-
-
Ла-лига 27.05.2024 00:00 Севилья 1 - 2 Барселона Суперлига 27.05.2024 19:00 Локомотив 1 - 1 Сурхон -
ЎФА ҳудудий академияларидан 11 таси Биринчи лигада иштирок этади
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Биринчи лига
Рукн: Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 ноябрдаги «Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-355-сон Қарорининг 3-иловасига мувофиқ Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳудудий футбол академиялари фаолиятини 2023-2025 йилларда янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланган.
Мазкур дастурнинг 11-бандида 2024 йил апрелга қадар маҳаллий буджет маблағлари ҳисобидан ҳудудий футбол академияларида спорт клубларини ташкил қилиш, бунда футбол академияларининг битирувчи футболчиларини спорт клуб аъзосига айлантириш, академияларда Биринчи лига жамоасини ташкил қилиш вазифаси белгиланган.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш устида ишлаган Лига ҳудудий академияларнинг барчаси тарбияланувчиларини MyLeague платформаси орқали рўйхатдан ўтказди. Эндиликда мазкур жараён узлуксиз давом этишини таъминлаш кўзда тутилган.
Айни вақтга келиб, 14 та ҳудудий ассоциациянинг 11 тасида Лига ўтказадиган Биринчи лига мусобақасида иштирок этиш учун имконият мавжуд. Булар: Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент вилояти, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Навоий, Бухоро, Хоразм, Қорақалпоғистон. Мазкур ҳудудий академиялар орасидан Тошкент шаҳри академияси «Локомотив-БФК» билан ҳамкорликда, қолган академиялар эса ўз қошида ташкил этилган спорт клуби ёрдамида Биринчи лига мусобақасида иштирок эта олади.
Биринчи лигани иқтидорли ёшлар ўзини намоён этиши мумкин бўлган мусобақага айлантириш йўлида Лига уч мавсумдан буён меҳнат қилади. Бу каби қадамлар Биринчи лигадан тор манфаатлар доирасидагина фойдаланадиган шахслар ёки жамоаларни босқичма-босқичма тартибга солишга ёрдам беради.Манба: pfl.uz.Киритилган сана: 04.03.2024 16:43.
Ўқилди: 674 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Навбаҳор | 8 | 16 |
2 | Насаф | 8 | 16 |
3 | Андижон | 9 | 14 |
4 | ОКМК | 9 | 14 |
5 | Сўғдиёна | 9 | 14 |
6 | Нефтчи | 8 | 14 |
7 | Пахтакор | 8 | 12 |
8 | Қизилқум | 9 | 10 |
9 | Сурхон | 9 | 9 |
10 | Локомотив | 9 | 9 |
11 | Олимпик | 7 | 8 |
12 | Динамо | 8 | 7 |
13 | Бунёдкор | 9 | 6 |
14 | Металлург | 8 | 5 |
Ўтган ўйинлар
9-тур | Металлург | 1-1 | Навбаҳор |
9-тур | Олимпик | 0-0 | Андижон |
9-тур | Насаф | 1-1 | Динамо |
9-тур | Пахтакор | 1-1 | Қизилқум |
9-тур | Нефтчи | 1-0 | ОКМК |
9-тур | Сўғдиёна | 4-0 | Бунёдкор |
9-тур | Локомотив | 1-1 | Сурхон |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |