-
-
Ла-лига 26.05.2024 00:00 Реал Мадрид 0 - 0 Бетис Ла-лига 26.05.2024 17:00 Хетафе 1 - 2 Мальорка Суперлига 26.05.2024 19:00 Нефтчи 1 - 0 ОКМК Ла-лига 26.05.2024 19:15 Сельта 2 - 2 Валенсия Ла-лига 26.05.2024 19:15 Лас-Пальмас 1 - 1 Алавес Суперлига 26.05.2024 19:30 Сўғдиёна 4 - 0 Бунёдкор «A» Серия 26.05.2024 21:00 Аталанта 3 - 0 Торино «A» Серия 26.05.2024 21:00 Наполи 0 - 0 Лечче «A» Серия 26.05.2024 23:45 Эмполи 2 - 1 Рома «A» Серия 26.05.2024 23:45 Лацио 1 - 1 Сассуоло «A» Серия 26.05.2024 23:45 Верона 2 - 2 Интер «A» Серия 26.05.2024 23:45 Фрозиноне 0 - 1 Удинезе Ла-лига 27.05.2024 00:00 Севилья 1 - 2 Барселона -
«А» серия якунининг жозибаси
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Миллий чемпионатлар » Италия «А» Серияси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
«Интер»ни ҳозирдан навбатдаги скудетто билан табриклаш мумкин.
Симоне Инзаги жамоаси «А» серияда чиндан ҳам, яққол ажралиб турибди важоҳати билан. Италияда чемпион деярли аниқ экан, унда «А» серия ўйинларини кузатишда давом этишдан нима маъно бор? Йўқ, бундай ўйлаш ноўрин. Зеро, чемпионатда ҳали ўз ечимини кутаётган қизиқарли масалалар етарли. Хуллас, финиш маррасигача «А» сериядан кўз узмасликни тақозо этадиган сабаблар кўп.
Энг муҳими, чемпионат кашфиёти - «Болонья»нинг якунда қайси еврокубокка йўл олиши масаласи, албатта. Тьяго Мотта тузган қувноқ жамоа гоҳида ақлни шошириб қўймоқда қойилмақом ўйини билан. Бир қарашда, камтарин клуб ўз концепцияси билан кўп жиҳатдан «Милан»га ўхшамоқда. Эҳтимол, шунинг учун ҳам Мотта айнан Стефано Пиоли ўрнини эгаллашга номзод сифатида кўрсатилмоқда кўпинча. Тўғри, бунинг имкони йўқлиги аён. Нима бўлишидан қатъий назар, «А» серия финишига боғлиқ асосий савол моҳияти ўзгармайди: «Болонья» якунда қайси турнир йўлланмасини қўлга киритади? Қолаверса, Моттанинг қаерга йўл олиши ҳам барчани қизиқтириши тайин. Италиялик/бразилиялик ёш мутахассиснинг қайсидир йирик клуб бошқарувида кўрсак, ажабмас. Балки у ҳам худди Хави Алонсо каби яна бир мавсум ўз клубида қолишни афзал кўрар... «Ювентус» варианти? Ҳа, «кекса синьора» ҳақиқатан ҳам, яхши мураббийга муҳтож.
Қолаверса, «Милан» масаласи ҳам қизиқ. Айниқса, Рафаэль Леауники. Бинобарин, португалиялик йигит сўнгги вақтлар энг юқори даражада ўйин кўрсатмоқда. Натижада экспертлар Леауни Жуд Беллингем, Винисиус Жуниор, Эрлинг Холанд ва бошқа элит футболчилар гуруҳида тилга ола бошлашди қайтадан. Умуман, Рафаэль кўп нарсага қодир ва кўпчилик буни билади. Дейлик, «Реал»да Винисиус ролини бемалол тортиб кетармиди? Оддий айтганда, агар Рафа ўз даражасига муносиб шериклар давраси ва топ-мураббий қўл остига тушса, янада жиддийлашади. Тан олиш керак, Леауда кўпчилик ёқтирмайдиган жиҳатлар ҳам йўқ эмас. Айримлар уни «Милан»да фундаментал энг яхши футболчи сифатида ҳам кўрмайдилар. Лекин у ҳозирги жамоада энг юқори нуқтага чиқиши қийин. Иккинчи томондан, «Милан» Рафаэлни 120 миллион евродан камига сотмаса керак. Қанчалик оғир ва қайғули қисмат... Яна «Фиорентина» ва «Аталанта» «А» серияда қандай якун топишини кўриш ҳам қизиқ. Ҳаммаси шуми? Йўқ, амалдаги чемпион «Наполи» қолди-ку. Хўш, «адзурра» қанчалик шўнғийди?Манба: «Интерфутбол» газетаси.Киритилган сана: 19.04.2024 23:44.
Ўқилди: 683 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Навбаҳор | 8 | 16 |
2 | Насаф | 8 | 16 |
3 | Андижон | 9 | 14 |
4 | ОКМК | 9 | 14 |
5 | Сўғдиёна | 9 | 14 |
6 | Нефтчи | 8 | 14 |
7 | Пахтакор | 8 | 12 |
8 | Қизилқум | 9 | 10 |
9 | Олимпик | 7 | 8 |
10 | Сурхон | 8 | 8 |
11 | Локомотив | 8 | 8 |
12 | Динамо | 8 | 7 |
13 | Бунёдкор | 9 | 6 |
14 | Металлург | 8 | 5 |
Ўтган ўйинлар
9-тур | Металлург | 1-1 | Навбаҳор |
9-тур | Олимпик | 0-0 | Андижон |
9-тур | Насаф | 1-1 | Динамо |
9-тур | Пахтакор | 1-1 | Қизилқум |
9-тур | Нефтчи | 1-0 | ОКМК |
9-тур | Сўғдиёна | 4-0 | Бунёдкор |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |