-
-
Ла-лига 11.05.2024 00:00 Алавес 2 - 2 Жирона Лига—1 11.05.2024 00:00 Брест 1 - 1 Реймс Лига—1 11.05.2024 00:00 Ницца 1 - 0 Гавр АПЛ 11.05.2024 16:30 Фулхэм 0 - 4 Манчестер Сити Ла-лига 11.05.2024 17:00 Мальорка 1 - 0 Лас-Пальмас АПЛ 11.05.2024 19:00 Тоттенхэм 2 - 1 Бёрнли Суперлига 11.05.2024 19:00 Олимпик 1 - 2 Пахтакор Суперлига 11.05.2024 19:00 Металлург 0 - 0 Қизилқум АПЛ 11.05.2024 19:00 Вулверхэмптон 1 - 3 Кристал Пэлас АПЛ 11.05.2024 19:00 Борнмут 1 - 2 Брентфорд АПЛ 11.05.2024 19:00 Эвертон 1 - 0 Шеффилд Юнайтед АПЛ 11.05.2024 19:00 Ньюкасл 1 - 1 Брайтон АПЛ 11.05.2024 19:00 Вест Хэм 3 - 1 Лутон Ла-лига 11.05.2024 19:15 Вильярреал 3 - 2 Севилья «A» Серия 11.05.2024 21:00 Наполи 0 - 2 Болонья Ла-лига 11.05.2024 21:30 Гранада 0 - 4 Реал Мадрид АПЛ 11.05.2024 21:30 Ноттингем Форест 2 - 3 Челси «A» Серия 11.05.2024 23:45 Милан 5 - 1 Кальяри Ла-лига 12.05.2024 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна «A» Серия 12.05.2024 15:30 Лацио - Эмполи Ла-лига 12.05.2024 17:00 Кадис - Хетафе «A» Серия 12.05.2024 18:00 Женоа - Сассуоло «A» Серия 12.05.2024 18:00 Верона - Торино Ла-лига 12.05.2024 19:15 Атлетико - Сельта АПЛ 12.05.2024 20:30 Ман. Юнайтед - Арсенал «A» Серия 12.05.2024 21:00 Ювентус - Салернитана Ла-лига 12.05.2024 21:30 Валенсия - Райо Вальекано «A» Серия 12.05.2024 23:45 Аталанта - Рома Лига—1 13.05.2024 00:00 Клермон - Лион Лига—1 13.05.2024 00:00 Страсбур - Метц Лига—1 13.05.2024 00:00 Монпелье - Монако Лига—1 13.05.2024 00:00 Ренн - Ланс Ла-лига 13.05.2024 00:00 Бетис - Альмерия Лига—1 13.05.2024 00:00 Нант - Лилль Лига—1 13.05.2024 00:00 Марсель - Лорьян Лига—1 13.05.2024 00:00 ПСЖ - Тулуза «A» Серия 13.05.2024 21:30 Лечче - Удинезе «A» Серия 13.05.2024 23:45 Фиорентина - Монца АПЛ 14.05.2024 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль Ла-лига 14.05.2024 00:00 Барселона - Реал Сосьедад -
Александр Хомяков: "Ҳиссиётлар, хавфли вазиятлар ўйинни янада қизиқарли бўлишини таъминлади"
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Суперлига » Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
“Андижон” – “Насаф” (1:1) ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Бургутлар” бош мураббийи Александр Хомяков қатнашди.
"Айтишим мумкинки, жуда қизиқарли ўйин бўлди. Ҳиссиётлар, хавфли вазиятлар ўйинни янада қизиқарли бўлишини таъминлади. Етарлича қаршилик кўрсатдик, ўзбек футболининг байроқдор жамоасига қарши ҳужумкор ўйин намойиш қилдик. Кўриниб турибдики, улар тажрибали. Умумий маънода айтганда, ўйиндан қониқдим. Ғалабага иштиёқимиз кучли эди. Аммо биз ўйлаган ишларни барчаси ҳам ўхшамади. Йигитларга ўйинни муносиб ўтказишгани учун раҳмат айтаман. Биринчи таймни дуранг билан тугатдик. Иккинчи бўлимда эса ўйинни ўз қўлимизга олишга ҳаракат қилдик. Биз олдиндан қандай ўйин кўрсатишни режалаштириб олгандик. Дастлабки 15 дақиқада рақибга имкон бермасликка ҳаракат қилдик. Кўрдинглар, биринчи қарши ҳужумда дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Футболчилар характер кўрсатишди ва майдонида “ёниб” ўйнадилар. Шу боис уларга яна бир бор миннатдорчилик билдираман.
- Ғалабага нима етишмади?
- Маҳорат етишмади. Ҳаммамизга яхши маʼлумки, “Насаф” тажрибали жамоа ҳисобланади. Кўрдингизки, уларнинг таркиби анча шаклланган. Жисмонан кучли футболчилардан иборат. Шу боис ақли ўйин кўрсатишди. Биринчи таймда ҳам уларнинг тажрибаси билинди. Биринчи бўлим ўрталарида эса қулай имкониятлардан фойдалана олмадик. Рақиб қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилди, тезкор ўйинчиларига эга. Худога шукурки, бир қанча вазиятларда яхши ҳаракат қилдик ва дарвозабонимиз ҳам бизни қутқариб қолди. Натижадан қониқдим.
- Лука Згурцкийнинг ҳолати қандай? У жароҳат олгандек туюлди…
- У қарши ҳужумларда катта ҳажмдаги ишни бажарди. Унда имкониятлар бўлди. Уч ҳимоячи ўртасида ҳам ёриб чиқишга ҳаракат қилди. Ёш футболчи бўлгани учун балки имкониятлардан тўгʻри фойдалана олмагандир. Ҳозир унинг ҳолатини кўриб чиқамиз. Бир неча кундан сўнг бизни пойтахтда навбатдаги ўйин кутиб турибди. Умид қиламанки, Лукада жиддий жароҳат ёʻқ.
- 75-дақиқадан кейин ўйинчилар чарчагандек кўринди…
- Албатта, чарчаб қолдик. Қаранг, биз қандай футбол намойиш этяпмиз. Доимо боғловчи ҳужумкор футбол кўрсатяпмиз. Тўпни ўз назоратимизга олиб, тезкор қарши ҳужумларга ўтадиган ўйин намойиш қиляпмиз. Иккинчи бўлимда анча тажрибали футболчиларни туширганимиздан кейин ўйин сурати биз томонга ўта бошлади. Тиккаланиш бироз қийин кечяпти. Шунинг эвазига баъзида куч етмай қоляпти. Жамоа янги шаклланган ва ёш.
- Самиев “Локомотив” билан ўйинда майдонга тушадими?
- Ҳа, 5-6 кун вақт бор. Уни ўйинга тайёрлаймиз. Албатта, ёш ҳужумчини туширишга мажбур бўлдик. У ўйин охирида ғалаба голини уриши мумкин эди. ўша вазиятда унга тажриба етишмади ҳамда яхши вазиятдан фойдалана олмади. Катта ўйинларда маҳорати камлиги билиниб қолди. ўйлайманки, ёш ўйинчиларимиз тез орада ўзларини кўрсатишни бошлайдилар. Уларга катта футболда яна озгина вақт керак.
- “Андижон” ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичида қийин рақибларга дуч келди. Шу ҳақида фикрингиз?
- Бу биз учун яхши. Бу каби гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш биз учун ёқимли бўлади. Бошқа томондан эса бу бизга яна қўшимча тажриба бўлади. Бор кучимизни максимал даражада сарфлашга ва узоқроққа боришга ҳаракат қиламиз" - деди Хомяков.
Манба: "Андижон" матбуот хизмати.Киритилган сана: 30.03.2024 22:40.
Ўқилди: 1052 марта.
Билдирилган фикрлар: 7 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Андижон | 6 | 11 |
2 | Насаф | 5 | 11 |
3 | Сўғдиёна | 6 | 11 |
4 | Нефтчи | 5 | 10 |
5 | Пахтакор | 6 | 10 |
6 | Навбаҳор | 5 | 9 |
7 | Қизилқум | 7 | 9 |
8 | ОКМК | 6 | 8 |
9 | Локомотив | 6 | 8 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 5 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 6 | 3 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
7-тур | Олимпик | 1-2 | Пахтакор |
7-тур | Металлург | 0-0 | Қизилқум |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |