-
-
-
Клублар ўртасида ЖЧ 02.07.2025 06:00 Боруссия Д 2 - 1 Монтеррей Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Пахтакор 2 - 1 Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 02.07.2025 20:00 Хоразм 1 - 3 Навбаҳор Суперлига 02.07.2025 20:00 Динамо 0 - 2 Нефтчи -
Ўзбeкистон хоккeй бўйича U18 Осиё ва Окeания чeмпионатига мeзбонлик қилади
Баҳо: 0Бўлим: СПОРТ » Спорт турлари » хоккей
Рукн: Янгиликлар
Ўзбeкистон хоккeй бўйича U18 Осиё ва Окeания чeмпионатига мeзбонлик қилади. Йирик халқаро турнир 2024 йилнинг 23-30 апрель кунлари Тошкент ва Самарқандда бўлиб ўтади.
18 ёшгача бўлган спортчилар терма жамоалари учун Осиё ва Океания чемпионати илк бора 2023 йил март ойида Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда ташкил этилганди. Ўтган йилги мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси барча беш учрашувда Мўғулистон, Туркманистон, БАА, Таиланд ва Эрон терма жамоалари устидан ғалаба қозониб, Ғолиблар кубогини қўлга киритди. Чемпионатнинг энг яхши хоккейчиси сифатида ўзбекистонлик спортчи Жасурбек Рустамхонов тан олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз байрами муносабати билан сўзлаган табригида айнан ушбу ёш спортчимизнинг мамлакатимиз тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида алоҳида таъкидлади.
Ўзбекистон ғолиб мамлакат сифатида Халқаро хоккей федерацияси (IIHF) раҳбарлигида 2024 йилда турнирни ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди. Осиё ва Океания чемпионатининг мавқеи кундан кунга ошиб бормоқда. Бу йил турнирда 6 та эмас, балки 10 та ўсмирлар терма жамоаси иштирок этади.
Турнирни ўтказиш формуласи қуйидагича: иштирокчилар икки гуруҳга бўлинади, уларда тўртта рақиб жамоа ўзаро беллашадилар. Тошкентдаги «Ҳумо Арена»да бўлиб ўтадиган "А" гуруҳи матчларида Ўзбекистон, Таиланд, Эрон, Малайзия ва Қувайт ўсмирлар терма жамоалари куч синашади. Мўғулистон, БАА, Ҳиндистон, Макао ва Индонезиянинг ўсмирлар терма жамоалари эса Самарқанддаги "B" гуруҳ ўйинларида иштирок этадилар. Жамоалар эгаллаган ўринларни ўз гуруҳларида тақсимлагандан сўнг, Тошкентда 9, 7, 5, 3 ва 1-ўринлар учун шиддатли ўйинлар бўлиб ўтади.
Терма жамоамизнинг турнирдаги асосий мақсади - чемпионлик унвонини ҳимоя қилишдир. Ўзбекистон хоккей федерацияси хоккей мухлисларини қизғин беллашувларни томоша қилишга ва Ўзбекистон хоккейининг ёш спортчиларини халқаро мусобақаларда қўллаб-қувватлашга таклиф этади.Манба: aniq.uz.Киритилган сана: 01.04.2024 19:44.
Ўқилди: 1054 марта.
Билдирилган фикрлар: 2 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 14 | 32 |
2 | Динамо | 14 | 28 |
3 | Нефтчи | 14 | 27 |
4 | Навбаҳор | 14 | 26 |
5 | Бунёдкор | 14 | 24 |
6 | ОКМК | 14 | 24 |
7 | Пахтакор | 14 | 23 |
8 | Андижон | 14 | 17 |
9 | Сурхон | 14 | 17 |
10 | Машъал | 14 | 15 |
11 | Хоразм | 14 | 14 |
12 | Қизилқум | 14 | 14 |
13 | Сўғдиёна | 14 | 13 |
14 | Бухоро | 14 | 12 |
15 | Қўқон-1912 | 14 | 12 |
16 | Шўртан | 14 | 9 |
Ўтган ўйинлар
14-тур | Хоразм | 2-3 | Андижон |
14-тур | Қўқон-1912 | 2-3 | Динамо |
14-тур | Насаф | 2-2 | Пахтакор |
14-тур | Навбаҳор | 6-0 | Машъал |
14-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
14-тур | Бунёдкор | 3-2 | Сўғдиёна |
14-тур | Бухоро | 3-1 | Шўртан |
14-тур | ОКМК | 0-1 | Сурхон |