-
-
Ла-лига 12.05.2024 00:00 Атлетик Бильбао 2 - 2 Осасуна «A» Серия 12.05.2024 15:30 Лацио 2 - 0 Эмполи Ла-лига 12.05.2024 17:00 Кадис 1 - 0 Хетафе «A» Серия 12.05.2024 18:00 Женоа 2 - 1 Сассуоло «A» Серия 12.05.2024 18:00 Верона 1 - 2 Торино Суперлига 12.05.2024 19:00 Нефтчи 2 - 2 Андижон Суперлига 12.05.2024 19:00 Сўғдиёна 1 - 2 Навбаҳор Ла-лига 12.05.2024 19:15 Атлетико 1 - 0 Сельта АПЛ 12.05.2024 20:30 Ман. Юнайтед 0 - 1 Арсенал «A» Серия 12.05.2024 21:00 Ювентус 1 - 1 Салернитана Ла-лига 12.05.2024 21:30 Валенсия 0 - 0 Райо Вальекано «A» Серия 12.05.2024 23:45 Аталанта 2 - 1 Рома Лига—1 13.05.2024 00:00 Марсель 3 - 1 Лорьян Лига—1 13.05.2024 00:00 Монпелье 0 - 2 Монако Лига—1 13.05.2024 00:00 Клермон 0 - 1 Лион Лига—1 13.05.2024 00:00 Нант 1 - 2 Лилль Лига—1 13.05.2024 00:00 Страсбур 2 - 1 Метц Ла-лига 13.05.2024 00:00 Бетис 3 - 2 Альмерия Лига—1 13.05.2024 00:00 ПСЖ 1 - 3 Тулуза Лига—1 13.05.2024 00:00 Ренн 1 - 1 Ланс «A» Серия 13.05.2024 21:30 Лечче - Удинезе «A» Серия 13.05.2024 23:45 Фиорентина - Монца Ла-лига 14.05.2024 00:00 Барселона - Реал Сосьедад АПЛ 14.05.2024 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль Ла-лига 14.05.2024 22:30 Осасуна - Мальорка АПЛ 15.05.2024 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити -
Шерзод Эсанов: «Бобур Арена»даги атмосферани соғиндим»
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » ПФЛ клублари » Андижон
Рукн: Интервьюлар
Бу йил «Андижон» клубига қўшилган футболчилар орасида иқтидорли ярим ҳимоячи Шерзод Эсанов ҳам бор. Осиё чемпиони – бор эътиборини яна «Андижон»га қаратган. Унинг қайтганидан ишқибозлар ҳам хурсанд. Айни пайтда у ҳам жамоаси билан биргаликда 10 март куни «Бунёдкор»га қарши бўладиган учрашув учун тайёрланмоқда. «Андижон» матбуот хизмати Эсановдан интервью олди.
— Шерзод, «Андижон» клубига қайтганингиз билан табриклайман. Ҳаммаси қандай юз берди?
— Аввалламбор, ассалому алайкум! Хабирингиз бўлса, «Андижон» билан шартномам бор эди ва шу шартнома тугади. «Андижон» жамоаси томонидан менга таклиф бўлди ва бу таклифга рози бўлдим.
— Ўтган йилнинг иккинчи ярмида «Андижон»дан «Олимпик»ка ўтгандингиз ва бу йил яна собиқ клубингизга қайтдингиз. Айтингчи, ўтган вақт давомида бу ерда қандай ўзгаришларни сездингиз?
— Агар «Олимпик»да ўтган вақтимга келадиган бўлсак, у ерда кўп нарса ўргандим. Ярим йил ичида эмас, бир йил деса ҳам бўлади. Сабаби, йилнинг биринчи қисмида ҳам терма жамоа сабаб клубимда бўлмадим. Ўйин услуби ва бошқа нарсаларда ўзгариш сездим ва шу нарсаларга мослашиш ишлари бўлмоқда, десам ҳам бўлади. Бу ерда ўзимни кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз.
— Бу мавсумда футболчи сифатида ўзингизни ва жамоанинг потенциалини қандай баҳолайсиз?
— Биз ҳар доим ўзимизга катта мақсад қўямиз. Худо хоҳласа, «Андижон» мухлисларини хурсанд қиламиз, деган умиддаман.
— Сиз 7-рақамни танладингиз. Нима учун?
— Билмадим. Шу рақам бўшлигини билган ҳолда сўрадим. Шу рақамда ўйнаш ниятим бўлди ва бу менга қўшимча мотивация беради.
— «Бунёдкор»га қарши баҳсга тайёргарлик қандай кетяпти? «Бобур арена»да тўп суришни соғиндингизми?
— «Бунёдкор»га қарши ўйинга яхши тайёргарлик кўряпмиз. Мухлисларимиз олдида ғалаба қозониш ниятидамиз. «Бобур арена»га келсак, албатта ўзига хос атмосферани соғиндим.
— Олмалиқдаги дурангдан қониқдингизми?
— Ўйин курашлар остида ўтди. Айтиб ўтганимдек, биз ҳар ўйинга фақат ғалаба қозониш учун чиқамиз.Манба: andijanfc.uz.Киритилган сана: 09.03.2024 16:35.
Ўқилди: 1007 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Навбаҳор | 6 | 12 |
2 | Андижон | 7 | 12 |
3 | Насаф | 5 | 11 |
4 | Нефтчи | 6 | 11 |
5 | Сўғдиёна | 7 | 11 |
6 | Пахтакор | 6 | 10 |
7 | Қизилқум | 7 | 9 |
8 | ОКМК | 6 | 8 |
9 | Локомотив | 6 | 8 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 5 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 6 | 3 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
7-тур | Олимпик | 1-2 | Пахтакор |
7-тур | Металлург | 0-0 | Қизилқум |
7-тур | Нефтчи | 2-2 | Андижон |
7-тур | Сўғдиёна | 1-2 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |