-
-
Суперлига 21.05.2024 19:00 Бунёдкор 3 - 2 Локомотив «A» Серия 23.05.2024 23:45 Кальяри - Фиорентина -
Иван Бошкович: "Менга футболчиларнинг ёшини аҳамияти йўқ"
Баҳо: 0Бўлим: ЎЗБЕК ФУТБОЛИ » Ўзбекистон кубоги » Учрашувлар
Рукн: Янгиликлар
"Сўғдиёна" жамоаси бош мураббийи Иван Бошкович Ўзбекистон кубоги 3-тури "Пахтакор"га қарши кечган учрашувдан сўнг (2:3) матбуот анжуманида иштирок этди.
"Бу учрашувга жуда пухта тайёргарлик кўргандик. Амалдаги чемпионга қарши ўйнаш осон эмаслигини билардик. Бундай ўйинларни катта хоҳиш бўлиши керак. Менимча бугунги ўйинга тузган режамиз иш берди ва 3та гол урдик. Қизил карточкадан сўнг руҳий томонлама сустлашиб қолдик. Четлатишдан кейин намойиш этган ўйинимиз менга ёқмади. Кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал қилдик. Иккинчи бўлимдан бироз хафа бўлдим. Бундай ўйинларда яхшироқ ўйнашимиз керак. Таъкидлаб ўтиш керакки, "Пахтакор"да йўқотишлар жуда кўп. Улар ёш футболчилар билан ўйнашга мажбур. Бугунги ғалаба билан футболчиларни табрикламайман, сабаби бундай ўйин менга ёқмади.
- Жамоангиз намойиш этаётган ўйиннинг, айнан нимасидан кўнглингиз тўлмаяпти?
- Мен истаётган сифатни кўрсата олмаяпмиз. Бундай ўйин намойиш этиш бизнинг даражамизга тўғри келмайди. Дастлабки 30-дақиқа қандай ўйнай олишимизни кўрсатиб қўйдик. Кейин эса ўйин тушиб кетди. Бундай ғалабалардан ҳеч қачон рози бўлмайман.
- Бугун ёш футболчиларга ишонч билдирдингиз. Муҳим учрашувда ёшларга ишониш хавфли эмасми?
- Менинг принципим шу. Футболчининг ёши менга аҳамиятсиз. Ким машғулотларда ўзини яхши кўрсатса ўйнашга имконият бераман. Мен мураббий бўлган жамоаларда ҳар доим шундай бўлади." - деди Бошкович.
Киритилган сана: 26.04.2024 21:42.
Ўқилди: 1005 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Навбаҳор | 7 | 15 |
2 | Насаф | 7 | 15 |
3 | ОКМК | 8 | 14 |
4 | Андижон | 8 | 13 |
5 | Пахтакор | 7 | 11 |
6 | Нефтчи | 7 | 11 |
7 | Сўғдиёна | 8 | 11 |
8 | Қизилқум | 8 | 9 |
9 | Сурхон | 8 | 8 |
10 | Локомотив | 8 | 8 |
11 | Олимпик | 6 | 7 |
12 | Динамо | 7 | 6 |
13 | Бунёдкор | 8 | 6 |
14 | Металлург | 7 | 4 |
Ўтган ўйинлар
8-тур | Қизилқум | 2-4 | Олимпик |
8-тур | Андижон | 1-1 | Металлург |
8-тур | Навбаҳор | 1-0 | Нефтчи |
8-тур | ОКМК | 5-3 | Сўғдиёна |
8-тур | Динамо | 1-1 | Пахтакор |
8-тур | Сурхон | 0-1 | Насаф |
8-тур | Бунёдкор | 3-2 | Локомотив |
Навбатдаги ўйинлар
4-тур | Навбаҳор | - | Сурхон |
4-тур | Олимпик | - | Нефтчи |