суперлигада дебют голимни урмадим. Аммо “Андижон”да голлар уриб мухлисларнинг қалбидан жой олмоқчиман. Худо хоҳласа, қанча имконят бўлса, шундан фойдаланиб, кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламан.
Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати.Киритилган сана: 24.02.2024 11:53.
Ўқилди: 802 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Андижон | 6 | 11 |
2 | Насаф | 5 | 11 |
3 | Сўғдиёна | 6 | 11 |
4 | Нефтчи | 5 | 10 |
5 | Навбаҳор | 5 | 9 |
6 | ОКМК | 6 | 8 |
7 | Қизилқум | 6 | 8 |
8 | Локомотив | 6 | 8 |
9 | Пахтакор | 5 | 7 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 4 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 5 | 2 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Андижон | 0-1 | Сўғдиёна |
6-тур | Навбаҳор | 4-0 | Локомотив |
6-тур | Бунёдкор | 0-2 | Сурхон |
6-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
6-тур | Пахтакор | 4-3 | Металлург |
6-тур | ОКМК | 3-4 | Насаф |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |