-
-
ЕЧЛ 09.05.2024 00:00 Реал Мадрид 2 - 1 Бавария «A» Серия 10.05.2024 23:45 Фрозиноне - Интер Лига—1 11.05.2024 00:00 Брест - Реймс Ла-лига 11.05.2024 00:00 Алавес - Жирона Лига—1 11.05.2024 00:00 Ницца - Гавр АПЛ 11.05.2024 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити Ла-лига 11.05.2024 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас АПЛ 11.05.2024 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас АПЛ 11.05.2024 19:00 Вест Хэм - Лутон АПЛ 11.05.2024 19:00 Борнмут - Брентфорд АПЛ 11.05.2024 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед АПЛ 11.05.2024 19:00 Ньюкасл - Брайтон АПЛ 11.05.2024 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли Ла-лига 11.05.2024 19:15 Вильярреал - Севилья «A» Серия 11.05.2024 21:00 Наполи - Болонья Ла-лига 11.05.2024 21:30 Гранада - Реал Мадрид АПЛ 11.05.2024 21:30 Ноттингем Форест - Челси «A» Серия 11.05.2024 23:45 Милан - Кальяри Ла-лига 12.05.2024 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна -
Нодирбек Абдусатторов 5 соатли «қонли жанг»да Мақсудлуни мағлуб этиб, муддатидан олдин «Prague Masters» ғолибига айланди!
Баҳо: 0Бўлим: СПОРТ » Спорт турлари » шахмат
Рукн: Янгиликлар
Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича "Prague Masters" халқаро мусобақасида бугун 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бу турда эронлик Парҳам Мақсудлуга қарши оқ қора доналарда ўйнади. Спортчилар баҳс бошидан нисбатан эҳтиёткор ўйин намойиш этишди. Бу ўйиннинг ўрталарига бориб, бошқа ўйинлар якунига етиб, шу нарса маълум бўлдики, агар Нодирбек бугун ғалаба қозонса, муддатидан аввал ғолибликни қўлга киритади.
Шахматчилар шошмасдан позицион курашни давом эттиришди. Фақатгина 28-юришга келиб Абдусатторов вазиятни бироз оча бошлади ва томонлар қарама-қарши ҳужумлар билан жангни давом эттиришди. 40-юришда эса Абдусатторов ўз Фарзинини қурбон берди. Бу пайтда ватандошимизнинг С йўлагидаги пиёдаси Фарзинга чиқишга 2 қадар қолганди.
43-юришда Нодирбек рақиб тақдим этган пиёдани урмасдан, катта хатога йўл қўйди. Бунинг оқибатида Парҳамда ғалаба қозониш имконияти юзага келди. Рақибнинг босимига дош бериш учун учун Абдусатторовдан жуда катта аниқлик талаб этиларди. Ўзбек гроссмейстери эса ҳимояда ишончли ҳаракат қилди. Бунинг учун эса ҳаттоки Руҳни қурбон беришига тўғри келди. Эронлик шахматчида Шоҳ бериш имкониятига якунига етгач, Нодирбек ўша С йўлакдаги пиёдасини Фарзинга олиб чиқиш ишларини бошлаб юборди ва 66-юришда у Фарзинга чиқди. Нодирбек 68-юришда яна бир ажойиб комбинация уюштирди. У ўша Фарзинни қурбон бериб, рақибнинг Фарзинини От билан уриб олишни режа қилгач, Мақсудли таслим бўлди. Бу пайтда тахтада Абдусатторовда От ва Фил қолганди. Рақибда эса 4 та пиёда.
Ушбу ғалаба туфайли Нодирбек Абдусатторов ўз очколарини 6 тага етказди ва муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритди. Турнир тугашига 1 тур қолганида Мақсудлу, Прагнанандҳа ва Нгуен Таи Даи Ван ҳисобида 4,5 тадан очко мавжуд. Ҳамюртимиз эртага Ричард Раппорт (Руминия)га қарши дона суради.Манба: stadion.uz.Киритилган сана: 07.03.2024 00:45.
Ўқилди: 6002 марта.
Билдирилган фикрлар: 21 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Андижон | 6 | 11 |
2 | Насаф | 5 | 11 |
3 | Сўғдиёна | 6 | 11 |
4 | Нефтчи | 5 | 10 |
5 | Навбаҳор | 5 | 9 |
6 | ОКМК | 6 | 8 |
7 | Қизилқум | 6 | 8 |
8 | Локомотив | 6 | 8 |
9 | Пахтакор | 5 | 7 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 4 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 5 | 2 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Андижон | 0-1 | Сўғдиёна |
6-тур | Навбаҳор | 4-0 | Локомотив |
6-тур | Бунёдкор | 0-2 | Сурхон |
6-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
6-тур | Пахтакор | 4-3 | Металлург |
6-тур | ОКМК | 3-4 | Насаф |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |