-
-
Лига—1 27.04.2024 00:00 Монпелье 1 - 1 Нант Ла-лига 27.04.2024 00:00 Реал Сосьедад 0 - 1 Реал Мадрид АПЛ 27.04.2024 16:30 Вест Хэм 2 - 2 Ливерпуль Ла-лига 27.04.2024 17:00 Лас-Пальмас 0 - 2 Жирона «A» Серия 27.04.2024 18:00 Лечче 1 - 1 Монца АПЛ 27.04.2024 19:00 Ньюкасл 5 - 1 Шеффилд Юнайтед АПЛ 27.04.2024 19:00 Фулхэм 1 - 1 Кристал Пэлас АПЛ 27.04.2024 19:00 Вулверхэмптон 2 - 1 Лутон АПЛ 27.04.2024 19:00 Ман. Юнайтед 1 - 1 Бёрнли Ла-лига 27.04.2024 19:15 Альмерия 1 - 3 Хетафе «A» Серия 27.04.2024 21:00 Ювентус 0 - 0 Милан АПЛ 27.04.2024 21:30 Эвертон 1 - 0 Брентфорд Ла-лига 27.04.2024 21:30 Алавес 3 - 0 Сельта «A» Серия 27.04.2024 23:45 Лацио 1 - 0 Верона АПЛ 28.04.2024 00:00 Астон Вилла 2 - 2 Челси Ла-лига 28.04.2024 00:00 Атлетико 3 - 1 Атлетик Бильбао Лига—1 28.04.2024 00:00 ПСЖ 3 - 3 Гавр Футзал. Осиё чемпионати 28.04.2024 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон «A» Серия 28.04.2024 15:30 Интер - Торино Лига—1 28.04.2024 16:00 Метц - Лилль Футзал. Осиё чемпионати 28.04.2024 16:00 Таиланд - Эрон Ла-лига 28.04.2024 17:00 Кадис - Мальорка Лига—1 28.04.2024 18:00 Страсбур - Ницца Лига—1 28.04.2024 18:00 Клермон - Реймс Лига—1 28.04.2024 18:00 Лорьян - Тулуза АПЛ 28.04.2024 18:00 Борнмут - Брайтон АПЛ 28.04.2024 18:00 Тоттенхэм - Арсенал «A» Серия 28.04.2024 18:00 Болонья - Удинезе Ла-лига 28.04.2024 19:15 Гранада - Осасуна Лига—1 28.04.2024 20:05 Ренн - Брест АПЛ 28.04.2024 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити «A» Серия 28.04.2024 21:00 Аталанта - Эмполи «A» Серия 28.04.2024 21:00 Наполи - Рома Ла-лига 28.04.2024 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано Лига—1 28.04.2024 22:00 Лион - Монако «A» Серия 28.04.2024 23:45 Фиорентина - Сассуоло Ла-лига 29.04.2024 00:00 Бетис - Севилья Лига—1 29.04.2024 00:00 Марсель - Ланс «A» Серия 29.04.2024 23:45 Женоа - Кальяри Ла-лига 30.04.2024 00:00 Барселона - Валенсия -
Рўзиқул Бердиев: «Бобур Абдухолиқовнинг муаммоси руҳият билан боғлиқ»
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Суперлига » Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
Суперлига 3-туридан ўрин олган Насаф ҳамда Қизилқум жамоалари ўртасидаги ўйиндан (2:1) сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйин оғир ўтишига ўзимиз сабабчимиз. Биринчи бўлим тўлиқ назоратимиз остида ўтди, аммо 60-дақиқадан сўнг тизгин меҳмонларга ўтди. Баъзи вазиятларда сўнгги узатма, айримларида сўнгги зарбани беришда кечикдик. Агар, ушбу ҳолатлардан фойдаланганимизда, яхши бўларди.
Да Силвани майдондан олиш орқали майдонга янги кучларни ташлашни мақсад қилган эдик. Улар қарши ҳужумлардан яхши фойдаланишини кутган эдик. У кўп вазиятлар яратди, Марушичда ҳам, Викторда ҳам ўта қулай имконият бўлди.
Абдухолиқовнинг муаммоси руҳият билан боғлиқ. Ундан талаб қилинаётган нарса бажарилмаяпти ва босим билан ҳаракат қиляпти. Буни енгиб ўтиш учун битта тўп киритиб олиш лозим. Бобурда етарлича қобилият бор ва умид қиламанки, тез фурсатда ушбу ҳолатдан чиқиб кета олади.
Андижонга қарши баҳс тўла стадион ва ажойиб атмосферада ўтишини тасаввур қиляпман. Бургутлар икки йилдан буён деярли бир хил таркибда ҳаракат қилишмоқда ва ўйинлари ҳам яхши шаклланган. Учрашувга қизиқиш юқори бўлиши аниқ.
Сўнгги баҳсларда биз рақибга ҳам очилиб ўйнаш имкониятини бермоқдамиз. Боиси, таркибимизда тезкор футболчилар мавжуд ва қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиш мумкин. Кўп йиллар давомида биз ҳужум қилиб, рақиб жамоа ҳимояланганда ёриб ўтиш қийин бўларди. Шунинг учун, баъзи нарсаларни ўзгартирдик.
2:0 ҳисоби футболдаги энг ёмон ҳисоб. Бу футболчиларнинг руҳиятига таъсир қилади. Тўп ўтказиб юборганимиздан сўнг ҳимояда бироз саросима бошланди. Айни шу сабабли, ҳисобни сақлаб қолишга интилдик. Қарши ҳужумда аниқроқ ҳаракат қилганимизда, режамиз тўлиқ амалга ошган бўларди. Ўйин эсдан чиқади, аммо натижа қолади.
Жўрабеков ҳамда Шулаянинг қанотдаги ўйинларидан хабаримиз бор эди. Улар беллашув сўнггига қадар фаол бўлишди. Бунга Муҳиддинов ҳамда Бозоровнинг чарчаб қолгани сабаб бўлди. Ойбек бир ойдан буён илк бор майдонга тушди ва жисмоний жиҳатдан тўлиқ тайёр эмаслигин билар эдик. Раҳматов кутилмаганда ўзини захирага олишни сўраши сабабли Насруллаевни майдонга туширдик. Шу сабабли ҳимояда чап қанотда қийналдик.
Кенжабоев сўнгги муолажаларни олиб бўлди ва эртадан умумий гуруҳга қўшилади. Умид қиламанки, Андижон билан беллашувга қадар сафга қайтади.
Насруллаев эса деярли уч ой майдонга тушмади. Унинг йўқлиги сабабли кўп нарсаларни ўзгартиришга мажбур бўляпмиз. Учта марказий ҳимоячи билан ўйнаяпмиз. Ҳужумда яхши ўйнади, ҳимояда эса курашларда ўйин амалиёти йўқлиги сезилиб қолди. Юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиб, уларни яхши ҳолатга келтиришга улгурамиз, деб ўйлайман.
Раҳматов олимпия термасидан, Абдураҳматов, Неъматов ва Абдухолиқов эса миллий терма жамоадан чақирув олган. Улар 28 март куни жамоага қайтишади. Биз эса 30 март санасида ўйнаймиз. Қолган футболчилар билан Андижонга қарши учрашувга тайёрланамиз.
Раҳматовни Туркиядаги йиғин давомида қанотда синаб кўрдик. Сабаби, қанот ҳимоясида муаммолар бор эди. Абдураҳматов термада эди, Муҳаммадиев эса жароҳатда. Мурод тезкор, тўп билан яхши муомала қилади, тез чарчаб қолмайди. У бу рақобатда марказда ҳам ўйнаши мумкин. Бунга шубҳам йўқ. Бешта беллашувда майдонга тушган бўлса, у барчасида ажойиб ҳаракат қилди ва бежизга терма жамоадан таклиф олмади", — деди Рўзиқул Бердиев.Манба: pfl.uz.Киритилган сана: 16.03.2024 23:13.
Ўқилди: 1711 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Арсенал | 34 | 77 |
2 | Манчестер Сити | 33 | 76 |
3 | Ливерпуль | 35 | 75 |
4 | Астон Вилла | 35 | 67 |
5 | Тоттенхэм | 32 | 60 |
6 | Ман. Юнайтед | 34 | 54 |
7 | Ньюкасл | 34 | 53 |
8 | Вест Хэм | 35 | 49 |
9 | Челси | 33 | 48 |
10 | Вулверхэмптон | 35 | 46 |
11 | Борнмут | 34 | 45 |
12 | Брайтон | 33 | 44 |
13 | Эвертон | 35 | 44 |
14 | Фулхэм | 35 | 43 |
15 | Кристал Пэлас | 35 | 40 |
16 | Брентфорд | 35 | 35 |
17 | Ноттингем Форест | 34 | 30 |
18 | Лутон | 35 | 25 |
19 | Бёрнли | 35 | 24 |
20 | Шеффилд Юнайтед | 35 | 16 |
Ўтган ўйинлар
35-тур | Вест Хэм | 2-2 | Ливерпуль |
35-тур | Ман. Юнайтед | 1-1 | Бёрнли |
35-тур | Вулверхэмптон | 2-1 | Лутон |
35-тур | Фулхэм | 1-1 | Кристал Пэлас |
35-тур | Ньюкасл | 5-1 | Шеффилд Юнайтед |
35-тур | Эвертон | 1-0 | Брентфорд |
35-тур | Астон Вилла | 2-2 | Челси |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Челси | - | Тоттенхэм |