-
-
-
АПЛ 22.04.2025 00:00 Тоттенхэм 1 - 2 Ноттингем Форест Ла-лига 22.04.2025 00:00 Жирона 1 - 3 Бетис Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:00 Замин 0 - 3 Қизилқум Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Сирдарё ФА 0 - 1 Олимпик MobiUz Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 16:30 Андижон ФА 0 - 7 Қўқон-1912 Ўзбекистон кубоги 22.04.2025 18:00 Хоразм 3 - 1 Жайхун Ла-лига 22.04.2025 22:00 Валенсия 1 - 1 Эспаньол АПЛ 23.04.2025 00:00 Манчестер Сити 2 - 1 Астон Вилла Ла-лига 23.04.2025 00:30 Барселона 1 - 0 Мальорка «A» Серия 23.04.2025 21:30 Кальяри - Фиорентина «A» Серия 23.04.2025 21:30 Парма - Ювентус «A» Серия 23.04.2025 21:30 Женоа - Лацио «A» Серия 23.04.2025 21:30 Торино - Удинезе Ла-лига 23.04.2025 22:00 Сельта - Вильярреал Ла-лига 23.04.2025 22:00 Атлетик Бильбао - Лас-Пальмас АПЛ 24.04.2025 00:00 Арсенал - Кристал Пэлас Ла-лига 24.04.2025 00:30 Алавес - Реал Сосьедад Ла-лига 24.04.2025 00:30 Хетафе - Реал Мадрид Ла-лига 24.04.2025 22:00 Леганес - Жирона Ла-лига 24.04.2025 22:00 Осасуна - Севилья -
Суданга табрик – бу ирқчилик аломати...
Баҳо: 0Бўлим: ЕВРОПА » Европа чемпионати » Плей-офф финаллари
Рукн: Янгиликлар
Руминияда Нидерландия миллий жамоасини ҳақоратлашди, «лоларанглар» эса бунга майдонда муносиб жавоб беришди.
Яъни 2 июль куни Евро-2024 1/8 финалида Руминия термаси билан тўқнаш келган Роналд Куман дружинаси рақибни ортиқча қийинчиликсиз енгди - 3:0. Дортмунд «Боруссия»си ҳужумчиси Дониэлл Мален «дубль» қайд этган бўлса, «Ливерпуль» вакили Коди Гакпо 1та гол муаллифига айланди. Руминия термаси футболчилари ушбу мағлубиятни тўғри қабул қилишди, улар ҳатто кийиниш хонасини тозалаб, у ерда Евро-2024 ташкилотчиларига миннатдорчилик мактуби қолдиришди. Аммо Болқон мамлакатининг ўзида бошқача кайфият барқ урди...
Ҳа, Руминияда 1/8 финалдаги 0:3га ҳамма ҳам хотиржам қарагани йўқ. Ўзи руминлар ўйиндан олдиноқ ижтимоий тармоқларда Нидерландия томонига ҳужум бошлагандилар. Хусусан. «Твиттер» (ҳозирги Х) тармоғида 20 минг обуначига эга Daily Romania («Руминия кундалиги») номли аккаунтда нидерландияликларни таҳқирловчи баёнот пайдо бўлди: «Руминия термасининг 1/8 финалдаги рақиби - Судан... Оҳ, кечирасизлар, Нидерландияни назарда тутяпман». Ўйиндан сўнг эса айни шу профилда икки терма жамоа сурати берилди яна ҳақоратомуз изоҳ билан: «Руминияни мағлубиятга учратган Суданни табриклаймиз! Бироқ ўйинда кимдир Нидерландия термасини кўрдими? Мен эса шу жамоага қарши ўйнашимиз керак, деб ўйлагандим».
«Лолаланглар» сафида қора танли футболчилар кўплигини назарда тутсак, Daily Romania изоҳида ирқчилик кайфияти яққол барқ уриб турибди. Бироқ Куман шогирдларининг ҳеч бири Судан ёки Жанубий Суданга алоқадор эмас. Нидерландия миллий жамоаси сафида аждодлари Лотин Америкаси мамлакати - Суринам (Виржиль ван Дейк, Хави Симонс, Жоржиньо Вейналдум), шунингдек, Африканинг бошқа давлатларига тақаладиган футболчилар бор. Масалан, Того (Коди Гакпо), Кот-д~Ивуар (Натан Аке) ва Гана (Мемфис Депай, Жереми Фримпонг)ни тилга олиш мумкин. Умуман, нидерландлар азалдан асли суринамликларга алоҳида эътибор қаратишади.
Яна бир томони, Нидерландия матбуоти ҳар икки хабарни мутлақо эътиборсиз қолдирди, «Твиттер» фойдаланувчилари уларни қизғин муҳокама қилган бўлсаларда. Суданда эса ушбу камситувчи баёнотларга ўз ўрнида реакция билдирилди. Масалан, Судан миллий жамоаси собиқ мураббийи Бурҳон Тиа Daily Romania профилини кескин қоралади: «Барча динлар ва цивилизациялашган жамиятлар ирқчиликка қарши курашмоқда. Дунёнинг мукаммаллик стандартлари тери ранги билан ифодаланмайди. Биз Руминия термаси мағлубиятидан хурсандмиз, чунки тажовузкор пост чоп этган веб-сайт йўқ жойдан руминларга нисбатан нафрат ҳисси уйғотди». Бундан ташқари, «Ал-Меррейх» (Судан) клуби ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Коди Гакпони Руминия миллий жамоаси либосида акс эттириб, оддий изоҳ қолдирди: «Ҳаммаси қандай ўтди?»
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
Манба: «Интерфутбол» газетаси.Киритилган сана: 14.07.2024 11:00.
Ўқилди: 824 марта.
Билдирилган фикрлар: 0 та.
Турнир жадвали
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 33 | 76 |
2 | Реал Мадрид | 32 | 69 |
3 | Атлетико | 32 | 63 |
4 | Атлетик Бильбао | 32 | 57 |
5 | Вильярреал | 31 | 52 |
6 | Бетис | 32 | 51 |
7 | Мальорка | 33 | 44 |
8 | Сельта | 32 | 43 |
9 | Реал Сосьедад | 32 | 42 |
10 | Райо Вальекано | 32 | 41 |
11 | Осасуна | 32 | 41 |
12 | Хетафе | 32 | 39 |
13 | Эспаньол | 32 | 39 |
14 | Валенсия | 33 | 39 |
15 | Севилья | 32 | 37 |
16 | Жирона | 32 | 34 |
17 | Лас-Пальмас | 32 | 32 |
18 | Алавес | 32 | 31 |
19 | Леганес | 32 | 29 |
20 | Вальядолид | 32 | 16 |
Ўтган ўйинлар
33-тур | Валенсия | 1-1 | Эспаньол |
33-тур | Барселона | 1-0 | Мальорка |
Навбатдаги ўйинлар
26-тур | Вильярреал | - | Эспаньол |