-
-
-
Ла-лига 16.05.2025 00:30 Эспаньол 0 - 2 Барселона Ла-лига 16.05.2025 00:30 Хетафе 0 - 2 Атлетик Бильбао Суперлига 16.05.2025 20:00 Сурхон 2 - 1 Сўғдиёна АПЛ 16.05.2025 23:30 Астон Вилла 2 - 0 Тоттенхэм АПЛ 17.05.2025 00:15 Челси 1 - 0 Ман. Юнайтед Суперлига 17.05.2025 18:00 Бухоро - Динамо Суперлига 17.05.2025 20:00 Қўқон-1912 - Насаф Суперлига 17.05.2025 20:30 Шўртан - Андижон «A» Серия 17.05.2025 23:45 Женоа - Аталанта АПЛ 18.05.2025 16:00 Эвертон - Саутгемптон АПЛ 18.05.2025 18:15 Вест Хэм - Ноттингем Форест АПЛ 18.05.2025 19:00 Брентфорд - Фулхэм Суперлига 18.05.2025 19:00 Бунёдкор - Навбаҳор АПЛ 18.05.2025 19:00 Лестер - Ипсвич Суперлига 18.05.2025 20:15 Хоразм - Машъал АПЛ 18.05.2025 20:30 Арсенал - Ньюкасл Суперлига 18.05.2025 21:00 Қизилқум - Пахтакор Ла-лига 18.05.2025 22:00 Валенсия - Атлетик Бильбао Ла-лига 18.05.2025 22:00 Атлетико - Бетис Ла-лига 18.05.2025 22:00 Вальядолид - Алавес Ла-лига 18.05.2025 22:00 Осасуна - Эспаньол Ла-лига 18.05.2025 22:00 Мальорка - Хетафе Ла-лига 18.05.2025 22:00 Реал Сосьедад - Жирона Ла-лига 18.05.2025 22:00 Севилья - Реал Мадрид Ла-лига 18.05.2025 22:00 Лас-Пальмас - Леганес Ла-лига 18.05.2025 22:00 Барселона - Вильярреал Ла-лига 18.05.2025 22:00 Сельта - Райо Вальекано «A» Серия 18.05.2025 23:45 Интер - Лацио «A» Серия 18.05.2025 23:45 Кальяри - Венеция «A» Серия 18.05.2025 23:45 Фиорентина - Болонья «A» Серия 18.05.2025 23:45 Лечче - Торино «A» Серия 18.05.2025 23:45 Монца - Эмполи «A» Серия 18.05.2025 23:45 Парма - Наполи «A» Серия 18.05.2025 23:45 Рома - Милан «A» Серия 18.05.2025 23:45 Верона - Комо «A» Серия 18.05.2025 23:45 Ювентус - Удинезе -
Югурганники эмас, буюрганники!
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Конференциялар лигаси » Финал
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
«Олимпиакос» - КЛнинг кутилмаган финалчиси ва ғолиби.
1971 йилдан бери еврокубок мусобақаларининг сўнгги босқичи юнон жамоаларининг иштирокисиз ўтаётган, ўшанда «Панатинаикос» ЕЧКда шов-шувга сабаб бўлганди. Энди навбат «Олимпиакос»га келди. Пирейликлар клубининг КЛдаги муваффақияти кўп жиҳатдан жамоанинг энг яхши тўпурари Айюб ал Каабининг сермаҳсуллиги билан боғлиқ.
Нуфузли турнирнинг плей-офф босқичида марокашлик ҳужумчи чинакам гол машинасига айланди. «Ференцварош»га қарши 1/16 финалининг 2та ўйинида ҳам Айюбнинг ягона голлари жамоага ғалаба келтирди. Тель-Авивнинг «Маккаби»сига қарши муросасиз нимчорак финалда жамоа ўз майдонида 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб, сафардан 6:1 ҳисобидаги зафар билан қайтди. Марокашлик тўпурар аввал битта, кейинги ўйинда 2та гол урди. Ярим финалда фаворит мақомида майдонга тушган «Астон Вилла» ўз уйида Айюбдан хет-трикни, сафарда эса дублни қабул қилиб, мағлуб бўлди. Ва ниҳоят, у ўзининг финалдаги ғалаба келтирувчи голи билан турнирга нуқта қўйди. 30 ёшли тўпурар фақат «Фенербахче» билан кечган чорак финал баҳсида майдонни голсиз тарк этди. якуний натижа: 9та ўйин, 11та гол!
Умуман, жорий мавсум ал Кааби учун ўта муваффақиятли ўтмоқда. У ички чемпионат ва еврокубок мусобақаларидаги 50та беллашувда 33та гол ва 3та ассистни расмийлаштирди. Масалан, ЕЛда «Фрайбург»га 2та гол урди. Ваҳоланки, мўъжизачи Хосе Луис Мендилибар келишидан аввал «Олимпиакос» яхши ўйин кўрсата олмаётганди. Лекин марокашлик ҳужумчи сермаҳсул ўйнади.
Айюб ал Кааби «Олимпиакос»даги илк мавсумини, Европадаги учинчи мавсумини ўтказди. Унинг фаолияти турли қийинчиликларни енгиш ва парвоз билан ўтмоқда.
Ал Кааби профессионал футболдаги иштирокини жуда кеч, 21 ёшда бошлади. Ўша паллада дурустроқ пул топишига кўзи етмай, футболдан воз кечмоқчи ҳам бўлганди.
Айюб Марокашнинг энг йирик шаҳри бўлмиш Касабланкадаги қашшоқ туманда ўсиб-улғайди. 90-йилларда унинг оиласи ўта мураккаб даврни бошдан кечирган, ал Кааби 15 ёшида ўқишдан воз кечиб, дўконда ишлашга мажбур бўлганди. Бўлажак футболчи шу тариқа дурадгорнинг шогирдига айланди. «Мен камтарин оилада туғилдим. Ўзимни таъминлаш учун қандайдир ҳунарни ўрганишим керак эди. Шу сабабли, дурадгорлик билан шуғулландим», - деганди ал Кааби.
Иш билан параллел равишда Айюб ўртоқлари ва танишлари билан футбол ўйнашга ҳам вақт топди. Кўпчилик орасида у маҳорати ва жисмоний ҳолати билан яққол ажралиб тургани боис, маҳаллий жамоада тўп суришни маслаҳат беришди. У ерда Айюб Касабланканинг таниқли жамоаси - «Расинг» скаутлари эътиборини тортди ва 2014 йилда дурадгорликдан воз кечди.
«Расинг» ал Каабини 3-дивизион жамоаларидан бирига тажриба тўплаш учун ижарага берди. Бироқ Айюб бирданига ҳужумчи бўлиб қолгани йўқ. Ундаги тезкорликни пайқаган мутасаддилар аввалига чап қанот ҳимоячиси позициясини беришди. Тез орада у таянч ярим ҳимоячисига айланди. Шундан кейин мураббийлар ундан юксак савиядаги ҳужумчи чиқишига амин бўлишди.
2016/17 йиллар мавсумида Айюб 25та гол уриб, 2-дивизионнинг энг яхши тўпурари бўлгач, уни «Ренессанс Баркан» клуби 1,88 млн. евро эвазига «Расинг»дан сотиб олди. Ҳужумчи олий дивизионда ҳам сермаҳсулликни пасайтирмади ва 2018 йил январида терма жамоадаги дебютини нишонлади. Юз бераётган воқеалар чинакам эртакни эслатарди. Терма жамоа таркибида Африка миллатлари чемпионатига йўл олган ал Кааби турнирнинг энг яхши футболчиси ва тўпурари унвонларига сазовор бўлди. 6 учрашувдаги 9та гол эса марокашликларга чемпионлик унвонини тақдим этди. турнирни АМК билан адаштириб қўймаслик лозим. Африка чемпионатида фақат маҳаллий клубларда тўп сурадиган футболчилар иштирок этишади.
Мазкур муваффақият эвазига Айюб Марокаш терма жамоаси таркибида Россия мундиалига йўл олди ва Эронга қарши баҳсда (0:1) 77 дақиқа, Португалияга қарши ўйинда 25 дақиқа тўп сурди. Ўшанда ҳужумчига ўзини кўрсатиш учун тажриба етишмаганди. Оқибатда, у қатар мундиалидан четда қолди, бу ёғига унинг фаолиятида иккинчи ЖЧ бўлмаслиги ҳам мумкин.
ЖЧ-2018дан кейин ал Каабини Хитойнинг «Хэбей Чайна Форчун» клуби 6 млн. еврога харид қилди. 2020 йил октябрида ҳужумчи ватанига қайтди, лекин Касабланканинг «Видад» клубидан жой олди. Буни қарангки, Айюб 2020/21 йиллар мавсумида янги жамоаси билан чемпион бўлишдан ташқари, лиганинг энг яхши тўпурари унвонини ҳам қўлга киритди. Шундан кейин унга Европа футболи дарвозалари очилди.
2021 йил августида Туркиянинг «Хатайспор» клуби уни эркин агент мақомида ўз сафига қўшиб олди. Суперлигадаги дебют мавсумида ҳужумчи 32та ўйинда 18та гол урди ва тўпурарлар рўйхатида Марио Балотелли билан 2-ўриндан жой олди. Шунингдек, Туркия чемпионатининг рамзий терма жамоаси рўйхатига киритилди.
2022/23 йиллар мавсумининг ярмига қадар жамоани сардор сифатида майдонга олиб тушган қаҳрамонимиз 8та гол урганди. Кейин Хатай ва мамлакатнинг бошқа айрим ҳудудларида фожиа юз берди. 2023 йил февралидаги зилзила оқибатида Хатайда 10 мингга яқин бинолар вайрон бўлди, 24 минг киши ҳалок бўлди, 30 мингдан кўпроқ фуқаролар жароҳат олдилар. «Хатайспор» учун мавсум тугади - чемпионатни усиз якунлашди. Айюб ўзи учун янги жамоа излай бошлади. Айнан ўша пайтда ҳужумчида РПЛда тўп суриш имконияти пайдо бўлган, ЦСКА уни мавсум охиригача ижарага олиб, кейин 2 йиллик шартнома таклиф этмоқчи эди. Бироқ ал Каабининг рафиқаси Россияга боришни истамади. Кейин футболчи ёзгача қатарнинг «Ал-Садд» клубида тўп суриб, ўтган йил августида эркин агент мақомида «Олимпиакос» аъзосига айланди.
Ҳозир Айюбнинг трансфер қиймати 3,5 млн. евро, лекин уни юнонлардан тортиб олиш учун камида 2-3 баравар, балки ундан ҳам кўпроқ пул сарфлашга тўғри келар. Бу харидорнинг ҳамёнига боғлиқ. Агар Айюб АПЛ клубини қизиқтириб қолган бўлса, «Астон Вилла»га қарши беллашувдаги ёрқин иштироки қимматбаҳо келишувга сабаб бўлиши мумкин. Гарчи қадами РПЛга етиб келмаган бўлсада, ҳужумчи бундан хафа эмаслигига асло шубҳа йўқ. Акс ҳолда, у еврокубок турнирининг ғолиблигидан четда қолган бўларди.
МУҲАММАДСОДИҚ тайёрладиМанба: «Интерфутбол» газетаси.Киритилган сана: 13.06.2024 06:06.
Ўқилди: 6385 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ливерпуль | 36 | 83 |
2 | Арсенал | 36 | 68 |
3 | Ньюкасл | 36 | 66 |
4 | Челси | 37 | 66 |
5 | Астон Вилла | 37 | 66 |
6 | Манчестер Сити | 36 | 65 |
7 | Ноттингем Форест | 36 | 62 |
8 | Брентфорд | 36 | 55 |
9 | Брайтон | 36 | 55 |
10 | Борнмут | 36 | 53 |
11 | Фулхэм | 36 | 51 |
12 | Кристал Пэлас | 36 | 49 |
13 | Эвертон | 36 | 42 |
14 | Вулверхэмптон | 36 | 41 |
15 | Вест Хэм | 36 | 40 |
16 | Ман. Юнайтед | 37 | 39 |
17 | Тоттенхэм | 37 | 38 |
18 | Ипсвич | 36 | 22 |
19 | Лестер | 36 | 22 |
20 | Саутгемптон | 36 | 12 |
Ўтган ўйинлар
37-тур | Астон Вилла | 2-0 | Тоттенхэм |
37-тур | Челси | 1-0 | Ман. Юнайтед |
Навбатдаги ўйинлар
37-тур | Эвертон | - | Саутгемптон |
37-тур | Вест Хэм | - | Ноттингем Форест |
37-тур | Лестер | - | Ипсвич |
37-тур | Брентфорд | - | Фулхэм |
37-тур | Арсенал | - | Ньюкасл |
37-тур | Брайтон | - | Ливерпуль |
37-тур | Кристал Пэлас | - | Вулверхэмптон |
37-тур | Манчестер Сити | - | Борнмут |