-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 29.06.2025 01:00 Бенфика 1 - 4 Челси Суперлига 29.06.2025 19:00 Бунёдкор 3 - 2 Сўғдиёна Суперлига 29.06.2025 20:00 Бухоро 3 - 1 Шўртан Клублар ўртасида ЖЧ 29.06.2025 21:00 ПСЖ - Интер Майами Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 01:00 Фламенго - Бавария Суперлига 30.06.2025 20:00 ОКМК - Сурхон Клублар ўртасида ЖЧ 30.06.2025 23:59 Интер - Флуминенсе Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 06:00 Манчестер Сити - Ал-Ҳилол Клублар ўртасида ЖЧ 01.07.2025 23:59 Реал Мадрид - Ювентус -
«Нефтчи» Тожикистон клубини йирик ҳисобда мағлуб этди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » ПФЛ клублари » Нефтчи
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
Суперлига чемпионатида давом этаётган таннафусдан унумли фойдаланиб, ўртоқлик назорат учрашувларини режалаштирган «Нефтчи» бугун иккинчи халқаро беллашувида иштирок этди. Бу сафар Тожикистон олий дивизион вакили "Хўжанд" клуби "Нефтчи"га рақиблик қилди.
Биринчи бўлим деярли тенг курашлар остида кечаётган ва жамоалар танаффусга дуранг натижа билан йўл олишади, дея хулоса чиқариб турган мухлислар саҳнага руминиялик Михай Роман кириб келишига гувоҳ бўлдилар. 33-дақиқада жарима тўпига эга бўлган вакилларимиз зарбани ижро этишни Михай Романга ишониб топширишди ва футболчи жонли девор устидан йўллаган зарбаси чиройли тарзда дарвоза тўридан жой эгаллаб, фарғоналикларни ҳисобда оллинга олиб чиқди — 1:0. Ушбу минимал ҳисоб танаффусша қадар ўзгармади.
Иккинчи бўлимда «Нефтчи» мураббийлари захирада бўлган барча ўйинчиларни майдонга туширдилар ва улар томонидан 47-дақиқада ташкил этилган чиройли комбинация натижасида тўпга эгалик қилган Ғулом-Ҳайдар Гуламов яқин масофадан меҳмонлар дарвозасига зарба йўллаб, иккинчи тўпни киритди 2:0.
Киритилган голдан сўнг ўйинда ташаббус тўлалигича мезбонлар томонига ўтди ва бир-биридан чиройли комбинация ва ҳужумлар уюштирилиши оқибатида 81-дақиқага келиб Билолхон Тошмирзаевнинг дриблинги ва олисдан кучли зарбаси таблодаги ҳисобни 3:0 га ўзгаришига сабаб бўлди.
Ушбу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди ва «Нефтчи» ўртоқлик беллашувида йирик ғалабага эришди.
ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ
24 март "Истиқлол" стадиони
"Нефтчи"-"Хўжанд" 3:0
Голлар: Михай Роман, 33'(1:0), Ғулом-Ҳайдар Гуламов, 47'(2:0), Билолхон Тошмирзаев, 81'(3:0)
"Нефтчи": (биринчи бўлим): 35.Санжар Қувватов, 4.Боян Цигер, 21.Мухсин Убайдуллаев, 20.Анвар Ғофуров, 70.Аббос Ғуломов 19.Мирзохид Ғофуров, 8.Кетелин Карп, 23.Диёр Туропов 11.Жавохир Қахрамонов, 99.Нсунгуси Эффионг, 18.Михай Роман.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: 35.Санжар Қувватов, 3.Жалолиддин Жумабоев, 21.Мухсин Убайдуллаев (с), 14.Хуршид Мухторов, 27.Мухаммадали Холматов( 33.Шохрух Ёқубжонов 70), 66.Дониёр Валиев, 17.Санжар Қодирқулов, 24.Ғуломҳайдар Гулямов, 10.Шохруз Норхонов, 28.Бехруз Облакулов, 77.Билолхон Тошмирзаев.
Бош мураббий: Виталий Левченко
"Нефтчи" ПФК матбуот хизматиМанба: https://t.me/pfcneftchi_uz.Киритилган сана: 24.03.2024 20:11.
Ўқилди: 2679 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 13 | 28 |
3 | Навбаҳор | 14 | 26 |
4 | Нефтчи | 13 | 26 |
5 | Бунёдкор | 14 | 24 |
6 | ОКМК | 13 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Машъал | 14 | 15 |
10 | Хоразм | 14 | 14 |
11 | Сурхон | 13 | 14 |
12 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
13 | Қизилқум | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 0-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
Навбатдаги ўйинлар
14-тур | ОКМК | - | Сурхон |