-
-
ЕЧЛ 09.05.2024 00:00 Реал Мадрид 2 - 1 Бавария «A» Серия 10.05.2024 23:45 Фрозиноне - Интер Лига—1 11.05.2024 00:00 Брест - Реймс Ла-лига 11.05.2024 00:00 Алавес - Жирона Лига—1 11.05.2024 00:00 Ницца - Гавр АПЛ 11.05.2024 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити Ла-лига 11.05.2024 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас АПЛ 11.05.2024 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас АПЛ 11.05.2024 19:00 Вест Хэм - Лутон АПЛ 11.05.2024 19:00 Борнмут - Брентфорд АПЛ 11.05.2024 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед АПЛ 11.05.2024 19:00 Ньюкасл - Брайтон АПЛ 11.05.2024 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли Ла-лига 11.05.2024 19:15 Вильярреал - Севилья «A» Серия 11.05.2024 21:00 Наполи - Болонья Ла-лига 11.05.2024 21:30 Гранада - Реал Мадрид АПЛ 11.05.2024 21:30 Ноттингем Форест - Челси «A» Серия 11.05.2024 23:45 Милан - Кальяри Ла-лига 12.05.2024 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна -
БАА Про Лигасида фаолиятини давом эттираётган юлдузлар
Баҳо: 0Бўлим: ОСИЁ » Футболчилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
«Барселона», «Ювентус» ва Дортмунднинг «Боруссия» клубларининг собиқ юлдузлари ҳозирда Бирлашган Араб Амирликлари Про-лигасида тўп сураётган унутилган тўпчилар қаторига киради.
Сўнгги бир неча йил ичида футбол Яқин Шарқда катта қадамлар ташлаганига шубҳа йўқ. Айниқса Саудия Про-лигаси минтақага кўплаб таниқли ўйинчиларни жалб қилди.
Бироқ, Саудия Арабистони юлдузларни сотиб олиш бўйича қайиқни четга сураётган ягона давлат эмас. Биз БАА Про лигасини яқиндан кўриб чиқдик ва ҳозирда лигада ўйнаётган еттита унутилган футболчилар ҳақида сўз юритмоқчимиз.Андрес Иньеста
2018 йилда «Барселона»ни тарк этганидан бери Иньеста ўзини Осиёда синаб кўрмоқчи бўлди. У Японияда "Виссель Кобе" таркибида беш йил ўйнади ва ўтган ёзда БААнинг «Эмирейтс» жамоасига ўтди.
39 ёшли Иньеста ҳали ҳамон ўзининг нималарга қодир эканлигини кўрсатиб келмоқда. Айёрона пас ва моҳирона ижролар.Ярим ҳимояда шоу ўтказиш билан бир қаторда, у жорий мавсумда бир нечта ўйинларда майдонга тушди. Испаниялик плеймейкер «Эмирейтс» сафида ҳозиргача 14 та ўйинда 3 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Адель Таарабт
Биз ҳали ҳам Таарабт компиляциясини қайта-қайта томоша қилишдан зерикмаймиз. Унинг 2010-11 йилги кампанияси айниқса ҚПР билан узоқ вақт хотирада қолади.
Марокашлик ярим ҳимоячи ўзининг қоронғу йилларида ҳам ҳимоячиларни доғда қолдириб келмоқда. Таарабт «Ан-Наср»га 2022 йилда келиб қўшилган ва ажабланарли жойи йўқки, у рақобатчилардан бир поғона юқорироқ кўринади.Собиқ «ҚПР» ва «Бенфика» футболчиси БААда 47 та ўйин ўтказган ва шу вақт ичида ярим ҳимоячи 26 та гол киритган. Аслини олганда бу жуда ёмон натижа эмас.
Миралем Пьянич
2020 йилда «Барселона»га ғалати кўчиб ўтганидан сўнг, Пьянич ҳеч қачон аввалгидек формасини қайтара олмади. У «Бешиктош» сафида фаолиятини қайта тикламоқчи бўлди, бироқ бу натижа бермади ва 2022 йилда БААнинг «Шаржа» клубига ўтди.
“Мен «Шаржа»ни танладим, чунки улар мени жалб қилишди. Бу яхши лойиҳа бўлди", - деди Пьянич клубга қўшилгач, журналистларга.34 ёшли футболчи «Шаржа» сафида 54 та ўйинда майдонга тушди ва шу вақт ичида 17 та гол киритди.
Маноло Габбиадини
«Саутгемптон», «Сампдория» ва «Наполи»даги фаолияти билан яхшигина танилган Габбиадини ҳозирда Бирлашган Араб Амирликларининг «Ал-Наср» клубида ўйнамоқда.
32 ёшли футболчи ёзда Яқин Шарққа ўтди ва у шу пайтгача 16 ўйинда 10 та гол уришга муваффақ бўлди. Унинг шартномаси 2026 йил якунигача.
Аллан
Алланнинг «Наполи» ва «Эвертон»даги фаолиятини эслайсизми? Бразилиялик ярим ҳимоячи 2022 йилда Европадаги фаолиятини якунлади ва икки йиллик шартнома асосида "Ал Ваҳда"га ўтишни афзал кўрди.
У ўтган мавсумда чемпионликни қўлга киритишга яқин келди, аммо "Ал Ваҳда" якунда бўлажак чемпион "Шабаб Ал Аҳли"дан беш очко ортда қолди.Унинг БАА клуби билан шартномаси мавсум охирида ниҳоясига етади, шунинг учун у ёзда яна ҳаракатга киришиши учун барча имкониятлар мавжуд.
Пако Алькасер
Испаниялик форвард атиги 28 ёшда ва у Европани тарк этиб, БАА Про лигасига қўшилишга қарор қилди.
У дастлаб «Шаржа»га ижара асосида қўшилган эди, гарчи келганидан икки кун ўтгач, «Вилярреал» билан шартномаси бекор қилинган, бу эса унга БАА клубига доимий равишда қўшилиш имконини берганди.Алькасер дебют мавсумида иккита совринни қўлга киритди, гарчи у ёзда Европага қайтишга интилаётган бўлсада.
Охир-оқибат Европага ўтиш амалга ошмаган бўлсада, у БААдаги ҳамкасби «Эмиратес»га ижарага юборилди ва у ҳозирда Иниеста билан бирга ўйнайди.Манба: planetfootball.com.Киритилган сана: 08.04.2024 08:00.
Ўқилди: 1874 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Андижон | 6 | 11 |
2 | Насаф | 5 | 11 |
3 | Сўғдиёна | 6 | 11 |
4 | Нефтчи | 5 | 10 |
5 | Навбаҳор | 5 | 9 |
6 | ОКМК | 6 | 8 |
7 | Қизилқум | 6 | 8 |
8 | Локомотив | 6 | 8 |
9 | Пахтакор | 5 | 7 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 4 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 5 | 2 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Андижон | 0-1 | Сўғдиёна |
6-тур | Навбаҳор | 4-0 | Локомотив |
6-тур | Бунёдкор | 0-2 | Сурхон |
6-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
6-тур | Пахтакор | 4-3 | Металлург |
6-тур | ОКМК | 3-4 | Насаф |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |