-
-
ЕЧЛ 08.05.2024 00:00 ПСЖ 0 - 1 Боруссия Д ЕЧЛ 09.05.2024 00:00 Реал Мадрид 2 - 1 Бавария «A» Серия 10.05.2024 23:45 Фрозиноне - Интер Лига—1 11.05.2024 00:00 Ницца - Гавр Лига—1 11.05.2024 00:00 Брест - Реймс Ла-лига 11.05.2024 00:00 Алавес - Жирона -
"Андижон" легионери: “Бу йил голлар уришга жуда ташнаман”
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Футболчилар » Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
“Андижон” клуби мавсумни шиддатли бошлади. Буни дастлабки учта учрашув ҳам кўрсатиб қўйди. Олдинда эса “Бургутлар”ни “Насаф”га қарши жуда муҳим ўйин кутмоқда.
Голлар уришда фаоллик кўрсаётган “Андижон” куни кеча ўз майдонида Қирғизистон U20 термасига қарши халқаро ўртоқлик ўйинида иштирок этди ҳамда рақибини 3:0 ҳисобида таслим қилди.
Голлардан бирига черногориялик легионер Армин Бошняк муаллифлик қилди. У бир қатор саволларга жавоб қайтарди.
-Армин, Қирғизистон ёшлар терма жамоасига қарши ўйин ҳақида фикрингиз қандай?
-Бу биз учун яхши даражадаги ўртоқлик ўйини бўлди. Бундай ўйинни жамоамизга катта фойдаси бўлади, деб ўйлайман. “Насаф”га қарши учрашувга тайёргарлигимизни янада кучайтирамиз.
-30-март куни “Андижон” клубини ниҳоятда муҳим ўйин кутмоқда. Сиз бўлажак учрашувдан нима кутяпсиз?
-Биз ҳар бир ўйинда қилганимиздек, доим 100 фоиз имкониятимизни ишга солиб, бор кучимизни бериб ўйнаймиз. Ҳамиша яхши натижага умид боғлаймиз.
-Умуман айтганда, “Андижон” янги мавсумни яхши бошлади. Сизнингча, бунинг асосий сабаби нимада?
-Бизнинг яхши натижаларимиздаги асосий сабаби шундан иборатки, биз яхши шуғулланамиз ва тайёргарлигимиз ҳам шунга яраша. Бунга жамоа ичидаги атмосфера катта ёрдам беради. Қолаверса, янги футболчиларни танлашда ҳам анча омадли бўлдик. Яхши ўйинчилар таркибимизга қўшилишди.
-Клуб 3 та учрашувда 8 та гол урди, ўртоқлик ўйинида эса 3 та. Кўриниб турибдики, жамоа жуда тажовузкор ўйнамоқда.
-Ҳа, биз кўп гол уряпмиз. Бунинг учун айнан шунинг устида кўпроқ ишлаяпмиз. Ушбу киритилаётган голлар учун бутун жамоа олқиш олишга ҳақли. Бу бутун жамоанинг меҳнати сарамаси ўларо киритилаётган голлардир. Биз киритаётган голлар учун бутун жамоа ҳурматга лойиқ.
-Сиз чемпионатда ва ўртоқлик ўйинларида биттадан гол урдингиз. Бу борада сизда ҳам гол уришга чанқоқлик кўриняпти. “Насаф” билан беллашувда ҳам гол ура оласизми?
-Мен миллий чемпионатда ҳам, ўртоқлик учрашувларида ҳам гол ураётганимдан хурсандман. Бу йилда голлар уришга жуда ташнаман ва буни ниҳоятда хоҳлайман. Имкон қадар кўпроқ голла уриб жамоамга фойдам тегса хурсанд бўламан ва бу менинг мақсадим.
-“Бобур Арена”даги муҳит ва сизга ва жамоага қандай таъсир кўрсатяпти? Масалан, олдин тўп сурган клубларингизда шундай муҳитни кўрганмисиз?
-Бизда мамлакатдаги энг яхши мухлислик бор ва жуда яхши атмосферада ўйнаяпмиз. Кийим алмаштириш хонасида, жамоа ичида, бутун шаҳарда, умуман барчаси ажойиб ва мухлисларимизнинг ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаши ҳам сабаб бўлмоқда. Улар бизни мана шундай яхши натижаларга етаклаб келишяпти. Улар бўлмаганида бу каби ўйин кўрсата олмаган бўлардик.
-30-март оқшомида бўлиб ўтадиган учрашув олдидан мухлисларга нима дея оласиз?
-Ишқибозларимизга катта раҳмат. Уларнинг ёрдами билан яна ғалаба қозонамиз, деган умиддаман.
Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати.Киритилган сана: 26.03.2024 04:56.
Ўқилди: 754 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Андижон | 6 | 11 |
2 | Насаф | 5 | 11 |
3 | Сўғдиёна | 6 | 11 |
4 | Нефтчи | 5 | 10 |
5 | Навбаҳор | 5 | 9 |
6 | ОКМК | 6 | 8 |
7 | Қизилқум | 6 | 8 |
8 | Локомотив | 6 | 8 |
9 | Пахтакор | 5 | 7 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 4 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 5 | 2 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Андижон | 0-1 | Сўғдиёна |
6-тур | Навбаҳор | 4-0 | Локомотив |
6-тур | Бунёдкор | 0-2 | Сурхон |
6-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
6-тур | Пахтакор | 4-3 | Металлург |
6-тур | ОКМК | 3-4 | Насаф |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |