-
-
ЕЧЛ 09.05.2024 00:00 Реал Мадрид 2 - 1 Бавария «A» Серия 10.05.2024 23:45 Фрозиноне - Интер Лига—1 11.05.2024 00:00 Брест - Реймс Ла-лига 11.05.2024 00:00 Алавес - Жирона Лига—1 11.05.2024 00:00 Ницца - Гавр АПЛ 11.05.2024 16:30 Фулхэм - Манчестер Сити Ла-лига 11.05.2024 17:00 Мальорка - Лас-Пальмас АПЛ 11.05.2024 19:00 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас АПЛ 11.05.2024 19:00 Вест Хэм - Лутон АПЛ 11.05.2024 19:00 Борнмут - Брентфорд АПЛ 11.05.2024 19:00 Эвертон - Шеффилд Юнайтед АПЛ 11.05.2024 19:00 Ньюкасл - Брайтон АПЛ 11.05.2024 19:00 Тоттенхэм - Бёрнли Ла-лига 11.05.2024 19:15 Вильярреал - Севилья «A» Серия 11.05.2024 21:00 Наполи - Болонья Ла-лига 11.05.2024 21:30 Гранада - Реал Мадрид АПЛ 11.05.2024 21:30 Ноттингем Форест - Челси «A» Серия 11.05.2024 23:45 Милан - Кальяри Ла-лига 12.05.2024 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна -
Хавининг қарори қандай ўзгарди?
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Мураббийлар » Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
Хави январь ойидан буён фикрини ўзгартиришини қатъиян рад этган бўлса-да, "Барселона"да қолмоқда. У "Виляьрреал"дан учралган мағлубиятдан сўнг клубдан кетишини эълон қилди ва шундан кейин жамоа натижаларда кескин яхшиланди.
Хави нега қолди?
● Лапорта ва унга яқин раҳбарларни қўллаб-қувватлаш. Спорт бўлимида келишмовчиликлар бўлган, аммо асосий сўз Лапортада эди. Вице-президент Рафа Юсте Хави билан бу ғояни қўллаб-қувватлади.
● Жамоа ривожланмоқда. Мавсум яхши бошланмади, бироқ Хавининг баёнотидан сўнг у вазиятни ўзгартириб юборди ва энди жамоа кўпроқ ютуқларга эришишга қодирлигини кўрмоқда.
● Хави бу мавсумда ҳеч нарса ютмади. Кейингисида у вазиятни тўғирлашни хоҳлайди.
● Академиядан келган ёш иқтидорларга ишонч. Четдан мураббий келиши “Ла Масиа” юлдузларининг ривожланишига хавф солиши мумкин. Хави Ямал ва Кубарсининг ривожланиши у билан боғланишини хоҳлайди.
● Узоқ муддатли лойиҳа. "Барселона" ҳали ҳам молиявий инқирозда: Хавининг тайинланиши билан клуб уни кўп йиллар давомида мураббий бўлишини режалаштирган.
● "Барселона" Nike билан янги шартнома имзолашга яқин турибди, бу эса клубга Ла Лигадаги молиявий чекловлардан халос бўлишга имкон беради. Хави ёзда кучайишини кутмоқда.
● Балки, Хави ҳақиқатдан ҳам клубни тарк этиш ниятида эмас ва ўз баёноти билан футболчилардаги босимни олиб ташлашни режалаштиргандир. Эҳтимол, унинг ғояси ишлаётганда, у иллюзияни сақлаб қолишда давом этди. Натижалар ўзгариши билан у карталарниочси ва қолишга қарор қилди.
Хави қандай фикрда?
Мана, унинг кетмаслиги ҳақидаги хабардан кейинги сўнгги сўзлари:
“Мен клуб одамиман, сиз мени биласиз, энг муҳими клуб ҳақида ўйлаш. Ўзимни янада ишончли ҳис қиляпман. "Барселона"ни жуда яхши кўраман.
Бу лойиҳа тугалланмаганини кўраман. Бу йил ҳеч қандай унвон ютмаслигимиз мумкин, лекин биз ишлашни давом эттиришимиз керак, чунки бу ғолиб лойиҳа. Январь ойида мен кетишни яхшироқ деб ўйладим, лекин вазият ўзгарди.
Президент билан гаплашдим ва уч дақиқа ичида биз бир-биримизни тушуниб олдик. Жуда хурсандман ва миннатдорман. Мен президент, директорлар кенгаши ва Деку ва Боян бошчилигидаги спорт бўлимининг қўллаб-қувватлашини ҳис қилдим”, деди Хави.
Киритилган сана: 26.04.2024 14:43.
Ўқилди: 3601 марта.
Билдирилган фикрлар: 4 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Андижон | 6 | 11 |
2 | Насаф | 5 | 11 |
3 | Сўғдиёна | 6 | 11 |
4 | Нефтчи | 5 | 10 |
5 | Навбаҳор | 5 | 9 |
6 | ОКМК | 6 | 8 |
7 | Қизилқум | 6 | 8 |
8 | Локомотив | 6 | 8 |
9 | Пахтакор | 5 | 7 |
10 | Сурхон | 6 | 7 |
11 | Олимпик | 4 | 4 |
12 | Динамо | 5 | 4 |
13 | Металлург | 5 | 2 |
14 | Бунёдкор | 6 | 2 |
Ўтган ўйинлар
6-тур | Андижон | 0-1 | Сўғдиёна |
6-тур | Навбаҳор | 4-0 | Локомотив |
6-тур | Бунёдкор | 0-2 | Сурхон |
6-тур | Қизилқум | 1-1 | Нефтчи |
6-тур | Пахтакор | 4-3 | Металлург |
6-тур | ОКМК | 3-4 | Насаф |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |