-
-
-
АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:00 Замин 0 - 3 Қизилқум Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Сирдарё ФА 0 - 1 Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Андижон ФА 0 - 7 Қўқон-1912 Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 18:00 Хоразм 3 - 1 Жайхун Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия 1 - 1 Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити 2 - 1 Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона 1 - 0 Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас Ла-лига 24.04.2025 00:30 Алавес - Реал Сосьедад Ла-лига 24.04.2025 00:30 Хетафе - Реал Мадрид Ла-лига 24.04.2025 22:00 Леганес - Жирона Ла-лига 24.04.2025 22:00 Осасуна - Севилья -
Отларни кечувда алмашмайдилар, филларни эса...
Баҳо: 0Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ » Қитъа чемпионатлари » Африка миллатлар кубоги
Рукн: Янгиликлар
Осиё кубоги билан бир вақтда бўлиб ўтган Африка миллатлар кубоги турнирининг гуруҳ босқичидан катта қийинчиликлар билан Кот-Д`Ивуар терма жамоаси ўз уйида 3-марта «қора қитъа»нинг энг кучли жамоаси унвонига сазовор бўлганди.
Ҳа, Африка чемпионати - сайёрамиздаги ўта экзотик футбол мусобақаси десак, хато бўлмайди. Шомонлар, афсунгарлар, терма жамоалардаги ички исёнларни фақат ўша ерда кузатиш мумкин. Бироқ бундан ташқари, АМКда чинакам эртакнамо воқеалар ҳам рўй бериши ҳеч гап эмас. Бунга Кот-Д~Ивуарда бўлиб ўтган турнир яққол мисол бўлиши мумкин.
«Филлар» (мезбонлар терма жамоасининг тахаллуси) мусобақа бошланиши арафасида ғолибликка асосий даъвогарлар сафида эмасдилар. Букмекерлар уларнинг мезбон мақомида эканликларини ҳисобга олиб, фаворитлар рўйхатидан жой беришганди. Шу тариқа «филлар» ЖЧ-2022 турнирида ярим финалгача етиб борган Марокаш, АМКнинг амалдаги ғолиби бўлган Сенегал, шунингдек, юлдузли таркибдан шаклланган Нигерия ва Миср терма жамоалари қаторида эътироф этилганди. Якунда ҳеч бўлмаганда ярим финалга чиқиш ҳам Нигериядан ташқари, бошқа бирорта терма жамоага насиб этмади.
Ўз юртидаги турнир Кот-Д'Ивуар учун ҳам осон кечмади. Жамоа ўз гуруҳида фақат Гвинея-Бисау термасидан 3 очко тортиб олишга муваффақ бўлди. Қолган 2та турда бўлажак финалчи - Нигерияга минимал ҳисобда имкониятни бой берди, Экваториал Гвинеядан йирик ҳисобдаги шармандали мағлубиятни қабул қилиб олди ва қўшимча кўрсаткичлар эвазига бир амаллаб плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Гуруҳ босқичидаги қониқарсиз натижалардан кейин Кот-Д~Ивуар ФФ раҳбарияти сўнгги чорани қўллашга мажбур бўлиб, мусобақа авжига чиқа бошлаган паллада «филлар» етакчиларини алмаштиришга қарор қилди - 70 ёшли франциялик бош мураббий Жан-Луи Гассени истеъфога чиқарди. Шунингдек, унинг биринчи ёрдамчиси бўлмиш Гислен Прантонга ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилди. Мутасаддиларнинг кескин ҳаракатлари аламзадалик аломатими ёки терма жамоанинг кўзини очиб қўйишга бўлган уринишми, айтиш қийин. Бироқ маҳаллий футбол амалдорлари фантастик даражадаги зукколикни намойиш этишгани якунда маълум бўлди.
Бош мураббий лавозими турнир арафасида 40 йиллик юбилейини нишонлаган Эмер Фаэга топширилди. Ивуар футболининг афсоналаридан бири бўлган Фаэ футболчилик даврида 5 йил терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган, 50 мартадан кўпроқ майдонга тушиб, ЖЧ-2010да иштирок этишга ҳам улгурганди. Лекин мураббийлик соҳасида етарли тажрибага эга эмасди. ФФдагилар ҳам ундан узоқ муддат фойдаланиш ниятида эмасдилар.
Бироқ плей-офф босқичида вазият тубдан ўзгариб кетди. 1|8 финалда «филлар» Садио Мане етакчилигидаги қудратли Сенегалга дуч келдилар. Ўйин давомида 0:1 ҳисобида имкониятни бой бераётган мезбонлар 86-дақиқада мувозанатни тиклаб, овертаймларга ўтдилар. Улар самара бермагач, пенальтилар сериясида барча уринишларни голга айлантиришди. Сенегал эса битта уринишдан фойдалана олмади.
Мали терма жамоасига қарши чорак финал беллашуви янада кескинроқ ўтди. Биринчи бўлим охирида мезбонлар озчилик бўлиб қолишди. 71-дақиқада ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юборишгач, «филлар» учун турнир ниҳоясига етгандек туюлганди. Бироқ 90-дақиқада «Брайтон» вингери Симон Адингра катта саҳнага чиқиб, ҳисобни тенглаштирди. Экстра-таймлар ҳам натижа бермай поёнига яқинлашган паллада 2-бўлимда захирадан майдонга тушган «Реймс» клубининг 20 ёшли ҳужумчиси Умар Диаките сўнгги дақиқада ғалаба келтирувчи голни келтирди ва муваффақиятни ўта эҳтиросли нишонлагани учун майдондан четлатилди. Бироқ ўша паллада жазонинг аҳамияти қолмаганди.
Саратонни енгиб, совринни келтирди
Ярим финал ва ҳал қилувчи учрашувда майдон эгалари таркибида бошқа футболчи бош қаҳрамон ролини ижро этди. Унинг исм-шарифи Себастьен Аллер. 190 сантиметрли дароз футболчининг тарихи - қувончли интиҳо билан якунланган эртак. 2022 йил ёзида Нидерландиянинг «Аякс» клубида 2 сермаҳсул мавсумни ўтказган ҳужумчи Эрлинг Холанднинг ўрнини тўлдириш учун «Борусся Дортмунд» таркибига ўтганди. Бироқ янги жамоада унинг саратон хасталигига чалингани аниқланди. Июль ойида Себастьен жарроҳлик муолажасини олди, кейин бир неча ой давомида кимётерапия курсларини қабул қилди. Кузда такрорий операция муолажаси ва даволаниш билан банд бўлди. Ниҳоят, 2022 йилнинг 20 декабрида шифокорлар Аллернинг соғлом эканлигини тасдиқлашди. Январда футболчи майдонга қайтди.
Орадан 1 йил ўтгач, Себастьен Аллер ўз ватанида бўлиб ўтаётган қитъа биринчилигининг ярим финалида Конго ДР терма жамоаси дарвозасига урилган ягона гол муаллифи бўлди, финалда эса 1:1 ҳисобида якунига яқинлашаётган беллашувнинг 81-дақиқасида чемпионлик унвонини келтирган олтин голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Бундан аввал Ивуар терма жамоаси ўз таркибида Дидье Дрогбадек афсона тўп сурган 2015 йилда қитъанинг энг кучли жамоаси мақомини олганди.
Ҳа, ҳикматга биноан, кечувда отларни алмаштириш мумкин эмас. Бироқ «филлар» ўта муҳим «кечув»да қоидани бузишди. Хайриятки, ўжарлик улар фойдасига ишлади.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
Манба: Интерфутбол газетаси.Киритилган сана: 22.03.2024 23:55.
Ўқилди: 1594 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 33 | 76 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 32 | 51 |
7 | Мальорка | 33 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 32 | 39 |
14 | Валенсия | 33 | 39 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 32 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
33-тур | Валенсия | 1-1 | Эспаньол |
33-тур | Барселона | 1-0 | Мальорка |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |