-
-
«A» Серия 10.05.2024 23:45 Фрозиноне 0 - 5 Интер Ла-лига 11.05.2024 00:00 Алавес 2 - 2 Жирона Лига—1 11.05.2024 00:00 Брест 1 - 1 Реймс Лига—1 11.05.2024 00:00 Ницца 1 - 0 Гавр АПЛ 11.05.2024 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити Ла-лига 11.05.2024 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас АПЛ 11.05.2024 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли АПЛ 11.05.2024 19:00 Вест Хэм - Лутон АПЛ 11.05.2024 19:00 Ньюкасл - Брайтон АПЛ 11.05.2024 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед АПЛ 11.05.2024 19:00 Борнмут - Брентфорд АПЛ 11.05.2024 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас Ла-лига 11.05.2024 19:15 Вильярреал - Севилья «A» Серия 11.05.2024 21:00 Наполи - Болонья АПЛ 11.05.2024 21:30 Ноттингем Форест - Челси Ла-лига 11.05.2024 21:30 Гранада - Реал Мадрид «A» Серия 11.05.2024 23:45 Милан - Кальяри Ла-лига 12.05.2024 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна «A» Серия 12.05.2024 15:30 Лацио - Эмполи Ла-лига 12.05.2024 17:00 Кадис - Хетафе «A» Серия 12.05.2024 18:00 Верона - Торино «A» Серия 12.05.2024 18:00 Женоа - Сассуоло Ла-лига 12.05.2024 19:15 Атлетико - Сельта АПЛ 12.05.2024 20:30 Ман. Юнайтед - Арсенал «A» Серия 12.05.2024 21:00 Ювентус - Салернитана Ла-лига 12.05.2024 21:30 Валенсия - Райо Вальекано «A» Серия 12.05.2024 23:45 Аталанта - Рома Ла-лига 13.05.2024 00:00 Бетис - Альмерия Лига—1 13.05.2024 00:00 Монпелье - Монако Лига—1 13.05.2024 00:00 Страсбур - Метц Лига—1 13.05.2024 00:00 Клермон - Лион Лига—1 13.05.2024 00:00 Нант - Лилль Лига—1 13.05.2024 00:00 Ренн - Ланс Лига—1 13.05.2024 00:00 ПСЖ - Тулуза Лига—1 13.05.2024 00:00 Марсель - Лорьян -
Суперлига. 3 та ҳолат бўйича олинган сариқ карточка учун жарима тўланишини ЎзПФЛ тасдиқлади
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Суперлига » Ҳакамлар
Рукн: Янгиликлар
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси жорий мавсум тоза ўйин вақти ва жисмоний тайёргарлик масаласига алоҳида эътибор қаратишни мақсад қилган. Бу чемпионат савияси янада ошиши йўлида муҳим қадам ҳисобланади.
Расмий сайт орқали 2023 йилги мавсумда тоза ўйин вақти масаласи ёритиб борилди. Бу билан Лига антифутболга сабабчи бўлаётган футболчилар, мураббийлар ва албатта ҳакамлар масаласига урғу берди. Афсуски, аксар ҳолатларда ижобий натижа қайд эта олмаётган клуб ёки расмий шахс ҳакамлик мавзусини асосий планга олиб чиқишга ҳаракат қилади. Лига эса қатор ҳолатларда салбий натижага ҳакам эмас, ўз ишига профессионал муносабатда бўлишни уддалай олмаётган футболчи ёки мураббийлар ҳам бирдек жавобгар эканлигини исботловчи фактларга эга. Қулай имкониятлардан фойдалана олмаслик, тўпни арзимаган ҳолатларда йўқотиш, жисмоний тайёргарлик масаласи каби ҳолатлар бир четда қолиб, асосан ҳакам қарори муҳокама қилинадиган жиҳатлар жорий мавсум инобатга олинади. Ҳакам ҳам, футболчи ҳам, мураббий ҳам хатолардан ҳоли бўла олмайди. Қасддан қилинаётган хатоларга нисбатан ҳакамларга жиддий чоралар кўрилаётгани маълум.
Тоза ўйин вақтига путур етказаётган ҳолатлардан бири сифатида ўтган мавсум битта учрашувда бир ўзи 12 дақиқа вақтни йўқ қилган дарвозабонга эътибор қаратилганди. Шунингдек, вақтни ҳакам билан тортишиш учун кетказаётган, ВАР мутахассиси билан боғланаётган ҳакамга ўз ишини бажаришда ҳалал бераётган футболчи ва мураббийлар учраб туради. Айёрлик билан ҳакамни чалғитишга бўлган уринишлар ҳам йўқ эмас. Шулардан келиб чиқиб, қуйидаги ҳолатлар бўйича огоҳлантирилган футболчилар 2024 йилдан бошлаб жаримага тортилади:
а) ўйин вақтини чўзиш оқибатида олинган сариқ карточка;
б) ҳакам билан тортишиш оқибатида олинган сариқ карточка;
с) ҳакамни чалғитиш (симуляция) оқибатида олинган сариқ карточка.
Ассоциация ҳамда Лига Тартиб-интизом масаласини тартибга солувчи регламентга киритилаётган ўзгаришлар тўлиқ тасдиқлангунига қадар ўзаро келишган ҳолда мазкур масала кучга киришини кечиктирмасликка қарор қилди. Аввалроқ футболчининг функционал ҳолатини масофадан туриб мониторинг қилиш имконини берувчи технология ва унинг хулосалари Ассоциацияга тақдим этилиши жиддий назоратда бўлиши айтилганди. Шунингдек, ҳар бир футболчи статистикасини ҳисоблаб борувчи компания билан ҳам тез орада Суперлиганинг барча клуби шартнома имзолайди. Бу ўз навбатида ўз позицияси ва йўналишида энг яхшиларни саралаш имкониятларини кенгайтиради.Манба: pfl.uz.Киритилган сана: 01.03.2024 07:47.
Ўқилди: 853 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Андижон | 6 | 11 |
2 | Насаф | 5 | 11 |
3 | Сўғдиёна | 6 | 11 |
4 | Нефтчи | 5 | 10 |
5 | Навбаҳор | 5 | 9 |
6 | ОКМК | 6 | 8 |
7 | Қизилқум | 6 | 8 |
8 | Локомотив | 6 | 8 |
9 | Пахтакор | 5 | 7 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 4 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 5 | 2 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Андижон | 0-1 | Сўғдиёна |
6-тур | Навбаҳор | 4-0 | Локомотив |
6-тур | Бунёдкор | 0-2 | Сурхон |
6-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
6-тур | Пахтакор | 4-3 | Металлург |
6-тур | ОКМК | 3-4 | Насаф |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |