-
-
-
Суперлига 14.06.2025 20:00 ОКМК 0 - 0 Шўртан Суперлига 14.06.2025 20:00 Бунёдкор 1 - 1 Пахтакор Суперлига 14.06.2025 20:00 Қизилқум 0 - 0 Сўғдиёна Суперлига 15.06.2025 20:00 Сурхон - Нефтчи Суперлига 15.06.2025 20:00 Насаф - Навбаҳор Суперлига 15.06.2025 20:00 Хоразм - Динамо -
Ўзбекистон футбол мухлислари клуби раиси Абдураҳмон Фозиловнинг мурожаати
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Фан клублар » Эълонлар
Рукн: Янгиликлар
Ҳурматли мухлислар клуби аъзолари. Охирги икки-уч кун орасида футбол сайтларидаги мақола ва янгиликлари остида “коммент”ларда гўёки Ўзбекистон-Ливан ўйини учун мухлислар клубига чипталар ажратилгану, лекин у чипталарни мен аллақачон сотиб юборганлигим ҳақида ҳар хил ножўя фикрлар билдирилган. Бу фикрларга содда ўзбек мухлислари ҳам билар-билмас қўшилмоқдалар.
Мен терма жамоалар марказига мухлислар клуби учун ўз нархида Тошкент шаҳри аъзоларига 1000та ва вилоятлик Аъзолар учун 2000та чипта сўраб мурожаат қилганман. Аммо бу чипталарнинг биттасини ҳам шу кун, яъни 19 март санасигача ҳали олганим йўқ!
Ушбу чипталар олинса, шу заҳоти талабнома юборган барча вилоятлик мухлислар клуби аъзоларига ушбу чипталарни юбораман ва Тошкент шаҳридаги мухлислар клуби аъзолари учун махсус касса ташкил этиб, бейжик орқали соттираман!
Азизлар, шахсан Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов кўмагида сиз мухлислар учун айнан Ўзбекистон ва Ливан учрашувига махсус 60.000та байроқ ва байроқчалар тайёрланди. Ундан ташқари, ҳозирча сюрпиз бўлган анча ишлар амалга оширилди!
Ҳа, чипталар масаласида ҳозирда бироз тушунмовчилик бўлиб турибди, лекин 22 март кунидан барчаси ўз ўрнига тушади ва чипталар сотуви ҳам нормал ҳолатда қўйилади. Бироз сабрли бўлишингизни ва ҳар қандай олди-қочди гапларга учмаслигингизни илтимос қиламан.
Бир ҳафтадан бери ҳар куни эрталабдан кечгача сиз мухлислар ва ўзбек футболини ўйлаб эрталабдан кечгача югур-югур билан ўйинга тайёргарлик қилинмоқда. 200 кишилик волонтёрлар гуруҳи диярли тайёр ва уларнинг меҳнати мевасини бутун Осиё 26 март куни кўради. Албатта, умид қиламизки, футболчиларимиз бизни ғалаба билан хурсанд қилишади!Абдураҳмон Фозилов,
Ўзбекистон терма жамоалари мухлислар клуби раисиМанба: www.stadion.uz.Киритилган сана: 19.03.2013 23:31.
Ўқилди: 13047 марта.
Билдирилган фикрлар: 62 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Насаф | 11 | 25 |
2 | ОКМК | 12 | 24 |
3 | Динамо | 10 | 22 |
4 | Навбаҳор | 11 | 20 |
5 | Пахтакор | 12 | 19 |
6 | Нефтчи | 10 | 19 |
7 | Бунёдкор | 12 | 18 |
8 | Машъал | 12 | 15 |
9 | Хоразм | 11 | 14 |
10 | Андижон | 12 | 13 |
11 | Сурхон | 11 | 13 |
12 | Қизилқум | 12 | 12 |
13 | Қўқон-1912 | 12 | 12 |
14 | Сўғдиёна | 12 | 10 |
15 | Бухоро | 12 | 9 |
16 | Шўртан | 12 | 6 |
Ўтган ўйинлар
12-тур | Бухоро | 1-1 | Андижон |
12-тур | Қўқон-1912 | 0-4 | Машъал |
12-тур | ОКМК | 0-0 | Шўртан |
12-тур | Бунёдкор | 1-1 | Пахтакор |
12-тур | Қизилқум | 0-0 | Сўғдиёна |
Навбатдаги ўйинлар
12-тур | Сурхон | - | Нефтчи |
12-тур | Насаф | - | Навбаҳор |
12-тур | Хоразм | - | Динамо |