-
-
Ла-лига 11.05.2024 00:00 Алавес 2 - 2 Жирона Лига—1 11.05.2024 00:00 Брест 1 - 1 Реймс Лига—1 11.05.2024 00:00 Ницца 1 - 0 Гавр АПЛ 11.05.2024 16:30 Фулхэм 0 - 4 Манчестер Сити Ла-лига 11.05.2024 17:00 Мальорка 1 - 0 Лас-Пальмас АПЛ 11.05.2024 19:00 Тоттенхэм 2 - 1 Бёрнли Суперлига 11.05.2024 19:00 Олимпик 1 - 2 Пахтакор Суперлига 11.05.2024 19:00 Металлург 0 - 0 Қизилқум АПЛ 11.05.2024 19:00 Вулверхэмптон 1 - 3 Кристал Пэлас АПЛ 11.05.2024 19:00 Борнмут 1 - 2 Брентфорд АПЛ 11.05.2024 19:00 Эвертон 1 - 0 Шеффилд Юнайтед АПЛ 11.05.2024 19:00 Ньюкасл 1 - 1 Брайтон АПЛ 11.05.2024 19:00 Вест Хэм 3 - 1 Лутон Ла-лига 11.05.2024 19:15 Вильярреал 3 - 2 Севилья «A» Серия 11.05.2024 21:00 Наполи 0 - 2 Болонья Ла-лига 11.05.2024 21:30 Гранада 0 - 4 Реал Мадрид АПЛ 11.05.2024 21:30 Ноттингем Форест 2 - 3 Челси «A» Серия 11.05.2024 23:45 Милан 5 - 1 Кальяри Ла-лига 12.05.2024 00:00 Атлетик Бильбао 2 - 2 Осасуна «A» Серия 12.05.2024 15:30 Лацио 2 - 0 Эмполи Ла-лига 12.05.2024 17:00 Кадис 1 - 0 Хетафе «A» Серия 12.05.2024 18:00 Женоа 2 - 1 Сассуоло «A» Серия 12.05.2024 18:00 Верона 1 - 2 Торино Ла-лига 12.05.2024 19:15 Атлетико - Сельта АПЛ 12.05.2024 20:30 Ман. Юнайтед - Арсенал «A» Серия 12.05.2024 21:00 Ювентус - Салернитана Ла-лига 12.05.2024 21:30 Валенсия - Райо Вальекано «A» Серия 12.05.2024 23:45 Аталанта - Рома Лига—1 13.05.2024 00:00 Клермон - Лион Лига—1 13.05.2024 00:00 Страсбур - Метц Лига—1 13.05.2024 00:00 Монпелье - Монако Лига—1 13.05.2024 00:00 Ренн - Ланс Ла-лига 13.05.2024 00:00 Бетис - Альмерия Лига—1 13.05.2024 00:00 Нант - Лилль Лига—1 13.05.2024 00:00 Марсель - Лорьян Лига—1 13.05.2024 00:00 ПСЖ - Тулуза «A» Серия 13.05.2024 21:30 Лечче - Удинезе «A» Серия 13.05.2024 23:45 Фиорентина - Монца АПЛ 14.05.2024 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль Ла-лига 14.05.2024 00:00 Барселона - Реал Сосьедад -
Бир жамоада 27 йил – жаҳон рекорди!
Баҳо: 0Бўлим: ЖАҲОН ФУТБОЛИ » Футболчилар » Рекордлар
Рукн: Янгиликлар
Бу галги қаҳрамонимиз бўлмиш Саид Бей 1912 йилда Истанбулда таваллуд топган.
У болалик чоғида британиялик денгизчилар томонидан олиб келинган футболга меҳр қўйди, кейин Усмонийлар Империясининг бошқа порт шаҳри - Измирда ёқтириб қолган спорти билан шуғуллана бошлади. Саид футбол учун ҳамма нарсадан воз кечишга тайёр эди.
Измирнинг «Олтин ўрда» клуби Саид Бей фаолиятидаги дастлабки ва ягона клуб бўлиб қолди. Ҳимоячи унинг таркибида 27 йил тўп суриб, жаҳон рекордини ўрнатган. У 800тадан кўпроқ учрашувларда суюкли жамоаси шарафини ҳимоя қилгач, 44 ёшида фаолиятини якунлаган.
Ўтган асрнинг 30-50-йиллар оралиғида турк футболининг савияси нисбатан пастроқ бўлгани сабабли, футболчи Измир Футбол лигасида маҳаллий совринлар билан кифояланишга мажбур бўлганди. Ҳозир эса жамоа қуйи лиганинг аутсайдери мақомида. Саид эса Туркия миқёсида атиги бир марта Миллий дивизоннинг энг яхши тўпурари совринига сазовор бўлганди. Ўша даврда «Фенербахче», «Галатасарой» ва «Бешиктош» клублари доимий фаворитлар эдилар. Измирликлар уларга қарши маккорлик ишлатиб, мусобақага 3та клуб вакилларидан шаклланган терма жамоани юборишди. Бироқ Саиднинг голлари ҳам сўнгги поғонадан кўтарилиш имконини бермаганди. Истанбул клубларининг соҳиблари ҳимоячини шоҳона ресторанларда меҳмон қилиб, олдига қиймати ёзилмаган чекни қўйишган ва маоши учун хоҳлаган маблағни ёзиши мумкинлигини айтишган. Бироқ Саид футболдаги даромади нонга аранг етадиган даврда ҳам таклифни рад этган, Истанбулга ўтишни истамаган. 1934 йилда Туркия турли миллат вакилларидан шаклланган аҳолини бирлаштириш мақсадида «фамилиялар ҳақида қонун» қилгач, Саид Бей Олтин Ўрдага айланди. Мамлакатдаги бошқа клубларидаги афсоналар ҳам шундай қилишди. Қарийб 100 йил ортда қолган ҳозирги пайтда жамоаларни футболчилар номи билан юритилган эканда, деган фикрга келиш мумкин. Аслида, трансферлар доимо бўлган. Лекин ҳалол ўйинчилар орасида камтарин турк яққол ажралиб туради. Саид Мальдинига битта жамоадаги иштирок бўйича жаҳон рекордини ўрнатиш имкониятини бермади.
Мальдини ва Тотти - энг садоқатли юлдузлар
Паоло ва Франческо бошқа клублардан кўплаб қизиқарли таклифларни олишган. «Милан» ва «Рома» доимо идеал ҳолатда юрмаган бўлсада, улар жамоани тарк этишмаган. Мальдинини тушуниш қийин эмас, оилавий сулолада у отаси Чезаренинг фаолиятини давом эттирган, «Милан» эса уддабуро Сильвио Берлускони раҳбарлигида футбол оламининг энг машҳур клуби даражасига кўтарилганди. Паоло «россонерлар» жамоасининг ҳақиқий шайдоси эди. Тотти эса римлик «бўрилар» билан иссиқ-совуқ кунларни бошдан кечирди, атиги бир марта Скудетто соҳиби бўлди.
Шунга қарамасдан, Ческо «А» серияси рекордчи тўпурарлари сафидан жой олган. У ҳам Мальдини каби 25 йил ўз клуби шарафини ҳимоя қилган. Футбол оламида фақат туркиялик Олтинўрда (27 йил), франциялик ҳужумчи Канале (26) ундан кўпроқ, тўп суришган. Бир жамоада 20 йилдан кўпроқ майдонга тушган ўйинчилар кўпчилик. Фақат суперюлдуз мақомидаги ўйинчиларга тўхталадиган бўлсак, «Сан-Паулу» дарвозабони Сени, шотландиялик «Ливерпуль» вингери Лиддель мисол бўла олади.
Узоқ муддатли фаолият бўйича Англия рекорди Райан Гиггзга (24) тегишли. «МЮ»нинг уэльслик ҳимоячиси ўта шўх йигит бўлишига қарамасдан, афсонавий Кантона насиҳатларига оғишмай риоя қилган: «Турмуш ўртоғини, сиёсий қарашини, динини ўзгартириш мумкин. Лекин севимли жамоани алиштириб бўлмайди!»
Мазкур цитатани кимдир ўйлаб топган, деган тахминни инкор эта олмаймиз. Лекин асл муаллиф ким эканлигидан қатъий назар, қирол Эрикнинг доно ҳикматлари хусусида баҳс бўлганида, бу эътирофни ҳам ёдга олинади. Франциялик афсона ягона муҳаббат билан мақтана олмасада, «МЮ» унинг қалбини забт этгани аниқ. Жеррард, Терри, Лэмпард ва бошқа кўплаб юлдузлар фаолияти битта жамоада ўтмаган. Барези, Адамс, Пуйоль, Скоулз, Каррагер, Гари Невилл, Костакурта ва Бергомилар эса илк жамоаларини топгач, бошқа клубларга ўтишмаган.
Акинфеев, Яшин ва Неттолар изидан борди
Дарвозабон 20 йилдан кўпроқ вақтдан бери ЦСКАнинг асосий жамоасини қўриқламоқда, ҳозирда фаолиятини давом эттираётган футболчилар орасидаги энг кучли ўйинчи. Фақат Филиппин, Мўғулистон ва Гибралтар вакиллари ундан яхшироқ натижага эришганлар. Савия жиҳатидан иккинчи классдаги рўйхатда «Динамо» кипери Антон Шунин етакчилик қилмоқда. Ёдингизда бўлса, ҳозирда футбол оламининг биринчи рақамли дарвозабони, касбдошлари орасидаги ягона «Олтин тўп» соҳиби бўлмиш Яшин клуб миқёсидаги фаолиятини шу жамоада ўтказган. Лев Ивановични ёки «Спартак» сардори Неттони ҳеч қачон «Реал»га қўйиб юборишмасди. Бироқ улар Россиянинг бошқа клубларига ҳам ўтишган эмас.
Жаҳон чемпиони мақомидаги футболчиларга тўхталадиган бўлсак, Томас Мюллер мисол бўла олади. Унга 10дан ортиқ хорижий клублардан таклифлар бўлган, лекин у доимо фақат «Бавария» билан янги шартномаларни имзолаган. Айни паллада Мюнхен гранди мураккаб даврни ўтказмоқда, «Байер»дан йирик мағлубиятни қабул қилишган куни ҳужумчини жамоадошлари жуда қаттиқ ранжитишди. Кейин жамоа Римда ЕЧЛда «Лацио»га имкониятни бой берди. Мюллер худди ўз фаолиятини «Атлетико»га бағишлаган Коке сингари клубга бўлган садоқат футболчидан кўп нарсадан воз кечишни талаб этишини яхши билади.
Нуфузли «ягона клуб ўйинчилари» рўйхатидан жой олган футболчилар чинакам садоқатни намойиш этишди. Бу ибрат олишга арзийдиган фазилат. Улар катта пуллар ва совринларни ваъда қилиш билан хиёнатга даъват этганларга қатъий «йўқ» дейишди, қадрдон жамоаларининг оғир дамларида унга далда бўлишди. Улар жамоаларни ўзгартириш билан кўплаб совринларни қўлга киритган касбдошларидан кўра кўпроқ ҳурматга сазовор бўлдилар. Албатта, Пеле, Месси, Роналду ва Зидан каби афсоналар ўз клубларини тез,тез алиштириш билан ёмон бўлиб қолганлари йўқ. Бироқ Мюллер ва Акинфеев каби садоқат намояндаларининг футбол тарихидаги ўрни ўзгача.
С.РАҲМОНОВ тайёрладиМанба: Интерфутбол газетаси.Киритилган сана: 23.03.2024 23:33.
Ўқилди: 1311 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Андижон | 6 | 11 |
2 | Насаф | 5 | 11 |
3 | Сўғдиёна | 6 | 11 |
4 | Нефтчи | 5 | 10 |
5 | Пахтакор | 6 | 10 |
6 | Навбаҳор | 5 | 9 |
7 | Қизилқум | 7 | 9 |
8 | ОКМК | 6 | 8 |
9 | Локомотив | 6 | 8 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 5 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 6 | 3 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
7-тур | Олимпик | 1-2 | Пахтакор |
7-тур | Металлург | 0-0 | Қизилқум |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |