-
-
ЕЧЛ 09.05.2024 00:00 Реал Мадрид 2 - 1 Бавария «A» Серия 10.05.2024 23:45 Фрозиноне - Интер Лига—1 11.05.2024 00:00 Брест - Реймс Ла-лига 11.05.2024 00:00 Алавес - Жирона Лига—1 11.05.2024 00:00 Ницца - Гавр АПЛ 11.05.2024 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити Ла-лига 11.05.2024 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас АПЛ 11.05.2024 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас АПЛ 11.05.2024 19:00 Вест Хэм - Лутон АПЛ 11.05.2024 19:00 Борнмут - Брентфорд АПЛ 11.05.2024 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед АПЛ 11.05.2024 19:00 Ньюкасл - Брайтон АПЛ 11.05.2024 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли Ла-лига 11.05.2024 19:15 Вильярреал - Севилья «A» Серия 11.05.2024 21:00 Наполи - Болонья Ла-лига 11.05.2024 21:30 Гранада - Реал Мадрид АПЛ 11.05.2024 21:30 Ноттингем Форест - Челси «A» Серия 11.05.2024 23:45 Милан - Кальяри Ла-лига 12.05.2024 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна -
Про лига. «Арал» – «Дўстлик» ўйини бошқарган ҳакам 2 ойга четлатилди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Ҳакамлар » Расмий учрашувлар
Рукн: Янгиликлар
Жорий йилнинг 12 март куни Ўзбекистон Про лигаси 1-туридан ўрин олган «Арал» – «Дўстлик» баҳси бош ҳаками Жалолиддин Ҳуснитдинов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди.
Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда бош ҳакам Жалолиддин Ҳуснитдиновга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3.3-бандига мувофиқ, барча мусобақалардан 2024 йил 15 майга қадар, яъни:
— Ўзбекистон Кубогидан 3 та тур;
— Суперлига баҳсларидан 4 та тур;
— Про лига баҳсларидан 6 та тур;
— Аёллар Олий лигасидан 8 та тур;
— U21 лигасидан 4 та тур учрашувларига четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди.
Ҳакам «Арал» – «Дўстлик» ўйинидаги қуйидаги хатога йўл қўйганди:
Ўзбекистон Про лигаси 1-туридан ўрин олган «Арал» – «Дўстлик» баҳсининг 18-дақиқасида мезбонлар ён чизиқдан тўпни жарима майдончаси ичига ошириб берган, ҳимояланаётган жамоа вакили «Арал»нинг 17-рақамли футболчисини чалиб, йиқитган. Шундан сўнг, «Арал»нинг 32-рақамли футболчиси жарима майдончаси ичига ошириб берилган тўпни қўл билан тўхтатиб, гол урган. Учрашув бош ҳаками футболчи йиқитилган вазиятни ҳам, тўп қўл билан ўйналган вазиятни ҳам эътибордан четда қолдириб, голни инобатга олган.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда 1-ҳолат учун пенальти белгиланиши керак эди, футболчи қўполлик билан йиқитилган. Шунингдек, кейинги ҳолатда тўп қўл билан ўйналган. Яъни, бош ҳакам иккала тараф зарарига хато қилган. Бу вазиятда бош ҳакам голни бекор қилиб, дастлабки ҳолатдаги йиқитилишга асосланган ҳолда пенальти белгилаши керак эди. Ҳакамнинг қарори нотўғри, деб топилди.Манба: uzfhm.uz.Киритилган сана: 14.03.2024 19:46.
Ўқилди: 1271 марта.
Билдирилган фикрлар: 4 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Андижон | 6 | 11 |
2 | Насаф | 5 | 11 |
3 | Сўғдиёна | 6 | 11 |
4 | Нефтчи | 5 | 10 |
5 | Навбаҳор | 5 | 9 |
6 | ОКМК | 6 | 8 |
7 | Қизилқум | 6 | 8 |
8 | Локомотив | 6 | 8 |
9 | Пахтакор | 5 | 7 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 4 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 5 | 2 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Андижон | 0-1 | Сўғдиёна |
6-тур | Навбаҳор | 4-0 | Локомотив |
6-тур | Бунёдкор | 0-2 | Сурхон |
6-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
6-тур | Пахтакор | 4-3 | Металлург |
6-тур | ОКМК | 3-4 | Насаф |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |