-
-
Ла-лига 12.05.2024 00:00 Атлетик Бильбао 2 - 2 Осасуна «A» Серия 12.05.2024 15:30 Лацио 2 - 0 Эмполи Ла-лига 12.05.2024 17:00 Кадис 1 - 0 Хетафе «A» Серия 12.05.2024 18:00 Женоа 2 - 1 Сассуоло «A» Серия 12.05.2024 18:00 Верона 1 - 2 Торино Суперлига 12.05.2024 19:00 Нефтчи 2 - 2 Андижон Суперлига 12.05.2024 19:00 Сўғдиёна 1 - 2 Навбаҳор Ла-лига 12.05.2024 19:15 Атлетико 1 - 0 Сельта АПЛ 12.05.2024 20:30 Ман. Юнайтед 0 - 1 Арсенал «A» Серия 12.05.2024 21:00 Ювентус 1 - 1 Салернитана Ла-лига 12.05.2024 21:30 Валенсия 0 - 0 Райо Вальекано «A» Серия 12.05.2024 23:45 Аталанта 2 - 1 Рома Лига—1 13.05.2024 00:00 Марсель 3 - 1 Лорьян Лига—1 13.05.2024 00:00 Монпелье 0 - 2 Монако Лига—1 13.05.2024 00:00 Клермон 0 - 1 Лион Лига—1 13.05.2024 00:00 Нант 1 - 2 Лилль Лига—1 13.05.2024 00:00 Страсбур 2 - 1 Метц Ла-лига 13.05.2024 00:00 Бетис 3 - 2 Альмерия Лига—1 13.05.2024 00:00 ПСЖ 1 - 3 Тулуза Лига—1 13.05.2024 00:00 Ренн 1 - 1 Ланс «A» Серия 13.05.2024 21:30 Лечче - Удинезе «A» Серия 13.05.2024 23:45 Фиорентина - Монца Ла-лига 14.05.2024 00:00 Барселона - Реал Сосьедад АПЛ 14.05.2024 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль Ла-лига 14.05.2024 22:30 Осасуна - Мальорка АПЛ 15.05.2024 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити -
«Андижон» ва унинг мухлисларида байрамона кайфият ёхуд тақдимот маросими ўтказилди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » ПФЛ клублари » Андижон
Рукн: Янгиликлар
Ниҳоят, Андижонга ҳам катта футбол байрами кириб келди. Ашаддий ва сифатли мухлислари билан ажралиб турадиган «Андижон» клуби 10 март куни «Бобур Арена»да янги мавсумдаги биринчи учрашувини ўтказади. Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоасига қарши бўлиб ўтадиган баҳсни андижонликлар катта қизиқиш билан кутишмоқда.
Одатда ҳар мавсум олдидан жамоа аъзолари билан мухлислар ўртасида ўзига хос учрашув ташкил этилади ва буни яна бир номи тақдимот маросими деб ҳам аталади. «Бургутлар» биринчи турни сафарда ОКМКга қарши ўтказгач, жамоа аъзолари ўз қароргоҳида иккинчи турга тайёргарликни бошлаганди. 10 март санаси яқинлашгани сари футбол кайфияти ҳам янада кўтарилиб бораётганини мухлислар яхши ҳис қилиб туришибди. Шу мақсадда 9 март санасида «Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар» институтининг анжуманлар залида айнан тақдимот маросими ўтказилди.
Зал мухлислар билан тўлиб-тошди. «Андижон» жамоасини соғинишгани шундоқ сезилиб турарди. Жамоа аъзоларини катта шодиёна ва хурсандчилик билан қарши олишди. Бу эса футболчи ва мураббийларга ўзгача кайфият бағишлади.
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Комилжон Собиржонович Комилов сўзга чиқиб, вилоят ҳокимининг жамоага қараётган эътибори ва қўллаб-қувватловини алоҳида эътироф этган ҳолда янги мавсумда «Андижон»га омад тилади. Бутун мавсум мобайнида футболчилардан ижобий натижалар кутишини, ҳамма вақт мухлисларни хурсанд қилишлари муҳимлиги ва ўз навбатида барча шарт-шароитлар яратилишини қўшимча қилиб ўтди.
Шундан сўнг «Андижон»нинг янги футболчилари бирма-бир таништирилди ва уларга ўз рақамлари туширилган футболкалар топширилди. Жумладан, Шерзод Эсанов №7, Бектемир Абдуманнонов №71, Демир Имери №31, Суннатилла Абдуллажонов №11, Максим Сарраф №35, Марлен Чобанов №4, Рустам Турдимуродов №77, Лука Згурский №51 ва Шахром Самиев №99-рақамларни қабул қилиб олдилар.
Қолаверса, «Андижон» бош мураббийи Александр Хомяков ҳам тадбир давомида сўзга таклиф қилинди. Тажрибали мутахассис аввало, барчани янги футбол мавсуми бошлангани билан қутлади. Жамоа аъзолари масъулиятни чуқур ҳис қилиб турганлиги, албатта, мухлисларни хурсанд қилиш асосий вазифа эканлиги, мавсумни муваффақиятли ўтказиш учун бор куч ва имкониятларни ишга солишини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, «Андижон» клуби раҳбариятидан, жумладан жамоа бош ҳомийси – «Узавтосаноат» АЖ вакили Рустам Абдурашидович Мамажонов ҳам футбол ишқибозларини янги мавсум старти билан табриклар экан, «Андижон»нинг бир неча йиллик истиқболли дастури ҳақида тўхталди. Клуб академиясини ташкил қилиш, болалар футболига эътиборни кучайтириш учун амалий ишлар бошланганлиги ва бунинг учун Беларусдан малакали мутахассислар таклиф қилинганини айтиб ўтди. Яқин келажакда «Андижон» тарбияланувчиларидан Аббос Файзуллаев ва яна шунга ўхшаш бошқа бўлажак футболимиз юлдузлари етишиб чиқишига умид қилган ҳолда клубни ҳар томонлама ривожлантириш борасида ишлар қилинаётганини ҳам билдириб ўтди. Шу билан бирга мухлисларни жамоамизни қўллаб-қувватлаши жуда ҳам муҳимлигини эслатиб ўтди ва жамоамиз аъзоларига омад тилади.
Бундан ташқари, «Андижон» фан-клуб раиси Нодир Тўйчиев мухлислик маданиятига алоҳида эътибор қаратиш муҳимлигини барчага эслатиб, ҳар қандай ҳолатда ҳам «Андижон» жамоасини фаол тарзда қўллаб-қувватлаш лозимлигини айтиб, барчани стадионга чорлади.
«Андижон» клуби сардори Илдар Маматказин эса жамоа номидан вилоят ҳокими Шуҳратбек Қўшоқбоевич Абдураҳмоновга футболчиларнинг имзоси қўйилган тўп ва 10-рақамли футболкани тақдим этди ва бу совғани вилоят ҳокими номидан ўринбосари қабул қилиб олди.
Бир сўз билан айтганда, «Андижон» клубининг 2024 йилдаги ўз майдонида бўлиб ўтадиган илк учрашуви олдидан ўтказилган тақдимот маросими жуда кўтаринки кайфиятда ўтди ва бундан футболчилар ҳам, мухлислар ҳам ўзига яраша мотивация олдилар.
«Андижон» матбуот хизмати.Манба: andijanfc.uz.Киритилган сана: 10.03.2024 07:20.
Ўқилди: 827 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Навбаҳор | 6 | 12 |
2 | Андижон | 7 | 12 |
3 | Насаф | 5 | 11 |
4 | Нефтчи | 6 | 11 |
5 | Сўғдиёна | 7 | 11 |
6 | Пахтакор | 6 | 10 |
7 | Қизилқум | 7 | 9 |
8 | ОКМК | 6 | 8 |
9 | Локомотив | 6 | 8 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 5 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 6 | 3 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
7-тур | Олимпик | 1-2 | Пахтакор |
7-тур | Металлург | 0-0 | Қизилқум |
7-тур | Нефтчи | 2-2 | Андижон |
7-тур | Сўғдиёна | 1-2 | Навбаҳор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |