-
-
Ла-лига 06.05.2024 00:00 Райо Вальекано 0 - 1 Альмерия Ла-лига 06.05.2024 00:00 Севилья 3 - 0 Гранада Суперлига 06.05.2024 18:00 Қизилқум 1 - 1 Нефтчи «A» Серия 06.05.2024 21:00 Салернитана 1 - 2 Аталанта «A» Серия 06.05.2024 23:45 Удинезе - Наполи АПЛ 07.05.2024 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед Лига—1 07.05.2024 00:00 Лилль - Лион ЕЧЛ 08.05.2024 00:00 ПСЖ - Боруссия Д ЕЧЛ 09.05.2024 00:00 Реал Мадрид - Бавария -
Расман! Суперлигада 5-турнинг 3 та ўйини ОТЖ йиғини сабаб қолдирилди
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Суперлига » Ўйинлар
Рукн: Янгиликлар
Қатар мезбонлик қиладиган U23 Осиё кубоги стартига саноқли кунлар қолди. Темур Кападзе бошқарувидаги U23 Ўзбекистон терма жамоаси 2 апрель куни йиғинга киришади.
Париж Олимпиадаси йўлида курашга кирадиган Кападзе терма жамоа йиғинига "Насаф"дан 4 ва "Пахтакор"дан 5 нафар футболчини жалб қилди. Уларнинг барчаси ўз жамоасининг асосий футболчилари ҳисобланади. Шунингдек, "Олимпик" терма асосини ташкил қилади.
Лига Олимпия термаси билан 2024 йилги тақвим масаласида ўтган мавсумнинг октябрь ойида фикр алмашган бўлиб, унда Суперлига 5-туридаги айрим беллашувлар санаси ўзгариши кўзда тутилганди. Олимпиячилар Қатарга йўл оладиган даврда эса Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи ўйинлари ўтказилади. Мазкур мусобақада "Олимпик" Тошкентда қолган футболчилар билан иштирок этиши масаласида келишилган.
Кутилганидек, Кападзе "Насаф" ва "Пахтакор" клубларининг 3 нафардан ортиқ футболчисига суянишга қарор қилди. "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 10.9-бандида олимпия терма жамоаси учун уч футболчисини тақдим этган клуб олдиндаги беллашув санасини ўзгартиришни сўрашга ҳақли эканлиги кўрсатилган. "Насаф" ва "Пахтакор" бу имтиёздан фойдаланишга қарор қилди. Шунингдек, келишув асосида "Олимпик" иштирокидаги Суперлига ўйини ҳам улар қаторида бошқа санада ўтказилади.
Суперлига 5-турида "Насаф" "Навбаҳор" билан уй, "Пахтакор" эса "Нефтчи" билан сафар ўйинида иштирок этиши керак эди. Лига қолдирилган беллашувлар қачон бўлиб ўтиши масаласига кейинроқ ойдинлик киритади.
Киритилган сана: 01.04.2024 11:42.
Ўқилди: 1902 марта.
Билдирилган фикрлар: 7 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Андижон | 6 | 11 |
2 | Сўғдиёна | 6 | 11 |
3 | Нефтчи | 5 | 10 |
4 | Навбаҳор | 5 | 9 |
5 | Насаф | 4 | 8 |
6 | ОКМК | 5 | 8 |
7 | Қизилқум | 6 | 8 |
8 | Локомотив | 6 | 8 |
9 | Сурхон | 6 | 7 |
10 | Пахтакор | 4 | 4 |
11 | Олимпик | 4 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 4 | 2 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Андижон | 0-1 | Сўғдиёна |
6-тур | Навбаҳор | 4-0 | Локомотив |
6-тур | Бунёдкор | 0-2 | Сурхон |
6-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |