-
-
АПЛ 26.04.2024 00:00 Брайтон 0 - 4 Манчестер Сити Футзал. Осиё чемпионати 26.04.2024 16:00 Таиланд 3 - 3 Тожикистон AFC U-23 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон 2 - 0 Саудия Арабистони Футзал. Осиё чемпионати 26.04.2024 19:00 Ўзбекистон 3 - 3 Эрон AFC U-23 26.04.2024 22:30 Ироқ 1 - 0 Вьетнам «A» Серия 26.04.2024 23:45 Фрозиноне 3 - 0 Салернитана Ла-лига 27.04.2024 00:00 Реал Сосьедад 0 - 1 Реал Мадрид Лига—1 27.04.2024 00:00 Монпелье 1 - 1 Нант АПЛ 27.04.2024 16:30 Вест Хэм 2 - 2 Ливерпуль Ла-лига 27.04.2024 17:00 Лас-Пальмас 0 - 2 Жирона «A» Серия 27.04.2024 18:00 Лечче 1 - 1 Монца АПЛ 27.04.2024 19:00 Вулверхэмптон 2 - 1 Лутон АПЛ 27.04.2024 19:00 Ман. Юнайтед 1 - 1 Бёрнли АПЛ 27.04.2024 19:00 Фулхэм 1 - 1 Кристал Пэлас АПЛ 27.04.2024 19:00 Ньюкасл 5 - 1 Шеффилд Юнайтед Ла-лига 27.04.2024 19:15 Альмерия 1 - 3 Хетафе «A» Серия 27.04.2024 21:00 Ювентус 0 - 0 Милан АПЛ 27.04.2024 21:30 Эвертон - Брентфорд Ла-лига 27.04.2024 21:30 Алавес - Сельта «A» Серия 27.04.2024 23:45 Лацио - Верона Лига—1 28.04.2024 00:00 ПСЖ - Гавр АПЛ 28.04.2024 00:00 Астон Вилла - Челси Ла-лига 28.04.2024 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао Футзал. Осиё чемпионати 28.04.2024 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон «A» Серия 28.04.2024 15:30 Интер - Торино Лига—1 28.04.2024 16:00 Метц - Лилль Футзал. Осиё чемпионати 28.04.2024 16:00 Таиланд - Эрон Ла-лига 28.04.2024 17:00 Кадис - Мальорка Лига—1 28.04.2024 18:00 Страсбур - Ницца «A» Серия 28.04.2024 18:00 Болонья - Удинезе Лига—1 28.04.2024 18:00 Лорьян - Тулуза АПЛ 28.04.2024 18:00 Борнмут - Брайтон АПЛ 28.04.2024 18:00 Тоттенхэм - Арсенал Лига—1 28.04.2024 18:00 Клермон - Реймс Ла-лига 28.04.2024 19:15 Гранада - Осасуна Лига—1 28.04.2024 20:05 Ренн - Брест АПЛ 28.04.2024 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити «A» Серия 28.04.2024 21:00 Аталанта - Эмполи «A» Серия 28.04.2024 21:00 Наполи - Рома Ла-лига 28.04.2024 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано Лига—1 28.04.2024 22:00 Лион - Монако «A» Серия 28.04.2024 23:45 Фиорентина - Сассуоло Ла-лига 29.04.2024 00:00 Бетис - Севилья Лига—1 29.04.2024 00:00 Марсель - Ланс -
А Серияда чўкаётган клуб
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Клублар » Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
"Салернитана" омадсизлик тубига ғарқ бўлмоқда: жамоа А Сериядан тушиб кетишга деярли маҳкум. Бу жорий мавсумда уларни қутқариш учун кўнгилли бўлган тўртинчи мураббийнинг истеъфосига сабаб бўлади. Франк Рибери унга шерик бўлиши мумкин эди.
Нажоткор мураббий ва Филиппо Индзаги муваффақиятсизликка учради, унга бешта ўйин кифоя қилди. Бу пасайиш сабабларидан бири мураббийларнинг доимий алмашинишидир. Келгуси ўйинларда Стефано Колантуонога ишонч билдирилади - ва бу 2023/24 йилги мавсум учун тўртинчи марта мураббийнинг алмашинишидир.
“Салернитана” ўтган йилни клубни А Серияда сақлаб қолишга ёрдам берган Пауло Соуса билан бошлади. Аммо муваффақиятни мустаҳкамлашнинг иложи бўлмади: португалияликнинг ишдан бўшатилиши кўп куттирмади. Жамоа биргина кубокдаги ўйинни айтмаса ("Тернана" билан атиги 1:0). қолган барча учрашувларда ютқазаверди. Ачинарли тарзда тўплар фарқи 4:17га етди. Олтита мағлубиятдан учтаси ҳалокатли тарзда содир бўлди. Натижада 10 октябрда истеъфо содир бўлди.
Филиппо Индзаги Соусанинг ўрнига келди ва дастлаб "Кальяри" билан 2:2 ҳисобидаги дуранг ўйнади. "Салернитана" турнир жадвалида сўнгги ўринга тушиб кетди, бироқ натижалар бироз яхшиланди: октябрь ойи охирида Италия кубогида “Сампдория” мағлуб этилди, "Верона"дан уч очко олинди (1:0), ундан олдинги ўйинда эса "Милан" билан 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Улар деярли йирик мағлубиятсиз вақтни ўтказишди. Декабрь ойи ўрталарида фақат "Аталанта"дан ҳалокатли мағлубият қабул қилиб олинди (1:4). Кейин яна пасайиш: еттита ўйинда ғалабасиз серия ва кубокда “Ювентус”дан 1:6 ҳисобидаги мағлубият. "Эмполи"дан ҳам 1:3 ҳисобида ютқазиқ содир бўлгандан кейин барча сабр тугади - Индзаги ҳам ишдан бўшатилди.
Фабио Ливерани мавсумдаги учинчи мураббийга айланди. 47 ёшли италиялик 2022 йилнинг декабридан бери Б серияда "Кальяри"дан истеъфога чиқарилганидан кейин мураббийлик қилмаётганди. Ливерани сафарда “Интер”га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Индзагидан фарқли ўлароқ, Фабио бор-йўғи бешта ўйинда ишлади: дуранг ва тўртта мағлубият, тўплар фарқи 3:12 ва жамоа жадвалда ҳамон охирги ўринда қолди. Клуб “Лечче”га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг мураббий бу лавозимидан олиб ташланди, мураббий бор-йўғи бир ой ишлади.
19 март куни клуб Стефано Колантуонони мавсум охиригача қабул қилиб олди. Бундан ташқари, "Салернитана" мухлислари клубга Индзагини қайтариши мумкинлигини ёзишди. Пиппонинг 2025 йилгача шартнома имзолашини талаб қилишди. Якунда Колантуоно танланди. Франк Риберининг ўзи унга ёрдам беришга чақирилганди! Француз футболчилик фаолиятини 2022 йилда "Салернитана"да якунлаган. Бироқ Франк бу таклифни рад этди ва оиласи билан Мюнхенда қолди. Дарвоқе, Рибери аллақачон мураббийлик машғулотларини якунламоқда: февраль ойида у “Бавария” ёшлар жамоасини қабул қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бу билан барча муаммолар тугаб қолмайди. "Салернитана" учун 2023/24 йилги мавсум қийинчиликлардан иборат бўлиб қолди. Энг долзарб муаммо жамоанинг асосий тўпурарларидан бири Булайе Диа билан боғлиқ: сенегалликнинг барча турнирларда тўртта голи бор. Диа ўтган мавсумда 16 та гол урди. 2 март куни "Салернитана" “Удинезе” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади, мураббий ўйин охирида ҳужумчини майдонга туширмоқчи бўлди, бироқ у майдонга тушишдан бош тортди. Фабио Ливерани ўйиндан сўнг футболчи билан энди ҳисоблашмаслигини айтди: “Диа ўйнашни истамади, клуб ҳам, мен ҳам буни инобатга оламиз. 7-8 дақиқа қолди, у ниҳоят қарор қилди. Энди бу менинг эмас, билки ҳамкасбларимнинг муаммоси. Мен бу ерга келишга рози бўлдим, чунки мен футболда катта иштиёқ билан яшайман. Мен ҳамон омон лигада қолишга ишонаман ва менинг футболчиларим ҳам шундай ўйлашади", – деди мураббий. Шу пайтдан бошлаб, Булайе "Салернитана"нинг иккала ўйинида ҳам таркибга киритилмади ва сенегалликнинг умумий голсиз серияси 2023 йилнинг ноябридан бери тўрт ой давом этди. Бироқ, Ливеранининг ўзи энди у ерда эмас. Балки ҳужумчи Колантуоно билан тил топишар.
"Салернитана" бир йил олдин Давиде Николани ишдан бўшатгандан сўнг уни 48 соат ўтгач яна жамоага қайтаришганди. Агар контекстни билсангиз, 2023/24 йилги мавсумдаги мураббийлар алмашинуви ажабланарли эмас. "Аталанта"га 2:8 ҳисобида мағлуб бўлгач, клуб Николани четлатди ва уларни четлатиш ҳайратга солмади. "Салернитана" президенти Данило Иерволино мураббийга қўнғироқ қилиб, сабабларини айтди. Никола уларни қабул қилди, лекин жамоада қолишни жуда хоҳлашини айтди ва у қатъият билан Иерволинодан фикрини ўзгартиришни сўради.
Ижтимоий тармоқларда Давиде эмоционал ҳолатга тушиб қолди: “Мен бу оғир мағлубият учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммамга олдим. Чунки мен бу жамоага ишонаман. Мен президентдан истеъфога чиқиш ҳақидаги қарорини қайта кўриб чиқишни сўрадим, чунки футбол қуришни хоҳлайдиган инсонга бу қарорлар ёқмаслиги аниқ. Мен "Салернитана"ни яхши кўраман ва бу лойиҳага кўр-кўрона ишонаман. Булар мен ажралишни истамайдиган одамлардир. Менга қўнғироқ қилгани учун Президентимизга миннатдорчилик билдираман. Бунинг учун мен унинг ишончини бор кучим ва бор иштиёқим билан оқламоқчиман", – деди мураббий. Кўринишидан, бу Иерволинога таъсир қилган. 48 соат ичида мураббий яна жойига қайтарилди!
Бироқ Николанинг миссияси узоқ давом этмади: 2023 йил февраль ойида у яна ишдан бўшатилди. Сабаби А Сериянинг тўртта учрашувидаги учта мағлубият энди раҳбариятга оғирлик қилди.
Киритилган сана: 24.03.2024 21:12.
Ўқилди: 1479 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Арсенал | 34 | 77 |
2 | Манчестер Сити | 33 | 76 |
3 | Ливерпуль | 35 | 75 |
4 | Астон Вилла | 34 | 66 |
5 | Тоттенхэм | 32 | 60 |
6 | Ман. Юнайтед | 34 | 54 |
7 | Ньюкасл | 34 | 53 |
8 | Вест Хэм | 35 | 49 |
9 | Челси | 32 | 47 |
10 | Вулверхэмптон | 35 | 46 |
11 | Борнмут | 34 | 45 |
12 | Брайтон | 33 | 44 |
13 | Эвертон | 35 | 44 |
14 | Фулхэм | 35 | 43 |
15 | Кристал Пэлас | 35 | 40 |
16 | Брентфорд | 35 | 35 |
17 | Ноттингем Форест | 34 | 30 |
18 | Лутон | 35 | 25 |
19 | Бёрнли | 35 | 24 |
20 | Шеффилд Юнайтед | 35 | 16 |
Ўтган ўйинлар
35-тур | Вест Хэм | 2-2 | Ливерпуль |
35-тур | Ман. Юнайтед | 1-1 | Бёрнли |
35-тур | Вулверхэмптон | 2-1 | Лутон |
35-тур | Фулхэм | 1-1 | Кристал Пэлас |
35-тур | Ньюкасл | 5-1 | Шеффилд Юнайтед |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Челси | - | Тоттенхэм |