-
-
«A» Серия 10.05.2024 23:45 Фрозиноне 0 - 5 Интер Ла-лига 11.05.2024 00:00 Алавес 2 - 2 Жирона Лига—1 11.05.2024 00:00 Брест 1 - 1 Реймс Лига—1 11.05.2024 00:00 Ницца 1 - 0 Гавр АПЛ 11.05.2024 16:30 Фулхэм 0 - 4 Манчестер Сити Ла-лига 11.05.2024 17:00 Мальорка 1 - 0 Лас-Пальмас АПЛ 11.05.2024 19:00 Тоттенхэм 2 - 1 Бёрнли Суперлига 11.05.2024 19:00 Олимпик 1 - 2 Пахтакор АПЛ 11.05.2024 19:00 Вулверхэмптон 1 - 3 Кристал Пэлас Суперлига 11.05.2024 19:00 Металлург 0 - 0 Қизилқум АПЛ 11.05.2024 19:00 Борнмут - Брентфорд АПЛ 11.05.2024 19:00 Вест Хэм 3 - 1 Лутон АПЛ 11.05.2024 19:00 Ньюкасл 1 - 1 Брайтон АПЛ 11.05.2024 19:00 Эвертон 1 - 0 Шеффилд Юнайтед Ла-лига 11.05.2024 19:15 Вильярреал - Севилья «A» Серия 11.05.2024 21:00 Наполи - Болонья АПЛ 11.05.2024 21:30 Ноттингем Форест - Челси Ла-лига 11.05.2024 21:30 Гранада - Реал Мадрид «A» Серия 11.05.2024 23:45 Милан - Кальяри Ла-лига 12.05.2024 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна «A» Серия 12.05.2024 15:30 Лацио - Эмполи Ла-лига 12.05.2024 17:00 Кадис - Хетафе «A» Серия 12.05.2024 18:00 Верона - Торино «A» Серия 12.05.2024 18:00 Женоа - Сассуоло Ла-лига 12.05.2024 19:15 Атлетико - Сельта АПЛ 12.05.2024 20:30 Ман. Юнайтед - Арсенал «A» Серия 12.05.2024 21:00 Ювентус - Салернитана Ла-лига 12.05.2024 21:30 Валенсия - Райо Вальекано «A» Серия 12.05.2024 23:45 Аталанта - Рома Лига—1 13.05.2024 00:00 Марсель - Лорьян Лига—1 13.05.2024 00:00 Ренн - Ланс Ла-лига 13.05.2024 00:00 Бетис - Альмерия Лига—1 13.05.2024 00:00 ПСЖ - Тулуза Лига—1 13.05.2024 00:00 Монпелье - Монако Лига—1 13.05.2024 00:00 Нант - Лилль Лига—1 13.05.2024 00:00 Клермон - Лион Лига—1 13.05.2024 00:00 Страсбур - Метц -
Суперлига-2024: 3-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Суперлига » Ҳакамлар
Рукн: Янгиликлар
Кеча, 17 март куни Ўзбекистон Суперлигаси 2024 йилги мавсуми 3-тури ўз ниҳоясига етди. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази тур якунлангач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. 3-тур доирасида ўтказилган 7 ўйинда жами 9 та баҳсли вазият юзага келди: қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин.
1-вазият: «Локомотив» – «Пахтакор» учрашуви, пенальти.
Турнинг дастлабки баҳси 36-дақиқасида «Локомотив»нинг 2-рақамли футболчиси А. Абдурашидов рақиб жарима майдончаси ичига кириб бораётган вақтида «Пахтакор»нинг 22-рақамли аъзоси У. Адҳамзода билан контакт содир бўлган ва ҳужумчи жарима майдончаси ичида йиқилган. Бош ҳакам Рустам Лутфуллин 11 метрлик нуқтага ишора қилган, ВАР ҳаками ҳам унинг қарорини тасдиқлаган.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимояланаётган жамоа футболчиси рақибини чалиб юборган. Пенальти тўғри қўйилган, ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди.
2-вазият: «Сўғдиёна» – «Олимпик» баҳси, эҳтимолий фол.
Жиззахдаги баҳснинг 44-дақиқасида мезбонлар ҳужуми аввалида икки жамоа вакиллари тўқнаш келган ва тўп «Сўғдиёна» футболчисининг қўлига теккан. Шундан сўнг, мезбонлар ҳужумни гол билан якунлаган. Дастлаб, 2-ёрдамчи ҳакам бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этган, бироқ кейинчалик ВАР ҳакамлари офсайд чизиғини чизиш орқали гол тоза урилганини қайд этишган.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Дастлабки вазиятда «Сўғдиёна» футболчисининг қўли табиий ҳолатда. Аксинча, «Олимпик» футболчиси қоида бузмоқда. Шундай бўлса ҳам, тўп мезбонларда қолгани сабабли бош ҳакам ўйинни тўхтатмаган. Гол урилган вазиятда офсайд йўқ. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.
3-вазият: «Сўғдиёна» – «Олимпик» ўйини, пенальти.
Ушбу учрашувнинг 52-дақиқасида «Сўғдиёна»нинг 22-рақамли футболчиси «Олимпик» аъзосининг оёғини босиб олган. Шундан сўнг, бош ҳакам Фирдавс Норсафаров 11 метрли жарима зарбаси белгилаган. ВАР ҳакамлари ҳам унинг қарорини тасдиқлаган.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда ҳимоячи рақибининг оёғини оёқ кийимнинг таг қисми билан босган ва бу пенальтига сабаб бўлган. Ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.
4-вазият: «Сўғдиёна» – «Олимпик», бекор қилинган пенальти.
Учрашувнинг 84-дақиқасида «Олимпик» футболчиси рақиб жарима майдончаси чизиғи устида рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетиб, йиқилган. Дастлаб бош ҳакам пенальти белгилаган, бироқ кейинчалик ВАР ҳакамлари ёрдами билан бунга ўзгартириш киритилиб, фол жарима майдончаси ичида эмас, ташқарисида бўлгани қайд этилган ҳамда жарима зарбаси белгиланган.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Фол жарима майдончаси ташқарисида содир этилган. ВАР вазиятга аралашиб тўғри қилган. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.
5-вазият: «Сўғдиёна» – «Олимпик» учрашуви, эҳтимолий пенальти.
Жиззахдаги баҳснинг 90-дақиқасида мезбонлар аъзоси Зотеевнинг зарбаси жарима майдончаси ичида «Олимпик» аъзосининг қўлига теккан. Бош ҳакам учрашувни давом эттиришга рухсат берган. Бироқ кейинчалик эътирозларга чек қўйиш мақсадида ВАР монитори ёнига борган. Такрорларни кўриб чиққан Норсафаров қарорини ўзгартирмаган ва ўйин давом эттирилган.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ҳимоячининг қўли танага ёпишиб, табиий ҳолатда турибди. Бу вазиятда бош ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қилган. ВАР такрорларида ҳам бу қарор тўғрилиги ўз тасдиғини топган. Ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.
6-вазият: «Сурхон» – «Андижон» баҳси, пенальти.
Ўйиннинг 34-дақиқасида андижонликлар жарима зарбасини ижро этгач, «Сурхон»нинг 10-рақамли футболчиси Д. Плетнев меҳмонларнинг 17-рақамли аъзоси Ф. Соҳибжоновни ўз жарима майдончаси ичида йиқитган. Вазиятни яқиндан кузатиб турган бош ҳакам Аскер Нажафалиев дарҳол 11 метрли нуқтага ишора қилган. ВАР ҳакамлари ҳам пенальтини тасдиқлаган.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: «Сурхон» футболчиси ҳужумчига нисбатан фол ишлатган, пенальти тўғри белгиланган. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.
7-вазият: «Нефтчи» – «Металлург» учрашуви, мезбонларнинг голи.
Фарғонадаги баҳснинг 89-дақиқасида мезбонлар аъзоси К. Карп рақиб дарвозасини ишғол қилган. Футболчи зарба бераётган пайтда унинг 3 та жамоадоши ўйиндан ташқари ҳолатда бўлган. Бироқ ВАР ҳакамлари такрорларни кўриб чиққач, голни инобатга олишни тавсия қилган. Шундан сўнг, гол ҳисобланган.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: ЎзФҲМ ташаббуси билан ишга туширилган 2 дарвоза ортидаги камералар бу сафар ҳам яна бир бор ўз фойдасини кўрсатди. Дарвоза ортидаги камера туширган тасвирда офсайддаги футболчилар тўп ва дарвозабон йўлини тўсмагани аниқ кўринган. Гол қоидаларга мувофиқ урилган. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.
8-вазият: «Бунёдкор» – «Навбаҳор» ўйини, эҳтимолий пенальти.
Учрашувнинг 25-дақиқасида «Навбаҳор» футболчилари жарима зарбасини ижро этгач, «Бунёдкор» дарвозабони тўпни мушти билан узоқлаштирган. Шу жараёнда тўп «Бунёдкор»нинг 11-рақамли аъзоси Т. Абдухолиқовнинг қўлига теккан. Бош ҳакам дастлаб ўйинни давом эттиришга рухсат берган. Сўнгра, ВАР ҳакамлари билан қисқа суҳбатдан кейин ўйинни давом эттириш қарорида қолган.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ўйин давом эттирилиши тўғри қарор бўлган. Тўп ўз жамоадошидан узатилган вазиятда қўлга тегса, пенальти белгиланмайди. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.
9-вазият: «Бунёдкор» – «Навбаҳор» учрашуви, пенальти.
Тошкентдаги баҳснинг 69-дақиқасида «Навбаҳор»нинг ҳужуми чоғида тўп мезбонларнинг 66-рақамли аъзоси А. Тўлқинбековнинг қўлига теккан. Дастлаб, бош ҳакам ўйинни давом эттирган. Сўнгра, ВАР ҳакамлари Олим Тўйчибоевни монитор ёнига чақиргач, ҳакам 11 метрлик жарима зарбаси белгилаган.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Тўп ҳимоячининг нотабиий ҳолатдаги қўлига теккан. Бу вазиятда ВАР ҳакамлари бош ҳакамга ёрдам бериб, тўғри қилган. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.
10-вазият: ОКМК – «Динамо» баҳси, эҳтимолий пенальти.
Олмалиқдаги учрашувда юзага келган ушбу баҳсли вазият самарқандликларнинг ҳужуми жараёнида юзага келган. «Динамо»нинг 21-рақамли ҳужумчиси А. Холмирзаев рақиб жарима майдончаси ичида тўп учун кураш чоғида ҳимоячи ва дарвозабон билан тўқнашиб, йиқилган. Бош ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берган, ВАР ҳакамлари ҳам унинг қарорини қўллаб-қувватлаган.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда тўпга биринчи бўлиб ҳимоячи теккан. Шундан сўнг, ҳимоячи ва ҳужумчи ўртасида контакт содир бўлиб, «Динамо» аъзоси йиқилган. Тўпга биринчи бўлиб ўйнагани учун ОКМК аъзоси қоидани бузмаганини қайд этишимиз мумкин. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.
11-вазият: ОКМК – «Динамо» учрашуви, эҳтимолий пенальти.
Ушбу баҳсда яна бир бор шунга ўхшаш ҳолат қайд этилди. «Динамо» жамоасининг ҳужуми чоғида жамоа вакили Х. Ҳалилов рақиб жарима майдони ичида тўп учун кураш чоғида ҳимояланаётган жамоа вакилидан оёғига енгил зарба қабул қилиб олган. Вазиятни жуда яқиндан кузатиб турган бош ҳакам Иброҳим Исмоилов ўйинни давом эттиришга рухсат берган. ВАР ҳакамлар вазиятни текшириб чиққач, пенальтига асос йўқлигини қайд этган.
Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳимоячи тўп учун кураш чоғида контакт қайд этган. Бироқ бу пенальти белгилаш учун етарли асос эмас. Қолаверса, вазиятни бош ҳакам жуда яқиндан кузатиб турган, у бу ҳолат учун 11 метрли жарима зарбаси белгиланиши нотўғри бўлишини тушунган. Ўйинни давом эттириш — тўғри қарор эди. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри, деб топилди.Манба: uzfhm.uz.Киритилган сана: 19.03.2024 10:03.
Ўқилди: 1675 марта.
Билдирилган фикрлар: 3 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Андижон | 6 | 11 |
2 | Насаф | 5 | 11 |
3 | Сўғдиёна | 6 | 11 |
4 | Нефтчи | 5 | 10 |
5 | Пахтакор | 6 | 10 |
6 | Навбаҳор | 5 | 9 |
7 | Қизилқум | 7 | 9 |
8 | ОКМК | 6 | 8 |
9 | Локомотив | 6 | 8 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 5 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 6 | 3 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
7-тур | Олимпик | 1-2 | Пахтакор |
7-тур | Металлург | 0-0 | Қизилқум |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |